Forwarded from Rasul Kusherbayev
2025 йилда ЮНEСКО Бош Ассамблеясининг навбатдаги 43-сессияси Самарқандда ўтказилади.
Бош Ассамблеянинг сессияси охирги марта Париждан ташқарида 1985 йилда (София ш., Болгария) бўлиб ўтган.
👉 @r_kusherbayev
Бош Ассамблеянинг сессияси охирги марта Париждан ташқарида 1985 йилда (София ш., Болгария) бўлиб ўтган.
👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Ўша "таниш услублар" ва таниш "айблов йўли"
Наманганлик тадбиркор Анасхон Дадабоев 18 ноябр куни қўлга олиниб, ҳибсда сақланаётган экан.
Айтишларича, уни фирибгарликда айблашмоқчи.
Оила аъзолари олдига ҳеч ким киритилмаётгани, яқинларига кўрсатилмаётганини айтмоқда.
Ушбу тадбиркор Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашганда маҳалла учун ўз ҳисобидан бино ва стадион қуриб беришни ваъда қилганди.
Тадбиркор бу ишда кўп сарсон қилинди. Янги Наманган тумани ҳокими хатто сўкиб ҳақоратлагани тармоқларда тарқалди.
Бироқ тадбиркор қайтмай, Президентга берган ваъдасини бажарди: ўз ҳисобидан маҳалласи учун бино ва мини стадион қуриб берди.
Бироқ яқинда мана шу янги стадионни ёқиб кетишди.
У билан гаплашганимда мана шу иш ортидан Наманганни ҳокимидан тортиб суд, прокуратура идораларига ҳам балодек кўриниб қолганини айтганди.
Шу сабаб Намангандаги коррупция ва таниш-билишчилик ҳақида тармоқларда кўплаб чиқишлар қилди.
☝️Шунча ишни бошидан ўтказиб, қатиқни ҳам пуфлаб ичишга ўтган одам энди фирибгарлик қилганмиш.
Шахсан мени қизиқтираётган савол: мана шу "оламшумул иш"да жабрланувчи бўлишга рози бўладиганлар топилармикан?

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Электр тармоқларини янгилиш учун 14 трлн сўм маблағ сарфланган.
Бу бўйича батафсил маълумот халқ учун ёпиқ экан. Нега?
👉 @r_kusherbayev
Бу бўйича батафсил маълумот халқ учун ёпиқ экан. Нега?
👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
"Муҳтарам суд" қачон топшириқ эмас, қонун билан ишлашга ўтасиз?
Таниқли ҳуқуқ фаоли Абдурахмон Ташанов ёзмоқда:
"Қўлимга Қорақалпоғистон Республикаси суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг шу йил 7 ноябридаги Зафар Атахановга оид ажрими келиб тушди. Ажрим Тўрткўл тумани судининг 6 октябрь кунги ўқитувчи-блогерни жазолаш борасидаги маъмурий қарорини бекор қилган. Ҳолбуки, Тўрткўл судининг бу қарори соҳада ишлаётган ҳар бир судьяда уят ҳиссини пайдо қилиши керак.
Масалан, суд ҳужжати ҳеч бир экспертиза ёки мутахассиснинг хулосасига таянмай ўқитувчи-блогерни туҳматчига чиқарган, зўровонга айлантирган. Суд қарорининг баён қисмида бўйдоқ йигит суднинг асословчи қисмида олти болали эркакка айланиб қолибди. Судья ИИБ томонидан олиб кирилган “махсус иш”ни ҳатто варақлаб ҳам кўрмаган. Суд қарорини бошқа бир суд қарорининг устига ёзган ва икки қарор бир-бири билан аралашиб кетган. Инсон тақдирига шунчалар бефарқлик!
Мен президент Мирзиеёвни судларнинг ахлат тизимга айланиб қолгани ҳақида гапирганида уни қўполликда айблагандим. Аммо, афсуски, бу энг тўғри таъриф ва ибора экан. Суд қарорини ўқиб кўринг, тақдиримиз шундай судьялар қўлида эканидан қўрқиб кетасиз!"
☝️ Абдурахмон акани гапларида жон бор. Масалан, мен фуқароларни аслида уйидан олиб кетиб, кейин кўчада жанжал қилаётганда ушладик, дея ўн беш суткадан тиқтириб қўйган суд ишларини кўрганман.
Бундан мақсад заказ бўйича ичкарида бўйнига нимадир қўйиш...
Айрим ҳуқуқни мухофаза қилиш идораларининг ҳаммадан яширадиган, бироқ бутун халқ билиб бўлган бундай ноқонуний методларини "мустақил суд" лигитимлаштириб беради.
Аҳвол ҳақиқатдан қўрқинчли. Одил судлов тизимида катта чўкиш кетаяпти.
Аввалига шароит йўқ, ойлик кам, босим кўп дейишди. Лекин оҳирги йилларда шароит яхшиланиб бораётганини кўраяпмиз, судъяларини ойлиги ҳам ўртача 20-30 млн атрофида, судларни ҳурмат қилиш шартлиги фармон ва қарорларга киритилди. Фақат адолатли қарор қилишда журъатли бўлиш уларни ўзларига қолди холос.
Бироқ шу ўзларига қолдирилган журъат масаласи расво бўлди. Суд тизимида "заказ" ишлар, таниш-билишчилик, коррупция, масъулиятсизлик ҳалиям тиқилиб ётибди.
Яқинда 2-3 млн сўм атрофида ойлик олаётган ўқитувчилар учун кўп пул сарфланса-да нега натижа йўқ деган савол қўйилди. Мен бу савол ўқитувчига ноўрин деб биламан. Чунки ўқитувчи ҳалиям хор.
Масалан, бу саволни одил судлов тизимидаги суд ва прокуратурага берса бўлади: отни калласидек ойлик олаяпсиз, лекин нега ҳамон қонун эмас, топшириқ асосида ишлаяпсиз, қачон "заказ"ларни тўхтатасиз?

Улар ҳам сиз каби одам аслида
Абдумалик Абдуллаев судъя ёрдамчиларига нисбатан бўлаётган муносабат ҳақида ёзибди.
"Аввало, одил судлов фаолиятини судья ёрдамчиларининг меҳнатисиз тасаввур қилиш қийин. Ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш жараёнидан тортиб, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида процесс иштирокчиларини хабардор қилиши, судга чақирилган процесс иштирокчиларининг келган-келмаганлигини текшириши, ҳозир бўлмаган шахсларнинг келмаганлиги сабабини аниқлаб, бу ҳақда судга маълум қилиши, суд мажлислари баённомасини юритиши, раислик қилувчининг суд муҳокамасини тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа топшириқларини бажариши, қўйинг-ки, тинимсиз банд бўлиш ва ярим тунга қадар узлуксиз иш жойида ҳозир бўлишга мажбур бўлиши барчамизга маълум.
Расмий ҳужжатларда судья ёрдамчиларининг айримлари 0,50, баъзилари эса 0,75 ҳамда 1 ставкаларда ишлашаётганликлари кўрсатилган бўлса-да, лекин афсуски, тегишли ставкада иш соатлари адолатли тақсимланмаётганлиги, иккинчидан, эрталаб соат 9:00 дан то кеч соат 22:00 гача меҳнат қилаётганликлари, ҳафтасига 60 соатдан ортиқ, ҳаттоки айрим вақтларда дам олиш кунлари ҳам ишга чиқаётганликлари ҳақида маълумотларга эгамиз.
Улар ёш, ишлаши, иш ўрганиши керак, деб оқланишга асло урина кўрманг.
1. Амалда бажарган ишига мутаносиб равишда ва миқдорда аввал моддий, қолаверса, маънавий рағбатлантира олиняптими? Албатта йўқ.
2. Юкланаётган иш ҳажми иш ставкасига мутаносиб бўлиши таъминлай олинмоқдами? Албатта, бунга ҳам баралла, ҳа деб жавоб бера олишмайди.
3. "Ҳали ёш" бўлган кадрни меъёридан ортиқ юкламалар билан бу йўсинда сурункали банд қилиниши келгусида унинг ўз ишига сидқидилдан, виждонан ёндашишдан совутиб қўйиши, бора-бора меҳнатга иштиёқи сўниб, ишга меҳри нафратга айланиб қолиши хавфи ҳақида ҳеч ўйлаб кўришадими? Таассуфки, бунга биз ҳа, деяолмаймиз. Чунки, булар ҳақида ўйлаганларида эди, қонунийлик ва адолатни таъминлаш маскани-суд буларни аввало ўзида тўлақонли таъминлаб қўйган бўлар эди.
Меҳнат интизоми фақатгина қўл остингиздагиларнинг интизоми эмас, иш берувчи сифатида Сизнинг ҳам интизомингизни англатади. Аввало қўл остингиздагиларга адолат қилинг-ки, биз Сиздан адолат кутайлик".
☝️ Дарҳақиқат, судъя ёрдамчиларининг аксарияти расман кам ставкага ишга олинган, кам ойлик белгиланган бўлса-да амалда эрта тонгдан ярим тунгача ишлашларига тўғри келишини кўп эшитганмиз.
Оддий айтганда уларнинг меҳнат мухофазаси, инсон сифатидаги қадр-қиммати паст даражага тушириб қўйилган.
Судни бошида ўтирган, иш бераётганлар унутишлари керакмас: улар ҳам сиз каби одам, уларда ҳам меҳнат қилишга доир ҳақ-ҳуқуқлар бор.

