DSBA
15.1K subscribers
10.4K photos
1.07K videos
69 files
4.24K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat siyosati va boshqaruvi akademiyasi.

Ijtimoiy tarmoq sahifalari:
https://myurls.co/dba
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг март ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

https://t.iss.one/dbacademy
#ҲАФТАНОМА

⚡️АКАДEМИЯ ЎТГАН ҲАФТАДА:


🔹Вазирлик, идоралар марказий аппаратларининг бошқарув кадрлари ва Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ўқувлар ташкил
этилди

🔹25 март — “ЕР СОАТИ” куни Академияда муносиб
ўтказилди

🔹Академиянинг фидоий ходимлари муборак 60 ёшга тўлиши муносабати билан Академия жамоаси томонидан
қутланди

🔹Академия ҳамда Швейцариянинг "HELVETAS Swiss Intercooperation" ташкилоти ўртасида расмий учрашув
ўтказилди

🔹Истиқболли халқаро хамкорлик давом
эттирилди

🔹Ишхонага автомобилсиз келишга
тайёрмисиз?

🔹Фарғона ҳудудий филиали вакиллари “Маҳалла еттилиги” вакиллари учун махсус ўқувлар
ўтказдилар

🔹Компьютер қандай касалликлар келтириб чиқариши
мумкин?

🔹Фарзандларингиз тасаввурини реалликка
айлантиринг

🔹Китоб ва бошқарув: 5 та
факт

🔹Урганч ҳудудий филиали вакиллари ёшлар билан очиқ мулоқот
қилдилар

🔹Академия ректори, "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари билан суҳбат
ўтказди

🔹Ўзингизни ҳақиқий ватанпарвар деб
ҳисоблайсизми?

🔹Академияси, "Эл-юрт умиди"
жамғармаси ҳамда Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил этилди

🔹Хотин-қизлар кўпроқ қайси йўналишда магистр дипломини
олмоқдалар?

🔹Кислородга тўйинган инсон организмида қандай ўзгаришлар рўй
беради?

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube
ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ НАТИЖАДОРЛИККА ЭРИШИШИДА ЭНГ МУҲИМ БЎЛГАН ХИСЛАТ ҚАЙСИЛИГИ АЙТИЛДИ

Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар ҳамда Вазирлик, идоралар марказий аппаратларининг бошқарув кадрлари учун бошланган махсус ўқув семинари очилишида ана шу хислат тилга олинди

Дастлаб, ўқув семинарини Академия Академия ректори Адхам Бекмуродов ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директор ўринбосари Амиртемурхон Мусаев кириш сўзи билан очиб берди.

Академия ректори Адхам Бекмуродов томонидан таъкидланганидек, замонавий дунёда қўл остидагиларини ягона мақсад йўлида жипслаштира олган, турли мураккаб шароитларда ҳам қарор қабул қилишда қийналмай, мураккаб шароитларга мослаша оладиган бошқарув кадрларигина ўз фаолиятида сифат ўзгаришларига эришиши мумкин.

Маълумот ўрнида: 1 - 6 апрель кунлари бўлиб ўтадиган махсус ўқув - семинарида Наманган, Сирдарё, Қашқадарё ҳамда Тошкент вилоятидан 60 нафар Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар ҳамда Вазирлик, идоралар марказий аппаратлари бошқарув кадрларининг 116 нафарининг малакаси оширилади

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube
АЁЛ-ҚИЗЛАРИМИЗ УЧУН УНИКАЛ ИМКОНИЯТ МАЙДОНИ: "РАҲБАР АЁЛЛАР МАКТАБИ" МАЛАКА ОШИРИШ КУРСИНИНГ УЧИНЧИ МАВСУМИ БОШЛАНДИ

Мазкур курсларнинг иқтидорли ёшлар ва раҳбар аёлларни давлат хизматига тайёрлаш ва жалб қилишда ўзига хос ўрни бор

Ўқув курсларининг очилишида Академия ректори Адхам Бекмуродов, Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин - қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директор ўринбосари Амиртемурхон Мусаевлар иштирок этиб нутқ сўзладилар

Маълумот ўрнида: Дастурнинг асосий мақсади:
- иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳасида жонкуярлик билан хизмат қилаётган хотин-қизлар орасидан давлат бошқарувининг замонавий билим ҳамда кўникмаларини ошириш, бошқарув маҳорати ва маданиятига эга бўлган раҳбар аёллар захира кадрларини тайёрлаш.

“Раҳбар аёллар мактаби” дастуридан кутилаётган натижалар:
- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда ташкилотлардаги раҳбарлик лавозимларига ёш иқтидорли Раҳбар аёллар захираси яратилади;
- турли соҳаларда фаолият юритаётган ёш иқтидорли хотин-қизлар давлат бошқаруви бўйича малакаси оширилади;
- амалиётдаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ечимига илмий асосда ёндашиш қобилиятига эга раҳбар аёллар сафи кенгайтирилади.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube