Davlat xizmatlari yangiliklari
49.5K subscribers
9.85K photos
879 videos
8 files
8.28K links
Download Telegram
#Филиаллар

ДХА: Хўжа Исмоилда янги филиал иш бошлади.

Олис ҳудлар аҳолисига давлатхизматларидан фойдаланишлари учун қулайлик яратиш мақсадида бугунги кунда Давлат хизматлари марказларининг 121 та филиали фаолияти йўлга қўйилган.

Самарқанд вилоятининг 6 та ҳудудида Давлат хизматлари марказларининг филиаллари фаолият юритмоқда.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами арафасида Пайариқ туманидаги "Хўжа Исмоил" МФЙ биносида ҳам марказнинг янги филиали иш бошлади.

Таъкидлаш керакки, ушбу маҳалла фуқаролар йиғини туман марказидан 30 км. узоқликда жойлашган. Ҳудудда 5 та маҳалла, 15 та қишлоқ мавжуд бўлиб, уларда қарийб 21 минг аҳоли истиқомат қилади.

Маълумот учун, Самарқанд вилояти Давлат хизматлари марказлари томонидан жорий йилнинг бошидан бугунга қадар 500 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, хизматларнинг 5 мингдан ортиғи вилоятдаги филиаллар ҳиссасига тўғри келади.


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Уй-жойларни сотиб олиш учун бошланғич бадал квартира қийматининг камида 15 фоизи этиб белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори (539-сон, 23.08.2021 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

➡️ Ўзгартиришларга мувофиқ, уй-жой олиш ёки якка тартибдаги уй-жойлар учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби бўйича 2020 йилдаги субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжаллари доирасида субсидияларни тўлаш муддати 2021 йил 1 декабргача узайтирилди. Илгари 2021 йил 1 июлгача эди.

☑️ Ушбу тартиб доирасида уй-жойларни сотиб олиш учун бошланғич бадал квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдор этиб белгиланди. Илгари шаҳарларда камида 20, қишлоқларда камида 10 фоиз эди.

📌 Мазкур тартибга кўра, даромади юқори бўлмаган оила сифатида қишлоқларда даромади меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,0 бараваридан 6,9 бараваригача, шаҳарларда эса 3,0 бараваридан 8,0 бараваригача этиб белгиланди. Илгари тегишлича 3,8 дан 5,8 бараваригача ҳамда 4,0 дан 6,5 бараваригача эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Хизматлар

Ҳайдовчилик гувоҳномангизни янги намунадагисига алмаштирмоқчимисиз?

📊Инфографика орқали хизматдан фойдаланиш тартиби билан танишиб чиқишингиз мумкин.


Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с тридцатилетием независимости Республики Узбекистан группы государственных служащих и работников производственной и социально-экономической сфер

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 1998-2005 йиллар давомида амалга оширилган айрим ишлар

Батафсил инфографикада ☝️

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

"Хитой"да Давлат хизматлари марказининг филиали ўз ишини бошлади.

Бугун туман марказларидан анча олисда бўлган ҳудудларда ташкил этилаётган Давлат хизматлари марказларининг филиалларида фуқароларимиз маҳалласидан чиқмаган ҳолда 150 дан ортиқ давлат хизматларидан турли бюрократик тўсиқлар, оворагарчиликларсиз, беминнат фойдаланиш имкониятига эга бўлмоқда.

Амударё тумани марказидан 22 километр узоқликда жойлашган, 4 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган "Хитой" овул фуқаролар йиғинида Давлат хизматлари маркази филиали ташкил этилди.

Бу эса ўз навбатида "Хитой" овул фуқаролар йиғини, шунингдек унга яқин ҳудудда жойлашган фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг узоғини яқин, оғирини енгил, вақтини ва моддий харажатларини тежашга хизмат қилади.

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #ДХА_хабари

Аввалроқ хабар берганимиздек, “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида 7 та туман (Нукус тумани, Шўрчи тумани, Деҳқонобод тумани, Бахмал тумани, Ховос тумани, Косонсой тумани, Нурафшон шаҳри) ҳоким ўринбосарлари ва депутатлари учун Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Олмос” масканида “Маҳаллий бошқарув масалаларига” бағишланган тренинглар бўлиб ўтмоқда.

Мақсад – янгидан ташкил этилган Кенгаш котибиятлари фаолиятини такомиллаштириш, маҳаллий бошқарув соҳасида илғор хорижий тажриба билан таништириш ва Ўзбекистон шароитида қўллаш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат.

Бугун тренингда ДХА директори Улуғбек Муҳаммадиев томонидан иштирокчиларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида жорий этилаётган қулайликлар, давлат хизматларидан масофадан туриб электрон шаклда фойдаланишнинг афзалликлари, хизматлардан фойдаланиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди.
#ДХА_ҳудуд_Самарқанд
#ДХМ_Мустақиллик_шукуҳи

Давлат хизматлари марказларида энг улуғ, энг азиз байрамга алоҳида тайёргарлик кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказларида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган экспозиция ташкил қилинди.

Экспозициядан миллий байрамни ўзида тараннум этувчи миллий ҳунармандчилик буюмлари ўрин олган.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda