Davlat xizmatlari yangiliklari
49.6K subscribers
9.85K photos
879 videos
8 files
8.28K links
Download Telegram
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!

Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасида бўш иш ўринларига ходимларни ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.

Трансляцияни кузатиш: 👇🏼👇🏼👇🏼
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/surxondaryo-viloyati-boshqarmasida-onlayn-suhbat

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Лицензиялар ва рухсатномаларни олиш тартиби (давоми)

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!

Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармасида бўш иш ўринларига ходимларни ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.

Трансляцияни кузатиш: 👇🏼👇🏼👇🏼
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/navoiy-viloyati-boshqarmasida-onlayn-suhbat

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!

Давлат хизматлари агентлигида бўш иш ўринларига ходимларни ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.

Трансляцияни кузатиш: 👇🏼👇🏼👇🏼
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/onlayn-sobesedovanie-v-agentstve-gosudarstvennyx-uslug

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш тартиби ўзгарди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 18 мартдаги 244-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарори қабул қилинди (20.05.2021 йил 319-сон).

Қарорга кўра, болаларнинг қуйидаги контингенти имтиёзли асосда давлат боғчаларига қабул қилиниш ҳуқуқига эга:

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

кўп болали оилаларнинг болалари;

етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

"Аёллар дафтари" киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;

контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари;

талабалар ва педагогларнинг болалари;

акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчиларидан бўлган болалар;

кўп тармоқли ихтисослаштирилган ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотларига ўтказилаётган соғайган болалар.

❗️Ушбу қарор кучга киргунга қадар давлат боғчаларига қабул қилиш учун сўровномаси имтиёзли рўйхатга киритилган болаларнинг имтиёзлари уларга йўлланма берилгунига қадар сақлаб қолинади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш тартиби ўзгарди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2021 йил 319-сон қарори).

❗️Қарорга кўра, биринчи марта тарбияланувчилар қабул қилаётган янги қурилган давлат мактабгача таълим ташкилотларига Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тегишли микроучасткалардаги ҳудудларда яшовчи болалар мактабгача таълим вазирининг буйруғи асосида устунлик ҳуқуқи билан қабул қилинади.

❗️Таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун вақтинча ёпилган давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари таъмирлаш даврида ваколатли орган қарори асосида вақтинча бошқа ташкилотларга навбатсиз тақсимланади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш тартиби ўзгарди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2021 йил 319-сон қарори).

❗️Қарорга кўра, Мактабгача таълим вазирлиги ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг автоматик равишда мунтазам янгиланиб борилиши учун ўз расмий веб-сайтининг МТБАТ (Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими) билан интеграциялашувини таъминлайди.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

сўровномада ташкилотнинг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш);

болани туғилган вақтдан бошлаб ташкилотга навбатга қўйиш;

бир вақтда учтагача ташкилотга навбатга қўйиш;

хато киритилган маълумотларни тузатиш;

давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш.

❗️Жорий йил ўқув йилининг 31 май кунига қадар етти ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари ушбу санада бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади.

🔗Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Лицензиялар ва рухсатномаларни олиш тартиби (давоми)

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд
#Электрон_хизматлар
#Қарши_тажрибаси

Сирдарё вилояти Ховос тумани Давлат хизматлари марказига туманнинг 30-сон умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчилари ташриф буюрди.

Мақсад — марказ фаолияти билан яқиндан танишиш.

Ўқувчиларга мутахассислар томонидан давлат хизматларидан масофадан туриб, my.gov.uz сайти орқали мустақил равишда фойдаланиш ҳамда id.gov.uz сайтидан рўйхатдан ўтиш бўйича амалий машғулот ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, ДХА, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасидаги келишувга асосан масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича ўқув дарслари ўтказилиб келинмоқда.


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Муҳокама марказида.

Агентлик ташаббуси билан Тошкент шаҳар ФИБ туманлараро судлари судьялари ва ФҲДЁ бўлимлари мудиралари иштирокида фарзандликка олиш, оталикни белгилаш ва никоҳдан ажратиш ҳақидаги суд органлари қарорларини ижро этишда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишлаб семинар ташкил этилди.

Семинарда суд қарорларини ижро этишда эътибор қилиш лозим бўлган жиҳатлар атрофлича муҳокама қилинди. Натижада фуқароларнинг оғирини енгил қилиш ва сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатиш эканлигига асосий урғу қаратилди.

Семинар якунида ушбу соҳада юзага келаётган муаммолардан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритишга келишиб олинди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda