Sobiq deputat
280 subscribers
1.27K photos
593 videos
28 files
1.16K links
Download Telegram
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь куни Саудиянинг етакчи “ACWA Power”компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳалар - Сирдарё вилоятида 1500 мегаватт қувватли замонавий буғ-газ электр станциясини тармоққа улаш ҳамда Тошкент вилоятида “яшил водород”ни “пилот” тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаш маросимида иштирок этди.

Сирдарёдаги қиймати 1,1 миллиард доллар бўлган иссиқлик электр станцияси лойиҳаси 3 миллиондан зиёд хонадон ва юзлаб саноат корхоналарининг электр энергиясига эҳтиёжини таъминлашга имкон беради.

Умуман, “ACWA Power” компанияси иштирокида Ўзбекистонда 7,5 миллиард долларлик йирик энергетика лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши 2030 йилга бориб 25 гигаватт қайта тикланувчи энергия қувватларини яратиш, 4,5 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш ва атмосферага зарарли моддалар ташланмаларини 3 миллион тоннагача қисқартириш имконини беради.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 310,04 (+13,88) сўм этиб белгиланди.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича ягона тўлов тарифлари белгиланди.

Янги тарифга кўра:

Тошкент вилоятининг 22 та шаҳар ва туманларида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 4400 сўм (юридик шахслар учун 61 000 (68 320 ҚҚС билан) сўм;

Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 5000 сўм ва юридик шахслар учун 90 000 сўм (ҚҚС билан), вилоятнинг бошқа туманларида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 4129 сўм, юридик шахслар учун 59 693 сўм (ҚҚС билан);

Фарғона вилояти шаҳарларида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 5000 сўм ва юридик шахслар учун 48 000 (53 760 ҚҚС билан) сўм, туманларида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 4000 сўм ва юридик шахслар учун 48 000 (53 760 ҚҚС билан) сўм;

Андижон вилоятининг жами 16 та шаҳар ва туманида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 3500 сўм ва юридик шахслар учун эса 47 500 сўм (ҚҚС билан) тўлов белгиланди.

Бошқа ҳудудларда ҳам ягона тўлов тарифларини белгилаш чоралари кўрилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ҳайвонот боғига Жанубий Африкадан ҳайвонлар келтирилди

Бу билан ҳайвонот боғи сафи 3 та зебра, 3 та жирафа, оқ бенгал йўлбарси ва оқ шер билан кенгайди.

Ҳайвонлар Жанубий Африкадаги махсус фермада боқилган.

Ҳайвонларни ташиш Йоханнесбург – Антананариву – Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича 10 827 км масофани босиб ўтиб, амалга оширилди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Ғалати демократия

Европада Қуръони Каримни ёқишни сўз ва ифода эркинлиги сифатида қабул қилишаётган бир вақтда Фаластин ва унинг байроғини қўллаб-қувватлашни тақиқлашмоқда. Бунинг учун қамоққа олишгача боришмоқда.

Бутун дунёга намуна қилинган Ғарб демократияси аслида бир гуруҳ лоббистлар қўлидаги ўйинчоқ экани ойдинлашмоқда. Ғалати демократия, ғалати Ғарб.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
⚡️Жазо кучаймоқда: жарима 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспортни бошқаришдан маҳрум қилинади

Қонун лойиҳасига кўра, ҳайдовчилари томонидан доимий равишда қоидабузарлик содир этганлик учун жарима баллари ҳисоблаш тизимини жорий этиш белгиланмоқда.

Бунда ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида ўн икки баллдан ошган ҳолларда охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тартиби белгиланмоқда.

Шунингдек, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахс ўзбошимчалик билан транспорт воситасини такроран бошқариб юргани аниқланса, у жиноий жавобгарликка тортилади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Тоталитар режим сари

Бугун Қонунчилик палатаси томонидан тоталитар режим сари олиб борадиган қонун қабул қилинган.

Унга кўра, фуқаролар ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари (ички ишлар, прокуратура, суд, дхх, миллий гвардия ва ҳ.к.) ходимларини хизмат вазифасини бажараётган вақтида фото ёки видеога олиб, интернетга жойлаштирса бу обрўсизлантириш сифатида баҳоланиб, маъмурий жаримадан тортиб 15 суткагача қамалишлари мумкин.

Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди, деганларидек, катта эҳтимол билан суд ҳам бундай ҳаракатларни ҳуқуқни мухофаза қилиш ходимини обрўсизлантириш, дея бахолайди.

☝️Демак, ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ўз ичидаги билимсиз, қўпол, қонунбузар ходимларининг ҳаракатларини халқдан яширмоқчи. Чунки уларни тарбиялай ҳам олмади, йўқотиб ҳам қутулмади.

Бундан буён қийноқлар оқибатида ўлаётган фуқаролар, қонунни бузаётган зўравон ходимлар ҳақида ҳеч ким хабар топмайди ва жиноятлар яширилади.

Бошқа бирорта соҳа ва касбни ҳимоялаш учун бундай жазо белгиланмаган. Одатда тоталитар режимли давлатларда шу каби қонунлар бўлади. Чунки улар халқ уларнинг қонунбузарлигини кўришини истамайди.

Афсуски бу Ўзбекистон тарихидаги энг катта ортга қайтиш даври. Қонун ташаббускорлари ва парламент Ўзбекистонни Сталин қатағони давридаги тоталитар режим сари етакламоқда ва бу билан сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида инсон ҳуқуқлари соҳасида эришган бор натижаларни ҳам бутунлай йўққа чиқармоқда.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Тоталитар режим сари

Бугун Қонунчилик палатаси томонидан тоталитар режим сари олиб борадиган қонун қабул қилинган.

Унга кўра, фуқаролар барча ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари (ички ишлар, прокуратура, суд, дхх, миллий гвардия ва ҳ.к.) ходимларини хизмат вазифасини бажараётган вақтида фото ёки видеога олиб, интернетга жойлаштирса бу обрўсизлантириш сифатида баҳоланиб, маъмурий жаримадан тортиб 15 суткагача қамалишлари мумкин.

Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди, деганларидек, катта эҳтимол билан суд ҳам бундай ҳаракатларни ҳуқуқни мухофаза қилиш ходимини обрўсизлантириш, дея бахолайди.

☝️Демак, ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ўз ичидаги билимсиз, қўпол, қонунбузар ходимларининг ҳаракатларини халқдан яширмоқчи. Чунки уларни тарбиялай ҳам олмади, йўқотиб ҳам қутулмади.

Бундан буён қийноқлар оқибатида ўлаётган фуқаролар, қонунни бузаётган зўравон ходимлар ҳақида ҳеч ким хабар топмайди ва жиноятлар яширилади.

Бошқа бирорта соҳа ва касбни ҳимоялаш учун бундай жазо белгиланмаган. Одатда тоталитар режимли давлатларда шу каби қонунлар бўлади. Чунки улар халқ уларнинг қонунбузарлигини кўришини истамайди.

Афсуски бу Ўзбекистон тарихидаги энг катта ортга қайтиш даври. Қонун ташаббускорлари ва парламент Ўзбекистонни Сталин қатағони давридаги тоталитар режим сари етакламоқда ва бу билан сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида инсон ҳуқуқлари соҳасида эришган бор натижаларни ҳам бутунлай йўққа чиқармоқда.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Самарқанддаги бепул IT мактаби учун қабул бошланди

Самарқанддаги School 21 бепул дастурлаш мактабига тингловчиларни қабул қилиш бошланди. Илк сараланган интенсивнинг бошланиши 2023 йилнинг декабрь ойига мўлжалланган. Мактабнинг сайти орқали ўқиш учун аризаларни топшириш мумкин.

Интенсивдан ўтиш бу якуний саралаш босқичи бўлиб, у School 21 кампусида 26 кун давомида ташкил қилинади. Интенсив - бу C дастурлаш тилининг ихчам курсидир. Иштирокчилар курс давомида шаҳсий ва жамоавий лойиҳаларни амалга оширадилар. Интенсивнинг натижаларга кўра, қатнашчилар асосий машғулотларга йўлланма оладилар.

1,5-2 йиллик курсдан кейин битирувчилар малакали IT-муҳандислари бўлиб етишадилар ва ўз ихтисосликлари бўйича фаолият юрита бошлайдилар. Ҳар бир иштирокчи амалиёт бошлангунга қадар камида учта дастурлаш тилини ўрганиб олади ва бу билимларни касбий фаолиятда қўллайди.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Ҳамма нарса автомобил учун!

Тошкентнинг Янги ҳаёт туманидаги "яшил майдон"лар ўзбошимчалик билан оммавий равишда автомобиллар учун тураргоҳларга айлантирилмоқда.

Бу жамиятга тоза ҳаво, яшиллик, соғлом келажак керакмас, машина бўлса бас.

Ҳокимият ҳам шу ерга келганда назорат ваколати ва вазифаларини эсдан чиқариб қўяди. Улар учун мажлис ва селекторларда қатнашиш бош "приоритет"!

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
⚡️Россия нолегал мигрантларни никоҳ куриш ва машина ҳайдашдан маҳрум қилмоқчи

Бундай режимни жорий қилувчи қонун лойиҳаси Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Унда Россияда ноқонуний бўлган ёки миграция пропискасида ёлғон маълумот берган чет эл фуқароларининг ҳуқуқларини чеклаш, жумладан, уларга юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олиш, кўчмас мулк ва транспорт сотиб олиш, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш, никоҳ қуриш, пул ўтказиш ва банк ҳисоб рақамларини очишни тақиқлаш таклиф этилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
#Кунҳикмати:

Инсоннинг мансабга ўтириши унга ақл қўшилиб қолганини англатмайди, балки ақл даражаси асли қандай эканлигини ҳаммага кўрсатиш имконини беради.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Дронлар масаласида енгиллик

Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга республика ҳудудига учувчисиз учадиган аппаратларни(дрон) қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланишни биринчи марта содир этган шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик ўрнига маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Шунингдек ушбу ҳуқуқбузарликларни такрор содир этганлик учун жиноий жавобгарликни енгиллаштириш кўзда тутилган.

Бундай мазмундаги қонун лойиҳаси яқинда Қонунчилик палатасида кўриб чиқилган.

Маълумот учун: учувчисиз учадиган аппаратларни республика ҳудудига қонунга хилоф равишда олиб кириш, шунингдек ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, бунда уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Дарвоқе, дронлар бўйича жавобгарликни енгиллатиш тўғрисидаги қонуннинг ташаббускори Божхона қўмитаси экан.

Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Мухторовнинг айтишича, бевосита жиноий жавобгарлик турли муаммоларни келтириб чиқаради. Бу меъёр Ўзбекистонга биринчи марта дронлар олиб келган сайёҳлар орасида алоҳида норозиликни келтириб чиқармоқда, шу боис уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва судгача ҳибсда сақланмоқда.

Маълумотларга кўра, қўлга олинган дронларнинг 40 фоизи ҳам хориж фуқароларига тегишли экан.

Бошқа идоралар жавобгарликни кучайтиришга доир қонунларни ташаббус қилишдан нарига ўтмаётган бир вақтда Божхона қўмитасининг аксинча жавобгарликни юмшатиш борасидаги ташаббуси олқишга сазовор.

Демак, муаммога реал ечим берадиган, ҳақиқатдан ҳам фуқароларга енгиллик беришни ўйлайдиганлар ҳалиям бор экан.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Humo (Миллий банклараро процессинг маркази) Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1-dekabr - Qaraqalpaq tiline Mámleketlik til biyligi berilgenliginiń 34 jıllıǵı múbárek bolsın!