Davlat xizmatlari yangiliklari
49.7K subscribers
9.85K photos
879 videos
8 files
8.28K links
Download Telegram
Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) катта мутахассиси Й.Деппе бошчилигидаги делегация Марғилон ҳамда Тошлоқ туманлари Давлат хизматлари марказлари фаолияти билан танишишди.

Делегация раҳбари Й.Деппе Давлат хизматлари марказларида тадбиркорлар ва фуқаролар учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, истиқболдаги режалар билан қизиқди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#DXA_live #Эфирда_ДХА!

Ҳозирги кунда ФҲДЁ хизматларидан экстерриториал тарзда фойдаланиш мумкинми?

Агар ФҲДЁ бўлими масъули хизматни экстерриториал тарзда тақдим этишдан бош тортса, қаерга мурожаат қилиш мумкин?

ФҲДЁ соҳасига оид давлат хизматларини тақдим этиш жараёнини соддалаштириш йўналишида истиқболдаги режалар қандай?

Шу ва мавзуга оид бошқа саволларингиз бўлса, Фэйсбукдаги саҳифамизда ўтказилаётган жонли мулоқотимизга қўшилинг!

❗️Фэйсбук саҳифасига https://www.facebook.com/davxizmat/ ҳаволаси орқали уланиш мумкин.

📆 Жонли мулоқот бугун Тошкент вақти билан 17:00 да бўлиб ўтади.

💻📲 Виртуал маконда кўришгунча!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

Айни дамда давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчилари, Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлим ва бўлинмалари раҳбарлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Кун тартибидан

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида” 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сон қарори бажарилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар;

2. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликларда давлат соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар;

3. Маслаҳатчилар фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар ўрин олган.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Жорий йилнинг 15-16 июль кунлари пойтахтимизда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги Халқаро конференция ўтказилади.

Мазкур конференцияда 400 дан ортиқ хорижий меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.

Конференция фаолияти ҳақида маълумот бериш мақсадида унинг расмий сайти ишга туширилди — https://csaconf2021.mfa.uz/site/index?language=uz

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Президент Қарори эълон қилинди

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль – сешанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2021 йил 20 июль куни Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ПФ–6222-сон Фармони билан 2021 йил 21–22 июль кунлари ҳам дам олиш кунлари сифатида белгиланган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Лойиҳаларни жадаллаштириш, ҳудудларда электрон хизматлар қамровини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 100 тага етказиш, хусусан, коммунал соҳа, кадастр, солиқ, божхона, пенсия ва меҳнатга оид маълумотларни олишда қулайликларни ошириш зарурлиги таъкидланди.
__

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по внедрению цифровых технологий.
Даны поручения по ускорению проектов цифровизации, расширению оказания электронных услуг в регионах.
Указано на необходимость довести до 100 число госуслуг, оказываемых через мобильное приложение, в том числе повысить удобство получения сведений касательно коммунальной, кадастровой, налоговой, таможенной сфер, пенсионного обеспечения и труда.

#Mirziyoyev #taqdimot #raqamlashtirish #ehukumat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хорижга чиқиш паспортини осон расмийлаштириш йўли

💁🏻‍♂️ Биламизки, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда чет элга саёҳат қилиш, ўқиш ёки бизнес учун чиқмоқчи бўлганларга янги биометрик паспорт тақдим этиш йўлга қўйилган.

Ушбу паспортнинг 10 йил давомида амал қилиши хорижга тез-тез бориб турадиган фуқароларимиз учун катта енгиллик бўлди. Бундан ташқари, паспорт халқаро стандартларга ҳам жавоб беради.

✍🏻 Жорий йилнинг 1 май санасидан Президент фармонига мувофиқ, фуқароларимизга яна бир қулайлик яратилиб, чет элга чиқиш имкониятини берувчи биометрик паспортни олиш ва давлат божини электрон шаклда тўлаш учун ЯИДХП орқали ҳам ариза қабул қилиш мумкин.

Видеойўриқномадан хорижга чиқиш паспортини осон расмийлаштириш йўлини билиб олишингиз мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун👇🏻👇🏻👇🏻
https://my.gov.uz/uz/service/418

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Давлат хизматларини кўрсатишда тадбиркорлик субъектларига агент сифатида иштирок этиш бўйича сертификат олиши учун тадбиркорлик субъектларининг ходимлари қандай талабларга жавоб бериши лозим?

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги 221-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат хизматларини кўрсатишда тадбиркорлик субъектларига агент сифатида иштирок этиш учун сертификат бериш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан, тадбиркорлик субъекти унинг ходимлари сертификат олиши учун қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

давлат хизматини кўрсатиш учун камида
15 м2 майдонга эга бўлган бино мавжуд бўлиши;

давлат хизматини кўрсатувчи ҳар бир ходим компьютер ва бошқа зарур ташкилий техника билан таъминланган бўлиши;

камида 5 киши учун мўлжалланган кутиш ўриндиқлари мавжуд бўлиши;

банк ҳисобварағига эга бўлиши;

назорат-касса техникаси ва (ёки) ҳисоб-китоб терминаллари ўрнатилган бўлиши лозим.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴

2021-2025 йилларда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш стратегияси тайёрланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири
Р. Давлетов, Давлат хизматлари агентлиги директори У.Муҳаммадиев ва Агентлик масъуллари KPMG халқаро консалтинг компанияси экспертлари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Мақсад – “2021-2025 йилларда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш стратегияси”ни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиш.

Ушбу Стратегия “Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилмоқда.

Учрашув давомида KPMG экспертлари томонидан Стратегияни ишлаб чиқиш жараёни ва методикаси ҳақида тақдимот қилинди.

Учрашувда Стратегияни ишлаб чиқиш бўйича белгиланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш бўйича томонлар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotin