#ДХА_Ёшлар_билан
МУНОСИБ ТУҲФА
Давлатимиз раҳбари бошчилигида юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли ва айниқса ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Муборак Рамазон ҳайити арафасида Давлат хизматлари агентлиги ҳам ижтимоий лойиҳа доирасида савобли ишларда ташаббус кўрсатди.
Жумладан, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланишларига имконият яратиш мақсадида бепул асосда электрон рақамли имзо расмийлаштириб берилди.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига оид ўтказилган тақдимотда айнан шу ёшларимиз соҳага қизиқиш билдириб, бугунги кунда жамоатчилик асосида пойтахтимиздаги Юнусобод тумани Давлат хизматлари марказида билим ва кўникмаларини оширмоқда. Энди улар марказга ташриф буюрувчи фуқароларимизга хизматлардан фойдаланишда кўмакдош бўладилар.
Энг асосийси, ДХА директори Улуғбек Муҳаммадиев томонидан муборак ҳайит арафасида 23-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Саломон Дадакузиев ва Гўзал Насриддиноваларга Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида жойлашган янги барпо этилган кўп қаватли уйлардан ҳар бирига алоҳида яшаш учун зарур шарт-шароитларга эга хонадон калитлари умрбод эгалик ҳуқуқи билан топширилди.
—Ўзбекистонимизда бизга берилаётган эътибор келажакка ишончимизни мустаҳкамламоқда, — дейди Гўзал кўзига ёш олиб. —Бугунги кўмак дунёда яхшилар кўп эканлигининг исботидир. Бу ишончларни оқлаймиз ва ўз устимизда ишлаб, фойдали касбни эгаллаймиз.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda

Oчиқ мулоқот!
Toшкент беш ташаббус ҳаракати ҳудудидa Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев ёшлар билан учрашади. Учрашув бугун 24 май куни 11:00 гa белгиланган.
Открытый диалог!
Сегодня 24 мая на территории Движения пяти инициатив Ташкента с молодежью встретится директор Агентства государственных услуг Улугбек Мухаммадиев. Встреча начнётся в 11:00.

А.Қодирий номидаги ижод мактабида ДХА мутахассиси иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти таълим муассасалари агентлиги таклифига асосан Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабида ўқувчи қизлар ўртасида қизларнинг жамият ва давлат қурилишига оид ижтимоий-сиёсий вазифаларни бажаришдаги ўрнини ошириш, шунингдек оилада аёл кишининг ўрни ва вазифалари, эрта турмушнинг салбий оқибатлари юзасидан Давлат хизматлари агентлиги бош маслаҳатчиси М. Маҳмудова иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Суҳбат мобайнида қизларга оила ва никоҳ муносабатларининг ҳуқуқий асослари бўйича тушунтириш берилди.
Қизғин давом этган суҳбат давомида ўқувчилар фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассис М.Махмудовадан батафсил жавоб олишди.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·