Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
#Диққат_муҳим_хабар

⚡️Энди ФҲДЁ бўлимларида туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни беришда пул ундирилмайди❗️

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Диққат_муҳим_хабар

❗️Андижон шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари диққатига!!!

Андижон шаҳри, Навоий шоҳ кўчаси, 73-уйда жойлашган Давлат хизматлари марказининг манзили шаҳар ҳокимлиги ҳудудида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бошланганлиги сабабли вақтинча ўзгарди.

Андижон шаҳар Давлат хизматлари маркази 8 февралдан бошлаб, Андижон шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 35-уй манзилидаги ФҲДЁ (ЗАГС) бўлими биносида вақтинча фаолият юритади.

Мўлжал: "Бахт уйи".
Мурожаат учун: +99874 223-03-03.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Диққат_муҳим_лойиҳа

⚡️Қонун ҳужжатлари лойиҳалари муҳокамаси порталида жисмоний ва юридик шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича янги маъмурий регламент лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш Махсус онлайн платформа, Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинган ҳолда 3 тоифага бўлинади:

қуввати 20 кВтгача – фақат Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (ҲЭТК) томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдоридаги тўлов эвазига 10 иш куни муддатда;

қуввати 20 кВтдан 50 кВтгача – фақат ҲЭТК томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 баравари миқдоридаги тўлов эвазига 20 иш куни муддатда;

қуввати 50 кВтдан юқори – ҲЭТК ишлаб чиққан техник шартлар Онлайн платформага қўйилиб, тадбиркорлик субъектлари ва ҲЭТК ушбу техник шартга кўра ўзларининг тайёр ҳолда улаш шартномаларини истеъмолчига тақдим этади – тўлов ва муддатлари истеъмолчи томонидан танланган ва офертага мувофиқ имзоланган шартномада кўрсатилади.

Эътиборлиси шуки, амалдаги маъмурий регламентга кўра техник шарт учун БҲМнинг 10 фоизи тўланганидан сўнг созлаш-ишга тушириш нархлари келиб тушадиган тижорат таклифлари асосида истеъмолчи томонидан мустақил танланади – ва ҲЭТКда ўз таклифини истеъмолчига киритиш ҳуқуқи мавжуд холос.

Лойиҳанинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://regulation.gov.uz/uz/d/32219

Қонунчиликдаги ўзгаришларда фаол иштирок этинг!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Диққат_муҳим_хабар

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган электрон хизматлар вақтинча тўхтатилди

2021 йил 1-9 июль кунлари Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган пенсия (нафақа) ҳақида маълумот олиш хизмати фуқароларга пенсия таъминотига оид кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда «Пенсия» дастyрий мажмуаси фаолиятида техник ишларни якунлаш мақсадида вақтинча тўхтатилди.

Қайд этилган хизмат ишга туширилганидан сўнг, қўшимча маълумот тақдим этилади.

Тушунганингиз учун миннатдормиз.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Диққат_муҳим

Режадан ташқари техник ишлар олиб борилаётганлиги сабабли кадастр ахборотларини олишда ва бу билан боғлиқ бошқа давлат хизматларини кўрсатилишида кечикишлар кузатилиши мумкин.

Ҳозирда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·