Davlat xizmatlari yangiliklari
49.9K subscribers
9.85K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Бепул ҳуқуқий маслаҳат керакми ? Адлия ҳуқуқий маршига марҳамат!

⚠️ Адлия вазирлиги аҳоли учун фойдали ва зарур тадбирларни мунтазам ташкил этишда давом этмоқда.

➡️ Мустақиллининг 30 йиллиги шодиёналари арафасида Тошкент шаҳрида “Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ташкил этилади.

🗓 Ҳуқуқий марш жорий йилнинг 28 август куни соат 9:00 да Юнусобод туман адлия бўлими биносидан бошланиб, Адлия вазирлиги биносигача давом этади.

Ҳуқуқий марш давомида адлия, ФҲДЁ ходимлари, нотариуслар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади ҳамда сайёр давлат хизматлари кўрсатилади.

🔘 Ҳуқуқий марш қуйидаги йўналишда ўтказилади:

● “Шайх Шиблий” МФЙ биноси (соат 9:30–12:00 гача);
● “Минор” МФЙ биноси (соат 11:00 –13:00 гача);
● Олой бозори (соат 12:30 – 14:00 гача);

Маршда иштирок этинг, ҳуқуқий муаммоларингиз ечимини топинг!

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ботир Зокировни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

О награждении Ботира Зокирова орденом «Эл-юрт ҳурмати»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Адлия вазири Русланбек Давлетов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Президент Фармони билан адлия вазири Русланбек Давлетов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Русланбек Давлетов 1980 йили Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос, иқтисодчи, 1-даражали адлия маслаҳатчиси.

2001 йил Буюк Британиянинг Варвик университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини (магистратура), 2007 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва 2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида етакчи мутахассис лавозимида бошлаган ва ўтган йиллар давомида Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд, Президент Администрациясида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, 2017 йил 14 августдан буён Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимида ишлаб келмоқда.

Адлия вазирлиги жамоаси Русланбек Қуролтайевич Давлетовни бундай эътирофга сазовор бўлганлиги муносабати билан табриклайди!

Келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди!

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с тридцатилетием государственной независимости Республики Узбекистан группы военнослужащих и сотрудников правоохранительных органов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Эътироф

ДХА: Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларига Давлат хизматлари агентлиги тизимида фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимлар ҳам муносиб кўрилди.

Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги муносабати ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармони имзоланди.

Ўзбекистонимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун илк бор Давлат хизматлари агентлиги тизимида фаолият юритаётган ишчи-ходимлар ҳам мукофотланди.

Давлат хизматлари агентлиги тизимининг қуйидаги ходимлари Президент Фармонига асосан “Содиқ хизматлари учун” медали билан

Абдуллаева Режаббиби Сабировна Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Давлат хизматлари маркази директори

Бахриддинова Мохидилхон Сатимовна Давлат хизматлари агентлиги Қўрғонтепа тумани 1-сон ФҲДЁ бўлимининг мудираси

"Шуҳрат" медали билан

Абдуллаев Шавкат Акбарович
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Давлат хизматлари маркази директори

Абидов Диёр Сайфуллаевич
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Давлат хизматлари маркази директори

Дауекеев Азамат Караматдинович Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани Давлат хизматлари маркази директори тақдирланди.

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси мукофотланган ҳамкасбларни юксак эътирофга сазовор бўлганлиги муносабати билан табриклайди!

Келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди!

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси халқимизга хизмат қилишдан мамнун ва келгусида соҳани янада такомиллаштириш, хизмат кўрсатиш жараёнини соддалаштириш, бюрократиянинг олдини олиш йўлидаги ҳаракатларини давом эттиради.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўров

Азизлар! Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини янада такомиллаштириш мақсадида навбатдаги онлайн сўров ўтказилмоқда.

Барча хизмат олувчиларни бефарқ бўлмай, сўровдан ўтишни ва давлат хизматлари соҳасини янада яхшилашга ўз ҳиссасини қўшишга чорлаймиз.

СЎРОВДАН ЎТИШ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Бугунги кунда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунадагисига қаерда алмаштириш мумкин?

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 408-сон Қарорига асосан

ИИББ ЙҲХБ бўлимларида (манзиллари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин
https://docs.google.com/document/d/1ZpkDS9WekNrPeHYFA1QPBElIUdZ8BXX4ZPrCt1pLEaQ/mobilebasic);

махсус ускуналар ўрнатилган Давлат хизматлари марказларида(манзиллари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин
https://t.iss.one/davxizmat/7087).

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

“Чашма”да Давлат хизматлари марказининг филиали иш бошлади.

Биламизки, Пахтачи туманини Самарқанд шаҳри билан 130 километрлик масофа ажратиб туради. Туманнинг шундай қишлоқлари ҳам борки, уларга бориш учун узоқ йўлни босиб ўтишга тўғри келади.

Масалан, туман марказидан 35-40 километр узоқликдаги “Чашма” МФЙ чўл, қир-адирликлар бағрида жойлашган. Қишлоқнинг қоқ марказида замонавий маҳалла биноси ва Пахтачи тумани Давлат хизматлари марказининг “Чашма” филиали фойдаланишга топширилди.

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Музаффар Ҳамдамов барчани байрам билан қутлаб, ҳудуддаги 2 та маҳалла, 5 та қишлоқ аҳолиси эндиликда шу ернинг ўзида давлат хизматларидан фойдаланиш имконига эга бўлганини алоҳида таъкидлади.

Энди давлат хизматларига эҳтиёж сезганда овора бўлиб туман марказига боришга ҳожат йўқ. 160 га яқин хизматлар чашмаликларнинг яшаш ҳудудидида кўрсатилади.

Муҳими, маҳалла фуқаролар йиғинига бирор бир масалада ташриф буюрган фуқаролар давлат хизматларидан фойдаланиш зарурати туғилганда филиал хизматларидан фойдаланиши мумкин.

Янги очилган филиал бугуннинг ўзидаёқ бир нечта фуқаронинг мушкулини осон, узоғини яқин бўлишига хизмат қилди. Хусусан, Бобошер ота Ҳалилов набираларини боғчага жойлаштириш, Муҳтарам Ҳимматова кадастр масаласида мутахассисга мурожаат қилиб, биринчилардан бўлиб филиал хизматларидан фойдаланди.

Эндиликда ҳафтанинг икки кунида "Чашма" ва унга ёндош маҳаллалар аҳолиси давлат хизматларини ўз яшаш ҳудудларидан чиқмаган ҳолда олишади.

Маълумот учун: Самарқандда Давлат хизматлари марказлари сони 8 тага етди. Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида филиаллар томонидан 5 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Мустақиллик_шукуҳи

"Мустақиллик – ҳуқуқ, имконият ва бурч демакдир"

Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан Сайхунобод туманида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида ташкил этилган "Мустақиллик – ҳуқуқ, имконият ва бурч демакдир" номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Мустақилликка_30_йил

ДХА ХОДИМЛАРИНИНГ МЕҲНАТИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ.

Президент Фармонига кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, жумладан, Давлат хизматлари агентлиги тизими ходимлари давлат мукофоти билан тақдирланди.

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси мукофотланганларни чин дилдан самимий қутлаб, келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига жойлаштирмоқчимисиз?

📊Инфографика орқали хизматдан фойдаланиш тартиби билан танишиб чиқишингиз мумкин.


Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ФҲДЁ_хизматлар

21 йил деганда Лайлонинг туғилганлиги қайд этилди.

2000 йилда Фарғона шаҳрида туғилган ҳозирда Давлатобод туманида истиқомат қилувчи Лайло хон дастлаб, ўзининг туғилганлик гувоҳномаси олиш учун Давлатобод ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилди. Унинг мурожаати қонуний кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди. Экстерриториаллик тамойили асосида гувоҳнома расмийлаштирилиб, тантанали тарзда гувоҳнома топширилди. Энди, фуқаролик паспортини олганидан сўнг, фарзандларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олиши мумкин бўлади.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 1995-1997 йиллар давомида амалга оширилган айрим ишлар

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda