Davlat xizmatlari yangiliklari
50.3K subscribers
9.87K photos
880 videos
8 files
8.3K links
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

ДХА масъуллари Эстонияда.

Айни кунларда Давлат хизматлари агентлиги масъулларидан иборат делегация Эстония Республикасида аҳолига электрон давлат хизматларини кўрсатиш тажрибасини ўрганмоқда.

Хизмат сафарининг илк куни Эстония Иқтисодиёт вазирлиги фаолияти билан танишишдан бошланди.

Хизмат сафари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи, Давлат хизматлари агентлиги, БМТТД ҳамкорлигидаги қўшма лойиҳа доирасида ташкил этилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Вакансия

Диққат, вакансия!!!

Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармасида мавжуд бўш иш ўринлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг👇

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/buhoro-vilojat-bosharmasida-onlayn-suhbat

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #Live

9 ойлик фаолият таҳлили
.

Бугун, 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Унда 2021 йилнинг шу даврига қадар адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар якуни, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар, шунингдек ҳудудий адлия органлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари муҳокама қилинмоқда.

Ҳайъат мажлиси видеконференцалоқа шаклида ўтказилиб, унда адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сўраган_эдингиз
#Мутахассисга_сўз_берамиз

Никоҳни қайд этиш муддатини қисқартириш мумкинми?

Батафсил👇
https://youtu.be/rXz3HiSh4RU

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Халқаро_ҳамкорлик

Давлат хизматлари агентлиги вакиллари Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси бош котиби К. Бернаскони билан учрашди.

Давлат хизматлари агентлиги вакиллари меҳмонга Агентлик фаолияти йўналишлари, унинг тузилмаси тўғрисида қисқача маълумот тақдим этдилар. Учрашув давомида агентлик вакиллари электрон апостиль тизимини Ўзбекистон Республикасида жорий этилиши бўйича режалаштирилаётган ишлар билан ўртоқлашди.

К. Бернаскони халқаро тажрибага кўра электрон апостиль тизимининг роли, унинг устунликлари, ушбу тизимнинг “Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи тўғрисида”ги Конвенция доирасида амал қилиши тартиби тўғрисида сўз юритди. Шунингдек, К. Бернаскони электрон апостиль тизимини Ўзбекистонда жорий этишда Гаага конференцияси ўз ёрдамини кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Хизматлар

Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома олиш хизматидан фойдаланиш тартиби

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Табрикнома

Ҳурматли Ички ишлар идоралари ходимлари!

25 октябрь – Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан Сизларни, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини, фахрийларни самимий муборакбод этамиз.

Ички ишлар идоралари ходимларининг юртимизда осойишталикни таъминлашдаги фидокорона ва машаққатли хизматлари юксак эътирофга сазовор.

Ватанимиз тинчлигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли вазифани адо этишда мувафаққиятлар тилаймиз.

Ҳурмат билан,
Давлат хизматлари агентлиги жамоаси

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #ДХАга_ишга_қабул_жараёни #онлайн_тарзда!

Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармасида бўш иш ўринларига ходимларни ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.


Трансляцияни кузатиш:👇
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/navoiy-viloyati-boshqarmasida-onlayn-suhbat

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Халқаро_ҳамкорлик

ДХА масъуллари Молдовада.

Айни кунларда Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги масъулларидан иборат делегация Молдова Республикасида аҳолига электрон давлат хизматларини кўрсатиш тажрибасини ўрганмоқда.

Бу ерда мутахассислар Молдова Республикаси Электрон ҳукумат агентлигида Электрон давлат хизматларини ривожлантириш, давлат хизматларини кўрсатиш тажрибаси билан яқиндан танишмоқда.

Хизмат сафари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи, Давлат хизматлари агентлиги, БМТТД ҳамкорлигидаги қўшма лойиҳа доирасида ташкил этилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Муаммо_нимада

⚡️Маълумотлар мос келмаган тақдирда бизга хабар беринг!

Ижтимоий тармоқларда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ФҲДЁ архив маълумотларидаги ноаниқликлар муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги ушбу масалага ойдинлик киритади.

ФҲДЁ ягона электрон архив базаси бу нима?

Тизимда фуқароларнинг 60 млн.га яқин ФҲДЁ архив маълумотлари рақамли кўринишда акс этган. Бугунги кунда мутахассислар томонидан ушбу тизим такомиллаштирилиб, ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) мавжуд маълумотларга бириктириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бу борада хориж тажрибаси қандай?

Озарбайжон ва Грузия давлатлари бу соҳада илғор тажрибага эга давлатлар ҳисобланиб, ушбу давлатларда 10 йил аввал асос солинган тизимда ЖШШИР ёрдамида у ёки бу шахснинг шажараси (7 авлоди)ни аниқлаш ишлари якунланмоқда.

Маълумотлардаги хатоликларни бартараф этиш мақсадида, фуқароларнинг ёрдамидан ҳам кенг фойдаланилган. Бу эса, фуқароларнинг оила таркиби (шажара)ни яратишда муҳим ўрин тутиб, фуқаронинг оила аъзолари ҳақида ҳаққоний маълумотларни олиш имконини беради.

Айнан ушбу усулдан Грузия, Озарбайжон, Эстония каби давлатларда ҳам кенг фойдаланилиб, мукаммал ҳолатга келтирилган.

Тизимда кузатилаётган ноаниқликларга сабаб нима? Уларни қандай тузатиш мумкин?

Юқорида қайд этилганидек, ҳозирда мутахассислар томонидан ушбу тизим такомиллаштирилиб, ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) мавжуд маълумотларга бириктириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу жараён ҳали тўлиқ якунига етказилмаганлиги ҳамда синов жараёнида эканлиги сабабли, тизимда ноаниқликлар учрамоқда. Мутахассислар эса, ўз навбатида уларни бартараф этиш учун тинимсиз ҳаракатда.

Ҳурматли фуқаролар!

Давлат хизматлари агентлигининг асосий мақсади - аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, сифатли ва шаффоф хизматларни тақдим этилишини ташкил этиш.

Мутахассисларимиз Сизларга қулайлик яратиш учун тинимсиз изланишда.

Лекин янгиликларни жорий этишда турли ноаниқликлар, хатоликлар, маълумотларнинг мос келмаслиги ҳолатларига ҳам дуч келмоқдамиз.

⚡️ Тизимдаги ушбу хизматни синов тариқасида жорий этишдан кўзланган мақсад - Сизлар билан ҳамкорликда ишончли ва аниқ маълумотларни шакллантириш.

❗️Агар Сизга ўзингизнинг ёки яқинингизнинг ФҲДЁ маълумотларингиз билан боғлиқ ноаниқ маълумотлар кўрсатилиши ҳолатига дуч келсангиз, Давлат хизматлари агентлигига 71-207-00-66 телефони орқали мутахассисларнинг 1027, 1028, 1056 ички рақамларини терган ҳолда
хабар беришингиз мумкин.

Шунингдек, аниқланган хатоликлар юзасидан
ДХА ҳудудий бошқармалари масъулларига тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

Тизимни такомиллаштиришда Сизнинг кўмагингизга умид қиламиз, қўшаётган ҳиссангиз учун миннатдормиз!

❗️Маълумот учун: тез кунларда шахсий кабинетингиздаги "маълумотлар тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш ва/ёки тақдим этилган маълумотларни тўғрилаш(маълумотлар мос келмаган тақдирда) мақсадида мурожаат қилиш" тугмаси
ҳам яратилади.

🔗Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·