“Яшил боғлар” учун ерлар аукционсиз берилади
Президент Фармонига асосан, автомобиль, темир йўл, дарё ва каналлар ёқалари, давлат органлари ва ташкилотлари ер участкаларининг фойдаланилмаётган қисмида “яшил боғлар” ушбу ерларнинг эгалари, фойдаланувчилари ҳамда ташаббускор жисмоний ва юридик шахслар ўртасида 10 йилгача тегишли шартларда тўғридан-тўғри тузиладиган икки томонлама шартнома асосида барпо этилади.
Ер участкалари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига “яшил боғ” барпо этиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.

Иккиюзламачи сиёсат ҳақида
"Ал-Жазира" мухбири Европа Иттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель билан сухбатда ғарб давлатларининг иккиюзламачи сиёсатини ошкор қилиб қўйди.
Мана нима учун асл журналистлар хавфли: улар ҳақиқатни ошкор қилиб қўйишади.
☝️Видеодаги титрларни диққат билан ўқинг ва фикр қилинг!

Келажакнинг бу халқ пуллари бўйича сўроғи бўлиши аниқ
Тошкент шаҳар ҳокимияти ижтимоий тадбирлар ва “бир пиёла чой” учун бюджетдан 10 млрд сўм ажратган.
Бу маблағ ҳисобига “Нуроний” жамғармаси томонидан ҳар ойда “Оталар чойхонаси”, “Уч авлод учрашуви”, “Бувижонлар мактаби” ва бошқа шу каби учрашувлар ташкиллаштирилади.
Ажратилган маблағлар “Нуроний” жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлимига ўтказиб берилади.
☝️Афсуски автосаноатимиз соҳасини чуқур жарга улоқтирган ҳозирги ҳоким бош ҳокимлик жамоасидан бундан бошқа мантиқлироқ қадамларни кутмаса ҳам бўлади.
Ҳозир бўлмаса-да келажакнинг бу халқ пуллари бўйича сўроғи бўлиши аниқ.

Энг қизиғи еб-ичиш ва халқ учун фойдаси неча тийинлиги номаълум қарсакбозликдан иборат тадбирлар учун 10 млрд сўм ажратилган бир вақтда, Тошкентдаги дренаж ва коллекторларни таъмирлаш, бетон қувурлар ётқизиш учун 700 млн сўм берилган холос.
Аҳмоқгарчилик!
👉 @r_kusherbayev
Аҳмоқгарчилик!
👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Украина президенти Владимир Зеленский «Охангаронцемент» корхонаси ва унинг эгаси «Akkermann Cement CA.»га қарши санкциялар тўғрисидаги ҳужатларни имзолаган.
Украина расмийлари санкциялар рўйхатига ўзбекистонлик Шоҳрух Носирхўжаев, Hamriyah Steel компанияси бош директори ва унинг рафиқаси Насиба Нарзиевани ҳам киритган. У Алишер Усмоновнинг жияни.
Киевнинг «стоп рўйхати»га кирганидан сўнг, улар ўн йил давомида Украинадан ташқарига капитални олиб чиқиш, савдо қилиш ва хусусийлаштиришда иштирок этишлари тақиқланади.
Бунгача "Охангаронцемент" Усмонов билан алоқалари туфайли АҚШ санкциялари рўйхатига киритилганди.

Forwarded from EFFECT.UZ | Расмий канал
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Тошкентда ичимлик ва оқова суви бўйича янги тарифлар белгиланди.
Унга кўра:
➖ жисмоний шахслар, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун сувнинг бир куб метри нархи 1400 сўм (ҳозирда коэффициент ва ҚҚСсиз 400 сўм), оқова сув хизматлари учун 1000 сўм (ҳозирда коэффициент ва ҚҚСсиз 350 сўм);
➖ юридик шахслар учун тарифлар уч баравар оширилди — ичимлик сувининг ҳар куб метри учун 1000 сўмдан 3000 сўмгача, канализация хизматлари учун эса 820 сўмдан 2200 сўмгача этиб белгиланди.
Ушбу тарифлар жори йилнинг 9 декабридан кучга киради.
👉 @r_kusherbayev
Унга кўра:
➖ жисмоний шахслар, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун сувнинг бир куб метри нархи 1400 сўм (ҳозирда коэффициент ва ҚҚСсиз 400 сўм), оқова сув хизматлари учун 1000 сўм (ҳозирда коэффициент ва ҚҚСсиз 350 сўм);
➖ юридик шахслар учун тарифлар уч баравар оширилди — ичимлик сувининг ҳар куб метри учун 1000 сўмдан 3000 сўмгача, канализация хизматлари учун эса 820 сўмдан 2200 сўмгача этиб белгиланди.
Ушбу тарифлар жори йилнинг 9 декабридан кучга киради.
👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни ҳеч бўлмаса Бош прокурор кўриши, билиши керак!
Бир йил олдин тарқалган Янги Наманган тумаки ҳокими Жобир Абдуллаевга тегишли овоз эканлиги айтилган ушбу аудиода фуқаро Анасхон Дадабоевни қаматиш билан таҳдид қилинган.
Қизиғи Анасхон Дадабоев ҳоким айтганидек айни вақтда қамоқда. Ҳозирча унга ЖК-168 моддасини қўйишга уринишмоқда.
Бизда амалдорлар ўз жойини сақлаб қолиш учун истаганча пасткашликка бориши, кўплаб сохта айбловлар уюштириши мумкин.
☝️Мен қуйидаги видеонинг тўлиғини ҳеч бўлмаса Бош прокуроримиз вақт топиб кўриб чиқишларини истардим. Чунки инсон қўл остидаги ходимлар ва ишлар учун ҳам сўралади.
Тўлиқ видео қуйида: 👇👇👇
https://youtu.be/sI-mSYKcidY

Шиналар қайта ишланса ҳам утилизация йиғими тўланадими?
2024-2026 йиллар учун мўлжалланган Бюджетномада 2024 йил 1 июлдан автомобиль шиналарининг ҳар бир килограми учун БҲМнинг 0,3 фоизи миқдорида утилизация йиғимини ундириш таклиф қилинмоқда экан.
Бунда масалан, 4 та шина (балон) енгил автомобиллар учун ўртача 6 кг дан 17 кг гача бўлса, улар учун 6 200 сўмдан 16 200 сўмгача йиғим ундирилади.
Мазкур йиғим ХАРИДОРЛАРДАН УНДИРИЛМАЙДИ, ушбу йиғимни шина ишлаб чиқарувчилар ёки четдан импорт қилаётганлар тўлайди, дейишмоқда.
Йиғим битта янги ишлаб чиқарилган шина учун бир марта тўланаркан.
☝️Бироқ шиналарни қайта ишлаш ҳам мумкин.
Энди савол: агар импорт қилинган шиналар қайта ишланадиган бўлса, бунга ҳам утилизация тўланиши керакми шунда?
Ташаббускорлар бунга албатта жавоб беришлари керак. Шундан сўнг бу янги йиғимнинг қанчалик асосли экани кўринади.

⚡️Ҳоким тадбиркорни 15 суткага қамашга топшириқ берди
Айтишларича, Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев ўз мажлисида аҳоли томонидан чиқиндилар белгиланмаган жойга ташлаб кетилгани, бундан чиқинди корхонасининг хабари бўлмагани учун корхона раҳбарини 15 суткага қамаш ҳақида ички ишларга топшириқ берган.
Ҳокимнинг топшириғи ноқонуний бўлишига қарамай ИИБ тадбиркорни олиб кетиб, айни вақтда уни ИИБ биносида ҳибсда сақламоқда.
☝️Мазкур ҳолатга қонунийликни назорат қилувчи юқори органлар ҳуқуқий бахо беришини ва тадбиркорни зудлик билан озод қилишларини сўраймиз!
Афсуски Янги Ўзбекистон шароитида ҳам Сурхондарёда ҳокимларнинг феодаллик кайфияти йўқолмади.

Исроилнинг сохта ташвиқоти ошкор бўлиб қолди
Масалан, катта аудиторияга эга "Fox News" телеканали тасодифан Исроил армияси «фаластинлик террорчи»ни қўлга олганини сохталаштирганини кўрсатиб қўйган.
Видеода Исроил аскарлари гўёки Ҳамас жангариларидан бирини муваффақиятли ҳибсга олганликларини эълон қилиб, ички кийимдаги, кўзлари боғланган одамни олиб кетишган. Бироқ бир неча сониядан сўнг сиз ўша "жангари" хотиржамлик билан кийимларини кийиб олаётгани, уни ҳеч ким қўриқламаётганини кўрасиз.
Кадрнинг бу қисми сценарияда бўлмагани аниқ. Ва бу тасоддиф барча ёлғонларни фош қилиб қўйган.

Тунги рейдлар ва чеклов ҳақида
Жойларда ҳокимлар бошчилигида тунги рейдлар ташкил қилинмоқда экан. Жумладан, Янгийўл туманида ҳам ҳоким бошчилигида бундай рейдлар ўтказилган.
Айримлар буни нотўғри демоқда. Балки ҳокимнинг бундай юриши керакмасдир.
Лекин кузатувларда бунақа рейдларда ноқонуний равишда спиртли ичимлик сотиш, ўзбошимчалик билан газ, электр ва сув тармоқларига уланиш ҳолатлари аниқланаётганини кўрмоқдамиз.
Агар ҳоким ёки бошқа масъуллар ваколатидан ташқари иш қилаётган бўлишса жавоб бериши шарт. Акс ҳолда бу каби рейдлар қонуний ишлаётганлар учун ҳеч қандай хавф эмас.
Шахсан мен ҳам қонун устуворлиги тарафдориман. Буни ҳоким қиладими, бошқасими фарқи йўқ. Муҳими қонун барчага баравар, таниш билишларсиз тенг қўллансин!
Шу билан бирга умумий оқатланиш ёки яна бошқа хизмат билан шуғулланувчи тадбиркорлар кечки соат 22.00да фаолиятини тўхтатиши керак, деган чеклов қайси норматив ҳужжатда белгиланганлигини очиқлаш зарур бўлади. Шахсан мен бунақа чеклов борлигини билмайман.

"Тўғридан-тўғри амал қилиши" керак бўлган "олий юридик ҳужжат" ва унга муносабат ҳақида
Акмал Саидов янги Конституция бўйича яхши фиклар билдирибди. Шахсан менга ёқди.
У киши шундай ёзмоқда:
"Энг асосийси, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг:
биринчидан, мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эгалиги;
иккинчидан, тўғридан-тўғри амал қилиши;
учинчидан, ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этишига тааллуқли конституциявий нормалар мустаҳкамлаб қўйилди. Эски таҳрирдаги матнда Конституция нормаларини тўғридан-тўғри қўллашга доир ушбу механизмлар мавжуд эмасди.
Бош қомусимизнинг “Конституция ва қонуннинг устунлиги” бобидаги 15-16-моддаларнинг янги ва эски матнидаги нормалари ўзаро қиёсланса, бу фикрларимиз қанчалик ҳаққоний экани ўз тасдиғини топади. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 15-моддасига мувофиқ:
“Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади”.
☝️Лекин Акмал Саидов бу гапларни оддий халқимизга эмас, аввало Адлия вазирлиги ва Конституциявий судда ишлаётганларга яхшилаб тушунтиришлари керакка ўхшайди.
Чунки ҳамманинг кўз ўнгида янги Конституцияга амал қилмаётганлар оддий одамлармас, балки юқорида айтилган икки идора. Уларнинг бири очиқчасига Конституцияга тупириб қўйди, иккинчиси эса бунга кўз юмди.
Акмал Саидовнинг мақоласи билан мана бу ерда танишиш мумкин.

Қонун ҳоким ва ИИБ бошлиғига келганда ҳам ишлайдими?
Термиз шаҳар ҳокими қўл остидагиларга "бос" командасини беришига қарамай, ҳоким тадбиркорни ўз хонасида ургани ва ИИБга ўн беш суткага қамаш ҳақида топшириқ бергани ҳаммага маълум бўлди.
Агар ҳоким мард бўлганида қилган нотўғри ишини тан олиб, вазиятни яхшилашга ҳаракат қилган бўларди. Бироқ онасини сепига келган ҳокимлик лавозими ундайларни мардлик ва номусдан ҳам маҳрум қилган.
Давлат ҳисобидан ойлик оладиган ҳокимиятнинг ахборот хизмати дам олиш куни тайёрлаган муносабатига кўра, тадбиркорни 15 суткага қаматмоқчи бўлган ҳоким тўғри иш қилган, "адолат" ўрнатган.
Майли уларни айтганига ишондик ҳам дейлик. Термизда чиқинди билан боғлиқ муаммо ҳаёт-мамот даражасига етгани учун ҳоким қонун устуворлигини таъминлаб, тадбиркорга жарима жазоси тайинлатибди. Гап йўқ, тадбиркор қонунни бузган бўлса жазо олди.
Бироқ дам олиш куни мажлис қилиб, тадбиркорни дўппослаб, хизмат ваколатидан четга чиқиб, самосуд йўли билан уни 15 суткага қамаш ҳақида ИИБга ноқонуний топшириқ берган ҳоким ҳам бу ишлари учун худди шундай қонунан жазо оладими?
Ёки ҳокимнинг ноқонуний топшириғини бажариш учун, тадбикорнинг ҳуқуқларини бузиб, уни кечки соат 23.30 га қадар ИИБ биносида ушлаб турган ИИБ масъуллари бу ишлари учун жавоб беришадими?
Агар улар жавоб беришмаса демак Янги Ўзбекистонда қонун устуворлиги ҳоким ва ИИБга келганда ишламай, оддий халққа келганда ишлаши яна бир бор исботини топади.
Кўрамиз...

Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь куни Саудиянинг етакчи “ACWA Power”компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳалар - Сирдарё вилоятида 1500 мегаватт қувватли замонавий буғ-газ электр станциясини тармоққа улаш ҳамда Тошкент вилоятида “яшил водород”ни “пилот” тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаш маросимида иштирок этди.
Сирдарёдаги қиймати 1,1 миллиард доллар бўлган иссиқлик электр станцияси лойиҳаси 3 миллиондан зиёд хонадон ва юзлаб саноат корхоналарининг электр энергиясига эҳтиёжини таъминлашга имкон беради.
Умуман, “ACWA Power” компанияси иштирокида Ўзбекистонда 7,5 миллиард долларлик йирик энергетика лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши 2030 йилга бориб 25 гигаватт қайта тикланувчи энергия қувватларини яратиш, 4,5 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш ва атмосферага зарарли моддалар ташланмаларини 3 миллион тоннагача қисқартириш имконини беради.

Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 310,04 (+13,88) сўм этиб белгиланди.