Davlat xizmatlari yangiliklari
49.7K subscribers
9.82K photos
876 videos
8 files
8.25K links
Download Telegram
#Мустақиллик_30_йиллиги
#Мустақиллик_шукуҳи

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КАРВОНИ

Мустақиллигимизнинг
30 йиллигига бағишланган карвонга Хива шаҳри очиқ осмон остидаги “Ичан-қалъа” музейида старт берилди.

Ушбу тадбир Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ташаббуси билан Хоразм вилояти адлия бошқармаси, Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган бўлиб, тадбир доирасида флэшмоб, ҳуқуқий викторина, фан ва меҳнат фахрийлари иштирокида маҳорат дарслари, шунингдек ҳуқуқий маслаҳатлар ўтказилиб, сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Мустақиллик_30_йиллиги
#Мустақиллик_шукуҳи

БАЙРАМ АРАФАСИДА МУНОСИБ ТУҲФА

Мустақилликнинг
30 йиллиги айёмига муносиб туҳфа сифатида халққа узоқ йиллар хизмат қиладиган, ноанъанавий меъморий ечимда барпо этилган Кармана тумани Давлат хизматлари маркази давлат хусусий шериклик асосида қурилиб, ҳалқ ихтиёрига фойдаланиш учун топширилди.

Маҳаллий инвестор томонидан 1100 квадрат метр майдонда қурилган бино 5 қаватдан иборат. Турар уй-жойнинг биринчи қаватида бунёд этилган марказ аҳоли ва тадбиркорлар, тизим ходимлари учун ҳам қулайлик яратиши шубҳасиз.

Жорий йилнинг ўзида Кармана тумани Давлат хизматлари маркази орқали фуқароларга 27 мингга яқин давлат хизмати кўрсатилган. Маълумотларга кўра, хизматнинг 70 фози марказнинг ўзига келиб олинган.

Албатта бундай иш кўлами жараёнида ходимлар, хизмат олувчилар учун марказнинг аввалги биноси торлик қилган. Энди бундай ноқулайликлар ортда қолди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Мустақиллик_30_йиллиги

Айни дақиқаларда "Янги Ўзбекистон" мажмуасида Мустақиллик монументининг очилиш маросими бошланди.

Унда Шавкат Мирзиёев
иштирок этмоқда.

- Агар юқоридан назар ташласангиз, боғнинг шакли улкан дарахтнинг бешта шохига ўхшайди. Бу Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишини ифода этади.

Бу гўзал боғда пойтахтимиз аҳолиси, Тошкент вилояти ва барча ҳудудларимиздан, хориждан келадиган меҳмонлар яйраб дам олиши, оиласи, фарзандлари билан бирга мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча замонавий шароитлар яратилмоқда.

Бу ерда сунъий кўл, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, амфитеатр, фавворалар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, ҳунармандчилик дўконлари барпо этилди ва этилмоқда, деди президент.

Давлат раҳбари мажмуа ёнида Олимпия шаҳарчаси бунёд этилиши, унда 2025 йили Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларининг асосий мусобақалари ўтказилишини маълум қилди.

Мажмуа ҳудудида замонавий олий таълим даргоҳи, тиббиёт клиникалари, халқаро кўргазма марказлари ва бошқа объектлардан иборат шаҳарча қурилмоқда.

Мустақиллик монументида Ўзбекистоннинг қадимги тарихидан бошлаб то бугунги кунга қадар юз берган энг муҳим воқеаларни муҳрланган.

Буюк саркарда ва жаҳонгирлар, аллома ва мутафаккирлар, жадид боболаримизнинг ўлмас сиймоларини акс эттирилган.

Ўзбекистоннинг собиқ мустабид тузум давридаги оғир ва машаққатли ҳаёти, қатағон сиёсати, халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорат ва матонати лавҳаларда кўрсатилган.

- Ғоят қийин ва мураккаб шароитда республика равнақини, халқимизнинг тинчлиги ва омонлигини ўйлаб, ўзини аямасдан хизмат қилган атоқли давлат арбобларимиз фаолияти ҳам атрофлича ёритилди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳбарлигида халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлини акс эттириш эътибор марказига қўйилди, деди давлатимиз раҳбари.

Монумент пойига: “Халқимиз тарихида эзгу из қолдирган барча аждодларимиз доимо қалбимизда”, деган сўзлар битилган.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda