Davlat xizmatlari yangiliklari
49.9K subscribers
9.86K photos
879 videos
8 files
8.28K links
Download Telegram
#Давлат_тили

Тизимда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ўрганилмоқда

Давлат хизматлари агентлиги директорининг маслаҳатчиси З.Ҳакимова томонидан Қашқадарё вилоятидаги Давлат хизматлари марказларида ҳамда уларнинг олис ҳудудлардаги филиалларида давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни муҳокама қилиш ва бартараф этиш юзасидан мониторинг ўтказилди.

Мақсад - тизимда давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурларнинг ижросини ташкил этиш, давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини ўрганиш, бу борада аниқланган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш.

Мониторинг натижасида марказ ва филиаллардаги пешлавҳаларда аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.

Бу каби ўрганишлар республика бўйлаб давом этади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармасида бўш иш ўринларига ходимларни ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.

Трансляцияни кузатиш: 👇🏼👇🏼👇🏼
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/namangan-viloyati-boshqarmasida-onlayn-suhbat

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўров

Азизлар! Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини янада такомиллаштириш мақсадида онлайн сўров ўтказилмоқда.

Барча хизмат олувчиларни бефарқ бўлмай, сўровдан ўтишни ва давлат хизматлари соҳасини янада яхшилашга ўз ҳиссасини қўшишга чорлаймиз.

СЎРОВДАН ЎТИШ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатларни қоплаб бериш бўйича давлат хизмати ишга туширилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бугунги кунда ёшларимиз олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топшириш учун тайёргарлик кўраётганлиги сабабли, вақтининг ҳар бир дақиқаси қимматли.

Шуни инобатга олиб, хизматдан my.gov.uz орқали электрон фойдаланишни тавсия қиламиз.

Қуйидаги видеоқўлланма эса, Сизга услубий кўмак беради.

ВИДЕОҚЎЛЛАНМА

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд #Ходимлар_малакаси

ДХА АНДИЖОН ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИ ХОДИМЛАРИ ЧЕТ ТИЛИНИ ЎРГАНМОҚДА

Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ходимларининг хорижий тил бўйича билимларини мустаҳкамлаш мақсадида “Инглиз тили” тўгараги ўз фаолияти бошлади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Муаммо_нимада

ФУҚАРОЛАР ТАЛАБ ҚИЛИНИШИ БЕКОР БЎЛГАН МАЪЛУМОТНОМАЛАРНИ ЎЗЛАРИ УЧУН СЎРАШИ МУМКИНМИ?

Хабар берганимиздек, 1 июндан давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш бекор қилинган ҳужжат ёки маълумотларнинг талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Бугун фуқароларимиздан талаб қилиниши бекор бўлган маълумотнома ва ҳужжатларни Давлат хизматлари марказларига келиб, ўзлари учун талаб қилиш ҳолатлари учрамоқда.

Шу муносабат билан, Давлат хизматлари агентлиги ушбу талаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан бажарилиши мажбурий эканлиги ҳамда улар томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қайд этилган ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинганлигини эслатиб ўтади!

Фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ўз ихтиёрига кўра, қайд этилган турдаги маълумотномалар ва ҳужжатларни олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Бироқ, бюрократияни олдини олиш мақсадида, маълумот ва ҳужжатлар қаерга тақдим этилиши ва уларни олишдан мақсад ҳақида таҳлиллар ўтказилиб борилиши маълум қилинади.

❗️Маълумот учун: Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилиш учун қайта алоқа воситалари👇🏻

☎️ 1148
📩 [email protected]
🌐 www.davxizmat.uz
📲 https://www.facebook.com/davxizmat/

Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларига мурожаат учун:

Андижон вилояти - (74) 225-20-03
Бухоро вилояти +998652239933
Жиззах вилояти - (72) 221-50-50
Наманган вилояти - (69) 226 11 00 (ички рақам 5003, 5010)
Фарғона вилояти - (73) 243 92 12
Самарқанд вилояти- (55) 701-00-55 ( ички рақам 3004)
Сирдарё вилояти - (67) 236-11-48 (ички рақам 2006)
Қашқадарё вилояти- +998-75-220-06-10
Сурхондарё вилояти- (55) 451-11-48 (ички рақам 7509)
Навоий вилояти - (79) 221-11-48, 79-222-11-48
Тошкент вилояти - (71) 230-32-48
Хоразм вилояти - (62 )227-77-22
Қорақалпоғистон Республикаси +998 55 101-70-96
Тошкент шаҳри - 71-203-60-02, 71-203-60-10

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🇺🇿🇦🇪#ХАЛҚАРО_ҲАМКОРЛИК

ТОШКЕНТДА ҲУКУМАТ АКСЕЛЕРАТОРИ ОФИСИ ОЧИЛДИ

Тошкент шаҳрида Ўзбекистонда Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш дастури доирасида Ҳукумат акселератори офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари вазири Муҳаммад ал-Қарқовий ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбарияти, Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари Н.Мухаммадиев ҳамда бошқа давлат идоралари масъуллари иштирок этди.

Акселераторнинг асосий вазифаси давлат органлари ва ташкилотлари ресурсларини жалб қилиш орқали ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги долзарб муаммоларни тез ва самарали ҳал этишдан иборат. Акселератор гуруҳлари ҳар бир 100 кунлик муддат ичида махсус ечимларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида давлат органлари, хусусий сектор ва бошқа манфаатдор томонлар билан ишлайди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Forwarded from Davxizmat_Ps
#Диққат

Азиз фуқаролар!

Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимида техник ишлар олиб борилаётганлиги сабабли Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳужжатнинг янги намунадагисига алмаштириш хизматидан фойдаланишда узилишлар кузатилиши мумкин.

Техник ишлар якунланиши билан бу ҳақида хабар берамиз.

Тушунишингизга умид қиламиз.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Davxizmat_Ps
#Внимание

Дорогие граждане!

В связи с проводимыми техническими работами в информационной системе Министерства внутренних дел могут наблюдаться сбои при получении госуслуг в Центрах государственных услуг, по замене водительского удостоверения на документ нового образца .

Как только техническая работы будет завершена, мы сообщим об этом.

Надеемся на Ваше понимание.

🔗 Оставайтесь на связи:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · АГУ на латинице
#Сўраган_эдингиз

Давлат хизматлари агентлигига ишга кирмоқчимисиз?

Жараён қандай кечиши Сизни қизиқтирадими?

Ишга кириш тартибини биласизми?

Шу каби саволларга ДХА Кадрлар бўлими бошлиғи Ш.Мустафоев батафсил маълумот беради.

Батафсил 👇🏻
https://www.youtube.com/watch?v=1HdPa7OjbSk&feature=youtu.be

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #DXA_live #Эфирда_ДХА!

Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қандай янгиликлар бор?

Давлат хизматлари кўрсатишда ортиқча тўловларни қайтариш тартиби белгиландими?

Жисмоний ва юридик шахслардан кўрсатилган давлат хизматлари учун тўловлар нақд пул шаклида қабул қилиниши қачон йўлга қўйилади?

Шу ва мавзуга оид бошқа саволларингиз бўлса, Фэйсбукдаги саҳифамизда ўтказилаётган жонли мулоқотимизга қўшилинг!

❗️Фэйсбук саҳифасига https://www.facebook.com/davxizmat/ ҳаволаси орқали уланиш мумкин.

📆 Жонли мулоқот бугун Тошкент вақти билан 17:00 да бўлиб ўтади.

💻📲 Виртуал маконда кўришгунча!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #ДХА_Халқаро_ҳамкорлик

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ДХА тизими ходимлари учун тренингларни бошлади.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Айни дамда #Эфирда_ДХА!

Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қандай янгиликлар бор?

Давлат хизматлари кўрсатишда ортиқча тўловларни қайтариш тартиби белгиландими?

Жисмоний ва юридик шахслардан кўрсатилган давлат хизматлари учун тўловлар нақд пул шаклида қабул қилиниши қачон йўлга қўйилади?

🔗 Ушбу ва мавзуга оид бошқа саволларингизга Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифасидаги жонли эфир орқали жавоб олишингиз мумкин.

📆❗️ Жонли мулоқот бошланди.

📲 Эфирга уланиш:
https://www.facebook.com/davxizmat/live_videos/

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda