Davlat xizmatlari yangiliklari
49.9K subscribers
9.83K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик
#Конференцияга_ташриф_доирасида_тақдимот

Қозоғистон Республикаси Парламентининг Молия ва бюджет қўмитаси раиси Перепечина Ольга Валентиновна мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси асосида ислоҳ қилинган аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизими билан танишди.

Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев томонидан қозоғистонлик экспертга пойтахтимиздаги Чилонзор тумани Давлат хизматлари маркази ва унда яратилган шарт-шароитлар ҳақида тақдимот қилинди.

О.Перепечина юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди👇🏻👇🏻👇🏻

ИНТЕРВЬЮ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Мутахассисга_сўз_берамиз

“Сирли мижоз” – давлат хизматларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан 2021 йил ўтган даври давомида бир қатор “Сирли мижоз” тадбирлари ўтказилди.

Тадбирлар давомида жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида кўплаб қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги аниқланди.

Қонун бузилиши ҳолатларининг аксариятини “ягона дарча” тамойилига зид равишда тўғридан-тўғри хизмат кўрсатиш, ортиқча ҳужжат талаб қилиш, мурожаатларни асоссиз равишда рад этиш ва муддат бузилишларни ташкил этади.


БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Айни дақиқаларда Тошкентда "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзуидаги конференция бўлиб ўтмоқда. Конференцияда иштирок этаётган журналистлар анжуман тафсилотлари ҳақида ёзишмоқда.

Марказий Осиё бу – Бу 100 миллион нуфусга эга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон давлатлари. Жанубий Осиё эса Афғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Бутан, Мальдив, Бутан, Шри-Ланка мамлакатларидир.

Бу минтақа нуфуси жиҳатидан ер юзи аҳолисининг тўртдан бир қисмини ташкил қилади. Ўзбекистоннинг Жанубий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлиги изоляцион-алоҳида кечиши бирмунча мураккаб. Айнан шунинг учун ҳам умумий тараққиёт максадларида Марказий Осиё давлатларининг «қўлни қўлга бериб ишлаши» жуда муҳим.

Ушбу анжуман режаси аввалдан бор эди. Ўтган йили 29 декабрь куни Парламентга мурожаатномада Шавкат Мирзиёев Жанубий Осиё бўйича анжуман ўтказилишини маълум қилганди. Сўнгги ойларда кузатилаётган афғон можаролари фонида анжуманнинг кун тартиби янада ўткирлашди. Афғонистон Ислом Республикаси Президенти шу ерда, Покистон бош вазири расмий ташриф билан келган.

Энди нафақат савдо-иқтисодий, маданий-ижтимоий алоқаларни ривожлантириш ва унга доир лойиҳалар, балки, тинчлик ва хавфсизлик масаласи кўпроқ муҳокама қилинади. Тинчлик бўлмаса, бозор ҳам йўқ, йўл ҳам йўқ, мамлакат тугул, қардош халқларнинг ижтимоий алоқаларида ҳам узилиш кузатилади. Бугун давлатлар раҳбарлари ва вакилларининг ўзаро музокара ва мурожаатида Афғонистондаги вазиятдан келиб чиқиб, Марказий Осиё ва Жанубий Осиё минтақаларининг келгуси хатти-ҳаракатлари ҳақида фикр алмашиш кутилади.

Очиғи, оммага факат концепциялар эълон қилинади, тафсилотлар тет-а-тет суҳбатларда қолади. Шуниси маълумки, Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазият борадаги позицияси аниқ: бу Афғонистоннинг ички иши. Чегараларимиз дахлсизлиги эса миллий Мудофаа доктринаси ва халқаро нормаларга мувофиқ таъминланади.

Айни пайтда конференция иши бошланди. Модератор – Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов. Биринчи бўлиб мезбон президент- Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди.

Ўзбекистон раҳбари минтақаларнинг тарихий алоқалари, мавжуд тижорий, маданий, адабий мулоқотлари ҳақида эслатиб ўтди. Минтақа халқларининг тархий уйғунлигига оид қизиқ бир фактни ёдга олди: 1695 йилда ҳинд ҳукмдори Аврангзеб рус савдогари Семён Маленькийга мамлакатда тижорат қилиш ҳуқуқини беради. Қизиғи, ушбу фармон эски ўзбек тилида ёзилган экан.

Шавкат Мирзиеёв бугун Афғонистон ўзининг янги тарихида «переломный момент» ("туб бурилиш палласи") ўтказяпти деб таъриф берди. "Ишонамизки, донишманд афғон халқи умуммиллий мақсадларга эришиш учун муросага тайёр эканини намоён қилади. Ишончимиз комилки, бизнинг минтақалараро ҳамеорлигимиз, мамлакатда иқтисодиётни тиклаш, тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун муҳим омил бўлади."

Президент бир неча ташаббусларни илгари сурди:

- Савдо-иқтисодий ҳамкорлик, кооперация ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш учун ҳар йили минтақалараро форум ўтказиш;

- Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темир йўлининг қурилишини иштирокчи давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланаётгани, минтақалараро стратегиясининг алоқаларни кучайтириш учун савдо, транзит ва божхона жараёнларини рақамлаштириш, қўшма ҳаракатлар стратегиясини қабул қилиш;

- БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти шафелигида минтақа мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг учрашувини ўтказиб, қўшма дастур ишлаб чиқиш;

- Марказий ва Жанубий Осиёнинг туроператорларининг ягона платформасини шакллантириш, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти иштирокида минтақада туризмни янада ривожлантириш;

- ЮНЕСКО шафелигида Термизда Марказий ва Жанубий Осиёнинг тарихий меросига бағишланган халқаро форум ўтказиш;

- Қўшма тадқиқот ва тажриба алмашиш дастурларини рағбатлантириш, олим ва тадқиқотчилар учун енгиллаштирилган виза тартибини жорий қилиш кабилар шулар жумласидандир.

Шавкат Мирзиёев нутқидан сўнг БМТ бош котиби Антониу Гуттериш конференция иштирокчиларига видеомурожаат билан чиқди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Диққат #Муҳим_маълумот

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Пенсия” дастурий мажмуаси сервер қурилмаларида профилактика ишлари амалга оширилиши муносабати билан, 2021 йил 16 июль соат 15:00 дан – 2021 йил 20 июль санасига
қадар
Пенсия миқдори ҳамда пенсия ҳисоблаб чиқариш санаси, вақти ҳақида маълумот тақдим этиш, суюнчи, дафн нафақаларини тайинлаш ва вафот этганлар ҳамда туғилганлар рўйхатини қабул қилиш бўйича веб-сервислар фаолияти вақтинча тўхтатилишини маълум қилинади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ФҲДЁ_Экстерриториаллик

Жорий йилнинг 1 июнидан ФҲДЁ бўлимларида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш экстерриториаллик асосида амалга оширилмоқда.

Хўш, бунинг
афзаллиги нимада?

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик
#Конференцияга_ташриф_доирасида
#Тафсилот

Қозоғистон Республикаси Парламентининг Молия ва бюджет қўмитаси раиси Перепечина Ольга Валентиновна мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси асосида ислоҳ қилинган аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизими билан танишди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Статистика

Хабарингиз бор, Давлат хизматлари агентлигининг асосий вазифаларидан бири - бу жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш.

Ушбу вазифани амалга ошириш учун Агентлик масъул мутахассислари томонидан доимий равишда мониторинг ишлари олиб борилади.

Мониторингда давлат идоралари ва ташкилотлар томонидан аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тартибига қай даражада риоя қилинаётгани таҳлил қилиниб, айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига
алмаштириш учун 5 дақиқа кифоя.

Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилган эди.

Бугундан ушбу хизмат белгиланган тартибга кўра, Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази орқали ҳам тақдим этила бошланди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#БизКоррупциягаҚаршимиз

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008”, “1148” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
⚡️Тезкор

18 ЁШДАН КАТТА БЎЛГАН БИР ҚАНЧА АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАНИШИ ШАРТ

Республика махсус комиссиясининг юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлашда кўрилаётган чораларни мувофиқлаштириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.


Унда мамлакатимиздаги эпидемиологик ҳолат ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Касалликнинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида фуқароларни карантин қоидаларига риоя қилиш борасидаги масъулиятини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Йиғилишда айтилганидек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда халқаро экспертлар коронавирусга қарши курашиш ва унинг янги тўлқинларини олдини олиш оммавий вакцинация орқали муваффақиятли ташкил этилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Шу муносабат билан сўнгги вақтда дунё миқёсида коронавирусга қарши мажбурий вакцинация амалиёти кенг жорий этилмоқда.

Юртимиз қонунчилигида ҳам “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши хавфи бўлган тақдирда тегишли санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида қарорлар чиқариш ваколатига эгалиги кўзда тутилган.

Ушбу қонуннинг 30-моддасида санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуига профилактик эмлашлар ўтказиш ҳам киритилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2015 йил 15 мартда тасдиқланган 0239-07-сонли “Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси” санитария қоидалари ва нормаларидаги эпидемиологик кўрсатма асосида эмлаш жадвалига коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тартиби юзасидан қўшимча киритилди.

❗️Унга асосан:
📌 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;

📌1 октябргача 2-доза вакциналари;

📌1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланди.

Улар қуйидагилар:

▶️ аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари;

▶️ маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари;

▶️ меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари;

▶️ йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари;

▶️ давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари;

▶️ ҳарбий хизматчилар;

▶️ умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;

▶️ барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари;

▶️ коммунал хизмат соҳаси ходимлари;

▶️ алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари;

▶️ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари;

▶️ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi