Davlat xizmatlari yangiliklari
51.4K subscribers
10.1K photos
930 videos
8 files
8.59K links
Download Telegram
#Марказларимиз

Янги марказ ва ФҲДЁ бўлими Мирзаобод аҳолиси хизматига шай.

Мирзаобод туманида 76 минг 500 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд аҳолисига қулайлик яратиш учун замонавий Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Марказда бир вақтнинг ўзида 8 нафар, бир кунда 250 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд.

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев бошчилигида бўлиб ўтган тадбирда нуронийлар, маҳалла фаоллари, ибратли ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди ҳамда давлат хизматлари марказлари фуқароларнинг оғирини енгил қилаётгани, оворагарчилик бартараф этилиб давлат хизматлари кўрсатишнинг шаффоф тизими яратилгани жамоатчилик вакиллари томонидан эътироф этилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
👍1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Куни кеча қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 774-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга айрим ўзгартиришлар киритилди.

Биринчидан, авваллари тадбиркорлик субъектларини қайта рўйхатдан ўтказиш тақдим этилган ҳужжатлардаги камчиликлар сабаб рад этилганида ариза берувчилар давлат божини қайтадан тўлаган ҳолда мурожаат этардилар.

Эндиликда, рад этиш учун асос сифатида кўрсатилган ҳолатлар беш иш куни ичида бартараф этиб қайта мурожаат этилганда давлат божи қайтадан тўланмайдиган бўлди.

Иккинчидан, мавжуд тадбиркорлик субъектларига янги намунадаги рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш нархи БҲМнинг 20 фоизи этиб белгиланди. Яъни, 2017 йилдан олдин рўйхатдан ўтиб бўлган тадбиркорларга янги намунадаги QR-кодли гувоҳнома керак бўлганида улар марказга мурожаат этиб БҲМнинг 1 баравари эмас, атиги 20 фоизини тўлаган ҳолда янги гувоҳнома оладилар.

Ҳужжат билан батафсил танишиш учун 👇

https://www.lex.uz/pdfs/5795033
#Вакансия

Диққат, вакансия!!!

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасида мавжуд бўш иш ўринлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг👇

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/davlat-hizmatlari-agentligi-samarand-vilojati-bosharmasi-tizimidagi-bsh-vakant-lavozimlar-bjicha-elon
📩 Бугун вазирлик, идора ва ташкилотларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун унинг жойлашган манзилига бориш, қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун вазирлик ва идораларда ишонч телефонлари ва алоқа ботлари ташкил қилинган.

☑️Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вазирлик ва идораларнинг мавжуд ишонч телефони ва алоқа ботлари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
🔥1
#Филиалларимиз

Балиқчида Давлат хизматлари марказининг янги филиали ишга тушди.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#ФҲДЁ_хизматлари
#Мутахассисга_сўз_берамиз

Никоҳдан ажратиш ФҲДЁ идоралари вазифасими?

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#DXA_live #Эфирда_ДХА!

ФҲДЁ хизматларини кўрсатишда қандай қулайликлар жорий этилди?

ФҲДЁ бўлими масъули хизматни экстерриториал тарзда тақдим этишдан бош тортиши мумкинми?

ФҲДЁ соҳасига оид давлат хизматларини тақдим этиш жараёнини соддалаштириш йўналишида истиқболдаги режалар қандай?

ФҲДЁ соҳасига оид саволларингиз бўлса, Фэйсбукдаги саҳифамизда ўтказиладиган жонли мулоқотимизга қўшилинг!

❗️Фэйсбук саҳифасига https://www.facebook.com/davxizmat/ ҳаволаси орқали уланиш мумкин.

📆 Жонли мулоқот эртага Тошкент вақти билан 11:00 да бўлиб ўтади.

💻📲 Виртуал маконда кўришгунча!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
👍1
#Марказларимиз

Пойтахтимизнинг Учтепа туманида ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароитларга эга, замонавий Давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сарҳисоб_2021

Давлат хизматлари агентлигининг телеграмдаги расмий каналида соҳага оид ахборотлар, канал аъзолари, тарқатилган ахборотлардан иқтибослар бўйича tgstat таҳлили.

Биз билан бирга эканлигингиздан мамнунмиз!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Эфирда_ДХА!

ФҲДЁ соҳасига оид саволларингиз бўлса, Фэйсбукдаги саҳифамизда ўтказилаётган жонли мулоқотимизга қўшилинг!

❗️
Фэйсбук саҳифасига 👉🏻https://www.facebook.com/davxizmat/ ҳаволаси орқали уланиш мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Марказларимиз

Пойтахтимизнинг Учтепа туманида ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароитларга эга, замонавий Давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилди.

ТАФСИЛОТ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#ДХАдан_қулайлик

⚡️5 ТУРДАГИ ХИЗМАТДАН БИР ТЕЛЕФОН ТУГМАСИ ЁРДАМИДА ФОЙДАЛАНИНГ!

Ахборот туридаги давлат хизматларини, жумладан, маълумотномаларни автоматик тарзда, навбатсиз ҳамда аризасиз (мобил алоқа орқали USSD сўрови билан) олиш тартиби жорий этилди.

Эндиликда мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш, ижро ҳолати бўйича қарзни аниқлаш, кадастр объектига тақиқни аниқлаш, хорижга чиқишга тақиқни аниқлаш, тадбиркорлар маълумотларини автоматик тарзда, навбатсиз ҳамда аризасиз олиш имконияти яратилди.

Қандай дейсизми?

Бунинг учун телефонингиз орқали *1148# USSD сўровини* юборишингиз ва Сизга керакли хизмат турини танлашингиз кифоя.

Ҳозирда хизмат синов тариқасида йўлга қўйилди.
Хизматлар сони босқичма-босқич ошириб борилади.

🔗Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
👍2