Davlat xizmatlari yangiliklari
49.9K subscribers
9.86K photos
879 videos
8 files
8.28K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_мартдан

🔰Қуйидаги хизматлар ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон шаклда кўрсатилади:

Ўзбекистонга чет давлат фуқаросини таклиф қилиш;
чет давлатда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар олиш;
судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш;
автотранспорт воситаларида тақиқ мавжудлигини текшириш;
жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларида сақланаётганларни уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Кечадан буён мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ва блогерларидан Ўзбекистон ва Россия Президентларининг яқинда бўлиб ўтган телефон мулоқоти якунларига изоҳ беришимни сўраб, мурожаатлар келиб тушмоқда.

Шу муносабат билан ҳамкасбларимизга қуйидагиларни маълум қилмоқчиман.

Икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли кун тартибида турган долзарб масалалардан ташқари, Ўзбекистон ва Россия етакчилари Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Россия Президенти давлатимиз раҳбарига махсус ҳарбий операцияни ўтказиш тўғрисида қабул қилинган қарорнинг сабаблари ва шарт-шароитлари тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, томонлар вазиятни ҳал қилишнинг ўзаро мақбул йўлларини тез фурсатда топишлари ва унинг янада кескин тус олишига йўл қўйилмаслигига умид билдирди.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон бу масала бўйича вазмин, нейтрал позицияда.

Мамлакатимиз азалдан ҳам Россия, ҳам Украина билан яқин, дўстона муносабатларга эга. Биз кенг минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт бўлишидан манфаатдормиз. Барча баҳс ва келишмовчиликлар фақатгина халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилиниши лозим.
#Xizmatlardan_onlayn_foydalanamiz

20 kVt dan yuqori bo'lgan elektr tarmoqlariga ulanish uchun texnik shartlarni olishga elektron soʻrovnoma toʻldirish tartibini bilasizmi?

VIDEOQOʻLLANMA

❗️Elektron xizmatlardan foydalanilganda, belgilangan to‘lovning 10% miqdorida chegirma mavjud.

🔗Aloqada qoling:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Муаммо_ечим
#ДХА_ФУҚАРОЛАРНИ_ТИНГЛАЙДИ

⚡️ДИҚҚАТ! ВИЛОЯТЛАРДАГИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИДА ҲАМ "ПРАВА" АЛМАШТИРИШ УЧУН "СЎНГГИ МИЖОЗГАЧА" ИШ РЕЖИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ.

Аввалроқ хабар берганимиздек, ДХМларга ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида пойтахтда "ПРАВА" алмаштириш учун "СЎНГГИ МИЖОЗГАЧА" иш режими жорий этилган эди.

Эндиликда, Фарғона, Марғилон, Қўқон, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Термиз, Қарши, Гулистон, Наманган, Хива, Навоий шаҳарлари ҳамда Андижон, Шаҳрисабз, Қоракўл туманлари Давлат хизматлари марказлари томонидан ҳам эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадагисига алмаштириш "СЎНГГИ МИЖОЗГАЧА" иш режимига асосан амалга оширилади.

Бунда, юқорида қайд этилган ДХМлар орқали ҳайдовчиларимиз душанбадан-жума кунига қадар эрталаб соат 9:00дан кечгача ҳамда шанба куни соат 09:00дан 13:00 га қадар хизматдан фойдаланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ❗️ эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

● 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
● 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
● 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;
● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

❗️Эски "права"ни янгисига алмаштириш учун нафақат ДХМларга, балки БЕВОСИТА ваколатли идора ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Ҳурматли фуқаролар!

ДХА давлат хизматларини тақдим этиш жараёнида қулайликларни яратишда давом этади.

❗️Хизмат кўрсатиш жараёнида ИИВ ахборот тизимида айрим ҳолатларда узилишлар кузатилиши мумкин.

Сизлардан ҳам хизматлардан фойдаланишда тартибни сақлашингизни, навбатга риоя қилишингизни ҳамда ўзаро ҳурматни сақлаб, сабрли бўлишингизни сўраб қоламиз.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Проблема_решение

⚡️ВНИМАНИЕ! В ОБЛАСТНЫХ ЦЕНТРАХ ГОСУДАРСТВЕННЫХ УСЛУГ ТАКЖЕ ВВЕДЕН РЕЖИМ РАБОТЫ "ДО ПОСЛЕДНЕГО КЛИЕНТА" ПО ЗАМЕНЕ "ПРАВ".

Как мы сообщали ранее, в целях создания дополнительных удобств по замене "ПРАВ" в столице был организован⚡️ удлиненный режим "ДО ПОСЛЕДНЕГО КЛИЕНТА".

Теперь Центрами государственных услуг городов Фергана, Маргилан, Коканд, Бухара, Самарканд, Джизак, Термез, Карши, Гулистан, Наманган, Хива, Навои, а также Андижанского, Шахрисабзского, Каракульского районов также введен⚡️ удлиненный режим "ДО ПОСЛЕДНЕГО КЛИЕНТА" по замене "ПРАВ".

При этом водители могут воспользоваться услугой по замене национального водительского удостоверения с понедельника по пятницу с 9:00 утра до позднего вечера, и в субботу с 09:00 до 13:00 часов.


Напоминаем❗️ Старые водительские права подлежат обязательной замене на новые в следующие сроки:

Выданные до 2010 года – до 31 марта 2022 года;
Выданные в 2010 – 2012 годах – до 30 июня 2022 года;
Выданные в 2013 – 2015 годах – до 30 сентября 2022 года;
Выданные после 2015 года – до 31 декабря 2022 года.


❗️
За заменой старого "водительского удостоверения" на новое можно обращаться не только в ЦГУ, но и непосредственно в уполномоченные подразделения ГУВД.

Уважаемые граждане!

АГУ продолжает работу по созданию удобств в процессе предоставления государственных услуг.

❗️В процессе обслуживания в отдельных случаях могут наблюдаться перебои в информационной системе МВД.

Мы также просим вас соблюдать порядок, сохранять взаимное уважение и быть терпеливыми.

🔗Оставайтесь на связи:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Efirda_DXA

Davlat xizmatlari agentligi mutaxasisslari ishtirokida.

⚡️ Subsidiyaga oid dolzarb savollar yuzasidan video chat tashkil etiladi!

🎙 Suhbat spikerlari:

🔹 Abror Maxsudov - DXA bosh maslahatchisi

🔹 Omonjon Yoqubjonov - DXA yetakchi maslahatchisi

🗓 Video chat 1 mart kuni soat 18:00da @davxizmat.uz Telegram kanalida boshlanadi.

🔗Aloqada qoling:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматлари кўрсатилади

Ҳукумат қарорига (89-сон, 25.02.2022 й) кўра Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

🔰 Регламентга кўра:

Тиббиёт муассасаси ходими – ўлим ҳолати тасдиқлангандан сўнг, вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни ФҲДЁ бўлимига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборади.

ФҲДЁ бўлими – ахборот тизими орқали автоматик равишда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва маълумотни тиббиёт муассасаси ва Пенсия жамғармасига электрон шаклда юборади.

Тиббиёт муассасаси ходими – QR-код тасвири туширилган ўлим ҳақидаги маълумотномани ариза берувчиларга дарҳол икки нусхада чоп этиб беради.

Пенсия жамғармаси бўлими – ҳар ойнинг 5-санасигача ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Тижорат банкининг ҳисобварағига молиялаштиради.

Тижорат банки – QR-код туширилган ўлим ҳақидаги маълумотнома асосида Пенсия жамғармасига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлайди ҳамда олдиндан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан нафақа тўловини амалга оширади.

ФҲДЁ бўлими вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрларининг исталган вақтдаги талабига асосан экстерриториал тамойил асосида ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани чоп этиб беради ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади.

🗓 Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 июлдан эса бутун республика ҳудудида тиббиёт муассасалари томонидан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилиниб, фақат электрон тизим орқали ўлим ҳақида тиббий маълумотнома шакллантириш тартиби жорий этилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Вакансия

Диққат, вакансия!!!

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида мавжуд бўш иш ўринлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг👇

https://davxizmat.uz/oz/vacancy/dha-toshkent-vilojati-bosharmasida-bsh-ish-rinlari

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
1 март - ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ шоири Зулфия Исроилова таваллуд топган кун.

Ушбу кунда Сизларга севимли шоирамизнинг шеърий парчасини тақдим этамиз:

БАҲОР КЕЛДИ СЕНИ СЎРОҚЛАБ

... Салқин саҳарларда, бодом гулида,
Бинафша лабида, ерларда баҳор.
Қушларнинг парвози, елларнинг нози,
Бахмал водийларда, қирларда баҳор..
.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#DXA_qulaylik

KOMPOZIT XIZMAT BITTAGA KO'PAYDI.

2022 yil 1 apreldan Toshkent shahrida,
2022 yil 1 iyuldan esa butun respublika hududida tibbiyot muassasalari tomonidan o‘lim haqida tibbiy guvohnoma berish tartibi bekor qilinib, faqat elektron tizim orqali o‘lim haqida tibbiy maʼlumotnoma shakllantirish tartibi joriy etiladi.

🔗Аloqada qoling:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#DXA_qulaylik

KOMPOZIT XIZMAT BITTAGA KO'PAYDI.

🔗Аloqada qoling:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Live stream finished (58 minutes)
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши тафсилотлари: асосий маълумотлар.

https://t.iss.one/aoka_uz
#Xizmatlardan_onlayn_foydalanamiz

⚡️DXA: endilikda license.gov.uz tizimi orqali pirotexnika buyumlarini (harbiy maqsaddagi mahsulotlardan tashqari) yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash, realizatsiya qilish, ulardan foydalanish, ularni yo‘q qilish va utilizatsiya qilish faoliyatini litsenziyalash davlat xizmatidan foydalanishingiz mumkin.

BATAFSIL

🔗Аloqada qoling:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Вакансия

Диққат, вакансия!!!

Давлат хизматлари агентлиги тизимида мавжуд бўш иш ўринлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг👇

Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий марказида бўш иш ўринлари

ДХА Навоий вилояти бошқармасида бўш иш ўринлари

ДХА Андижон вилояти бошқармасида бўш иш ўринлари

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·