Sobiq deputat
276 subscribers
1.25K photos
584 videos
28 files
1.15K links
Download Telegram
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Шиналар қайта ишланса ҳам утилизация йиғими тўланадими?

2024-2026 йиллар учун мўлжалланган Бюджетномада 2024 йил 1 июлдан автомобиль шиналарининг ҳар бир килограми учун БҲМнинг 0,3 фоизи миқдорида утилизация йиғимини ундириш таклиф қилинмоқда экан.

Бунда масалан, 4 та шина (балон) енгил автомобиллар учун ўртача 6 кг дан 17 кг гача бўлса, улар учун 6 200 сўмдан 16 200 сўмгача йиғим ундирилади.

Мазкур йиғим ХАРИДОРЛАРДАН УНДИРИЛМАЙДИ, ушбу йиғимни шина ишлаб чиқарувчилар ёки четдан импорт қилаётганлар тўлайди, дейишмоқда.

Йиғим битта янги ишлаб чиқарилган шина учун бир марта тўланаркан.

☝️Бироқ шиналарни қайта ишлаш ҳам мумкин.

Энди савол: агар импорт қилинган шиналар қайта ишланадиган бўлса, бунга ҳам утилизация тўланиши керакми шунда?

Ташаббускорлар бунга албатта жавоб беришлари керак. Шундан сўнг бу янги йиғимнинг қанчалик асосли экани кўринади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
⚡️Ҳоким тадбиркорни 15 суткага қамашга топшириқ берди

Айтишларича, Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев ўз мажлисида аҳоли томонидан чиқиндилар белгиланмаган жойга ташлаб кетилгани, бундан чиқинди корхонасининг хабари бўлмагани учун корхона раҳбарини 15 суткага қамаш ҳақида ички ишларга топшириқ берган.

Ҳокимнинг топшириғи ноқонуний бўлишига қарамай ИИБ тадбиркорни олиб кетиб, айни вақтда уни ИИБ биносида ҳибсда сақламоқда.

☝️Мазкур ҳолатга қонунийликни назорат қилувчи юқори органлар ҳуқуқий бахо беришини ва тадбиркорни зудлик билан озод қилишларини сўраймиз!

Афсуски Янги Ўзбекистон шароитида ҳам Сурхондарёда ҳокимларнинг феодаллик кайфияти йўқолмади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроилнинг сохта ташвиқоти ошкор бўлиб қолди

Масалан, катта аудиторияга эга "Fox News" телеканали тасодифан Исроил армияси «фаластинлик террорчи»ни қўлга олганини сохталаштирганини кўрсатиб қўйган.

Видеода Исроил аскарлари гўёки Ҳамас жангариларидан бирини муваффақиятли ҳибсга олганликларини эълон қилиб, ички кийимдаги, кўзлари боғланган одамни олиб кетишган. Бироқ бир неча сониядан сўнг сиз ўша "жангари" хотиржамлик билан кийимларини кийиб олаётгани, уни ҳеч ким қўриқламаётганини кўрасиз.

Кадрнинг бу қисми сценарияда бўлмагани аниқ. Ва бу тасоддиф барча ёлғонларни фош қилиб қўйган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Тунги рейдлар ва чеклов ҳақида

Жойларда ҳокимлар бошчилигида тунги рейдлар ташкил қилинмоқда экан. Жумладан, Янгийўл туманида ҳам ҳоким бошчилигида бундай рейдлар ўтказилган.

Айримлар буни нотўғри демоқда. Балки ҳокимнинг бундай юриши керакмасдир.

Лекин кузатувларда бунақа рейдларда ноқонуний равишда спиртли ичимлик сотиш, ўзбошимчалик билан газ, электр ва сув тармоқларига уланиш ҳолатлари аниқланаётганини кўрмоқдамиз.

Агар ҳоким ёки бошқа масъуллар ваколатидан ташқари иш қилаётган бўлишса жавоб бериши шарт. Акс ҳолда бу каби рейдлар қонуний ишлаётганлар учун ҳеч қандай хавф эмас.

Шахсан мен ҳам қонун устуворлиги тарафдориман. Буни ҳоким қиладими, бошқасими фарқи йўқ. Муҳими қонун барчага баравар, таниш билишларсиз тенг қўллансин!

Шу билан бирга умумий оқатланиш ёки яна бошқа хизмат билан шуғулланувчи тадбиркорлар кечки соат 22.00да фаолиятини тўхтатиши керак, деган чеклов қайси норматив ҳужжатда белгиланганлигини очиқлаш зарур бўлади. Шахсан мен бунақа чеклов борлигини билмайман.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
"Тўғридан-тўғри амал қилиши" керак бўлган "олий юридик ҳужжат" ва унга муносабат ҳақида

Акмал Саидов янги Конституция бўйича яхши фиклар билдирибди. Шахсан менга ёқди.

У киши шундай ёзмоқда:

"Энг асосийси, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг:

биринчидан
, мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эгалиги;

иккинчидан, тўғридан-тўғри амал қилиши;

учинчидан, ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этишига тааллуқли конституциявий нормалар мустаҳкамлаб қўйилди. Эски таҳрирдаги матнда Конституция нормаларини тўғридан-тўғри қўллашга доир ушбу механизмлар мавжуд эмасди.

Бош қомусимизнинг “Конституция ва қонуннинг устунлиги” бобидаги 15-16-моддаларнинг янги ва эски матнидаги нормалари ўзаро қиёсланса, бу фикрларимиз қанчалик ҳаққоний экани ўз тасдиғини топади. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 15-моддасига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади”.

☝️Лекин Акмал Саидов бу гапларни оддий халқимизга эмас, аввало Адлия вазирлиги ва Конституциявий судда ишлаётганларга яхшилаб тушунтиришлари керакка ўхшайди.

Чунки ҳамманинг кўз ўнгида янги Конституцияга амал қилмаётганлар оддий одамлармас, балки юқорида айтилган икки идора. Уларнинг бири очиқчасига Конституцияга тупириб қўйди, иккинчиси эса бунга кўз юмди.

Акмал Саидовнинг мақоласи билан мана бу ерда танишиш мумкин.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Қонун ҳоким ва ИИБ бошлиғига келганда ҳам ишлайдими?

Термиз шаҳар ҳокими қўл остидагиларга "бос" командасини беришига қарамай, ҳоким тадбиркорни ўз хонасида ургани ва ИИБга ўн беш суткага қамаш ҳақида топшириқ бергани ҳаммага маълум бўлди.

Агар ҳоким мард бўлганида қилган нотўғри ишини тан олиб, вазиятни яхшилашга ҳаракат қилган бўларди. Бироқ онасини сепига келган ҳокимлик лавозими ундайларни мардлик ва номусдан ҳам маҳрум қилган.

Давлат ҳисобидан ойлик оладиган ҳокимиятнинг ахборот хизмати дам олиш куни тайёрлаган муносабатига кўра, тадбиркорни 15 суткага қаматмоқчи бўлган ҳоким тўғри иш қилган, "адолат" ўрнатган.

Майли уларни айтганига ишондик ҳам дейлик. Термизда чиқинди билан боғлиқ муаммо ҳаёт-мамот даражасига етгани учун ҳоким қонун устуворлигини таъминлаб, тадбиркорга жарима жазоси тайинлатибди. Гап йўқ, тадбиркор қонунни бузган бўлса жазо олди.

Бироқ дам олиш куни мажлис қилиб, тадбиркорни дўппослаб, хизмат ваколатидан четга чиқиб, самосуд йўли билан уни 15 суткага қамаш ҳақида ИИБга ноқонуний топшириқ берган ҳоким ҳам бу ишлари учун худди шундай қонунан жазо оладими?

Ёки ҳокимнинг ноқонуний топшириғини бажариш учун, тадбикорнинг ҳуқуқларини бузиб, уни кечки соат 23.30 га қадар ИИБ биносида ушлаб турган ИИБ масъуллари бу ишлари учун жавоб беришадими?

Агар улар жавоб беришмаса демак Янги Ўзбекистонда қонун устуворлиги ҳоким ва ИИБга келганда ишламай, оддий халққа келганда ишлаши яна бир бор исботини топади.

Кўрамиз...

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь куни Саудиянинг етакчи “ACWA Power”компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳалар - Сирдарё вилоятида 1500 мегаватт қувватли замонавий буғ-газ электр станциясини тармоққа улаш ҳамда Тошкент вилоятида “яшил водород”ни “пилот” тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаш маросимида иштирок этди.

Сирдарёдаги қиймати 1,1 миллиард доллар бўлган иссиқлик электр станцияси лойиҳаси 3 миллиондан зиёд хонадон ва юзлаб саноат корхоналарининг электр энергиясига эҳтиёжини таъминлашга имкон беради.

Умуман, “ACWA Power” компанияси иштирокида Ўзбекистонда 7,5 миллиард долларлик йирик энергетика лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши 2030 йилга бориб 25 гигаватт қайта тикланувчи энергия қувватларини яратиш, 4,5 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш ва атмосферага зарарли моддалар ташланмаларини 3 миллион тоннагача қисқартириш имконини беради.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 310,04 (+13,88) сўм этиб белгиланди.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича ягона тўлов тарифлари белгиланди.

Янги тарифга кўра:

Тошкент вилоятининг 22 та шаҳар ва туманларида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 4400 сўм (юридик шахслар учун 61 000 (68 320 ҚҚС билан) сўм;

Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 5000 сўм ва юридик шахслар учун 90 000 сўм (ҚҚС билан), вилоятнинг бошқа туманларида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 4129 сўм, юридик шахслар учун 59 693 сўм (ҚҚС билан);

Фарғона вилояти шаҳарларида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 5000 сўм ва юридик шахслар учун 48 000 (53 760 ҚҚС билан) сўм, туманларида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 4000 сўм ва юридик шахслар учун 48 000 (53 760 ҚҚС билан) сўм;

Андижон вилоятининг жами 16 та шаҳар ва туманида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 3500 сўм ва юридик шахслар учун эса 47 500 сўм (ҚҚС билан) тўлов белгиланди.

Бошқа ҳудудларда ҳам ягона тўлов тарифларини белгилаш чоралари кўрилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ҳайвонот боғига Жанубий Африкадан ҳайвонлар келтирилди

Бу билан ҳайвонот боғи сафи 3 та зебра, 3 та жирафа, оқ бенгал йўлбарси ва оқ шер билан кенгайди.

Ҳайвонлар Жанубий Африкадаги махсус фермада боқилган.

Ҳайвонларни ташиш Йоханнесбург – Антананариву – Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича 10 827 км масофани босиб ўтиб, амалга оширилди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Ғалати демократия

Европада Қуръони Каримни ёқишни сўз ва ифода эркинлиги сифатида қабул қилишаётган бир вақтда Фаластин ва унинг байроғини қўллаб-қувватлашни тақиқлашмоқда. Бунинг учун қамоққа олишгача боришмоқда.

Бутун дунёга намуна қилинган Ғарб демократияси аслида бир гуруҳ лоббистлар қўлидаги ўйинчоқ экани ойдинлашмоқда. Ғалати демократия, ғалати Ғарб.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
⚡️Жазо кучаймоқда: жарима 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспортни бошқаришдан маҳрум қилинади

Қонун лойиҳасига кўра, ҳайдовчилари томонидан доимий равишда қоидабузарлик содир этганлик учун жарима баллари ҳисоблаш тизимини жорий этиш белгиланмоқда.

Бунда ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида ўн икки баллдан ошган ҳолларда охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тартиби белгиланмоқда.

Шунингдек, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахс ўзбошимчалик билан транспорт воситасини такроран бошқариб юргани аниқланса, у жиноий жавобгарликка тортилади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Тоталитар режим сари

Бугун Қонунчилик палатаси томонидан тоталитар режим сари олиб борадиган қонун қабул қилинган.

Унга кўра, фуқаролар ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари (ички ишлар, прокуратура, суд, дхх, миллий гвардия ва ҳ.к.) ходимларини хизмат вазифасини бажараётган вақтида фото ёки видеога олиб, интернетга жойлаштирса бу обрўсизлантириш сифатида баҳоланиб, маъмурий жаримадан тортиб 15 суткагача қамалишлари мумкин.

Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди, деганларидек, катта эҳтимол билан суд ҳам бундай ҳаракатларни ҳуқуқни мухофаза қилиш ходимини обрўсизлантириш, дея бахолайди.

☝️Демак, ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ўз ичидаги билимсиз, қўпол, қонунбузар ходимларининг ҳаракатларини халқдан яширмоқчи. Чунки уларни тарбиялай ҳам олмади, йўқотиб ҳам қутулмади.

Бундан буён қийноқлар оқибатида ўлаётган фуқаролар, қонунни бузаётган зўравон ходимлар ҳақида ҳеч ким хабар топмайди ва жиноятлар яширилади.

Бошқа бирорта соҳа ва касбни ҳимоялаш учун бундай жазо белгиланмаган. Одатда тоталитар режимли давлатларда шу каби қонунлар бўлади. Чунки улар халқ уларнинг қонунбузарлигини кўришини истамайди.

Афсуски бу Ўзбекистон тарихидаги энг катта ортга қайтиш даври. Қонун ташаббускорлари ва парламент Ўзбекистонни Сталин қатағони давридаги тоталитар режим сари етакламоқда ва бу билан сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида инсон ҳуқуқлари соҳасида эришган бор натижаларни ҳам бутунлай йўққа чиқармоқда.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Тоталитар режим сари

Бугун Қонунчилик палатаси томонидан тоталитар режим сари олиб борадиган қонун қабул қилинган.

Унга кўра, фуқаролар барча ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари (ички ишлар, прокуратура, суд, дхх, миллий гвардия ва ҳ.к.) ходимларини хизмат вазифасини бажараётган вақтида фото ёки видеога олиб, интернетга жойлаштирса бу обрўсизлантириш сифатида баҳоланиб, маъмурий жаримадан тортиб 15 суткагача қамалишлари мумкин.

Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди, деганларидек, катта эҳтимол билан суд ҳам бундай ҳаракатларни ҳуқуқни мухофаза қилиш ходимини обрўсизлантириш, дея бахолайди.

☝️Демак, ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ўз ичидаги билимсиз, қўпол, қонунбузар ходимларининг ҳаракатларини халқдан яширмоқчи. Чунки уларни тарбиялай ҳам олмади, йўқотиб ҳам қутулмади.

Бундан буён қийноқлар оқибатида ўлаётган фуқаролар, қонунни бузаётган зўравон ходимлар ҳақида ҳеч ким хабар топмайди ва жиноятлар яширилади.

Бошқа бирорта соҳа ва касбни ҳимоялаш учун бундай жазо белгиланмаган. Одатда тоталитар режимли давлатларда шу каби қонунлар бўлади. Чунки улар халқ уларнинг қонунбузарлигини кўришини истамайди.

Афсуски бу Ўзбекистон тарихидаги энг катта ортга қайтиш даври. Қонун ташаббускорлари ва парламент Ўзбекистонни Сталин қатағони давридаги тоталитар режим сари етакламоқда ва бу билан сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида инсон ҳуқуқлари соҳасида эришган бор натижаларни ҳам бутунлай йўққа чиқармоқда.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Самарқанддаги бепул IT мактаби учун қабул бошланди

Самарқанддаги School 21 бепул дастурлаш мактабига тингловчиларни қабул қилиш бошланди. Илк сараланган интенсивнинг бошланиши 2023 йилнинг декабрь ойига мўлжалланган. Мактабнинг сайти орқали ўқиш учун аризаларни топшириш мумкин.

Интенсивдан ўтиш бу якуний саралаш босқичи бўлиб, у School 21 кампусида 26 кун давомида ташкил қилинади. Интенсив - бу C дастурлаш тилининг ихчам курсидир. Иштирокчилар курс давомида шаҳсий ва жамоавий лойиҳаларни амалга оширадилар. Интенсивнинг натижаларга кўра, қатнашчилар асосий машғулотларга йўлланма оладилар.

1,5-2 йиллик курсдан кейин битирувчилар малакали IT-муҳандислари бўлиб етишадилар ва ўз ихтисосликлари бўйича фаолият юрита бошлайдилар. Ҳар бир иштирокчи амалиёт бошлангунга қадар камида учта дастурлаш тилини ўрганиб олади ва бу билимларни касбий фаолиятда қўллайди.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Ҳамма нарса автомобил учун!

Тошкентнинг Янги ҳаёт туманидаги "яшил майдон"лар ўзбошимчалик билан оммавий равишда автомобиллар учун тураргоҳларга айлантирилмоқда.

Бу жамиятга тоза ҳаво, яшиллик, соғлом келажак керакмас, машина бўлса бас.

Ҳокимият ҳам шу ерга келганда назорат ваколати ва вазифаларини эсдан чиқариб қўяди. Улар учун мажлис ва селекторларда қатнашиш бош "приоритет"!

👉 @r_kusherbayev