Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.86K photos
879 videos
8 files
8.28K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш такомиллаштирилади

Ҳукумат қарори (732-сон, 03.12.2021 й.) билан Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

📌 Маъмурий регламентга кўра, расмий ҳужжатга апостиль қўйиш, мурожаат этувчининг ўз хоҳишига кўра, анъанавий ёки электрон тарзда амалга оширилади.

Мурожаат этувчи давлат хизмати олиш учун ДХМга ўзи келиб ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда электрон тарзда мурожаат этади.

💰 Сўровнома тўлдирилиб, уни кўриб чиқиш учун тегишлича йиғим ундирилади:

таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – БҲМнинг 20 фоизи миқдорида;
адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – БҲМнинг 20 фоизи миқдорида;
бошқа ҳужжатлар бўйича – БҲМнинг 10 фоизи миқдорида.

ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

➡️ Сўровнома расмий ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 2 иш куни ичида кўриб чиқилади.

🚫 Қуйидагиларга апостиль қўйилмайди:

🔸 чет элда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган расмий ҳужжатларга;
🔸 тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган расмий ҳужжатларга;
🔸 Ўзбекистон фуқаролик паспортига, идентификация ID-картасига, ҳарбий билетга.

☑️ Расмий ҳужжатга апостиль қўйиш билан боғлиқ барча жараёнлар “E-App” ва “E-register” дастурларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

🔰 Шунингдек, қуйидаги ҳолларда апостиль қўйиш рад этилади:

расмий ҳужжатда зарур реквизитларнинг ҳеч бўлмаганда бири мавжуд бўлмаса ёки мансабдор шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр, штампларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланса;
расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахс уни имзолаш ваколатига эга бўлмаса.

❗️Мазкур тартиб 2022 йил 1 мартдан амалга киритилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сўров

Азизлар! Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

Эслатиб ўтамиз, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини янада такомиллаштириш мақсадида навбатдаги онлайн сўров ўтказилмоқда.

Барчани сўровдан ўтиб, давлат хизматлари соҳасини янада яхшилашга ўз ҳиссасини қўшишга чорлаймиз.

СЎРОВДАН ЎТИШ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Инфографика

2017 йил 12 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизими тубдан ислоҳ қилиниб, Давлат хизматлари марказлари фаолиятига асос солинган эди.

ДХА томонидан Давлат хизматлари марказлари орқали хизматларни жорий этишда аввалги тартибни соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

📊Инфографика.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Ҳар_бир_мурожаат_эътиборда

ТУҒИЛГАНЛИК ҲОЛАТИ МУДДАТИ ЎТИБ ҚАЙД ҚИЛИНДИ.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлат хизматлари агентлиги жамоаси барча фуқароларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан самимий муборакбод этади.

Барча соҳада қонун устувор бўлишини, жамиятимиз аъзоларининг фаровонлик ва бахт-саодатда яшашини, Бош қомусимиз эса инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг ишончли кафолати бўлиб қолишини тилаб қоламиз.

**************************************

Коллектив Агентства государственных услуг искренне поздравляет соотечественников с Днём Конституции Республики Узбекистан.

Желаем, чтобы во всём и всегда соблюдался порядок и закон, каждый гражданин жил в достатке и счастье, а Основной закон оставался надёжной гарантией прав человека.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#БизКоррупциягаҚаршимиз

9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Давлат хизматлари агентлиги тизимида фаолият юритаётган барча ходимлар ўртасида «Биз коррупцияга қаршимиз» шиори остида мақолалар танлови ўтказилди.

Танловга ходимлар томонидан келиб тушган 56 та мақолалар долзаблиги, мақола ғоясининг ўзига хослиги ва мақоланинг ижодий ёндошилганлиги каби мезонлар асосида таҳлил қилиб чиқилиниб, баҳоланди.

Якуний баҳолаш натижаларига кўра, Давлат хизматлари агентлиги Ташкилий-таҳлил бўлими етакчи маслаҳатчиси А.К.Жуманиёзовнинг «Коррупция – жамиятнинг энг катта кемирувчиси!» номли мақоласи ғолиб деб топилди ва тақдирланди.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Халқаро_ҳамкорлик

Халқаро валюта фонди миссияси аъзоси Фискал ишлар департаменти Харажатлар сиёсати бўлими катта иқтисодчиси Саба Фехер юртимизда давлат хизматлари кўрсатиш соҳаси билан танишди.

Бугун, пойтахтимизнинг Чилонзор тумани Давлат хизматлари марказида Давлат хизматлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Нуъмон Мухаммадиев ҳамда Халқаро валюта фонди миссияси аъзоси Фискал ишлар департаменти Харажатлар сиёсати бўлими катта иқтисодчиси Саба Фехер учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ДХА директори биринчи ўринбосари Н.Мухаммадиев меҳмонни Чилонзор тумани Давлат хизматлари маркази фаолияти билан таништирди ҳамда юртимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди.

Саба Фехер Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини, шунингдек, нафақа ва пенсиялар тайинлашнинг самарадорлиги, ижтимоий соҳадаги давлат хизматларини кўрсатишни ўрганиш мақсадида ташриф буюрган.

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Вакансия

Диққат, вакансия!!!

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасида мавжуд бўш иш ўринлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишин
г👇

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/davlat-xizmatlari-agentligi-toshkent-shahar-bosharmasi-tizimidagi-bosh-vakant-lavozimlar-boyicha-elon-

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Мадҳия_29_йиллиги

Азиз ватандошлар!

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси барчангизни 10 декабрь - Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун билан самимий қутлайди
.

МАДҲИЯ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Forwarded from my.gov.uz
❗️E’lon!

🛠Yagona integrator “Uzinfocom” MChJning Ma’lumotlarni qayta ishlash markazida rejadan tashqari texnik ishlar olib borilayotganligi tufayli Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali, Elektron hukumatning Yagona billing tizimi va Elektron hukumatning Idoralararo integratsion platformasida uzilishlar kuzatilmoqda.

⚙️Hozirda yuzaga kelgan muammolarni bartaraf etish bo‘yicha texnik ishlar olib borilmoqda.

🙏🏻Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz!

📲 @MyGovUz
#FHDY_xizmatlari

"Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish sohasidagi masalalar" mavzusida ovozli chat tashkil etiladi!

🎙Suhbat spikerlari:

Nargiza Tursunova – Yakkasaroy tuman FHDYo bo‘limi mudirasi

Gulandom Mo‘Minova – Yunusobod tuman FHDYo bo‘limi mudirasi


Ovozli chat bugun soat 19:00da @huquqiy_gap kanalida bo‘lib o‘tadi.