Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
878 videos
8 files
8.26K links
Download Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Уруш фахрийларига давлат хизматлари кўрсатилди
#9may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Хизматлар

Ижтимоий соҳага оид давлат хизматларидан фойдаланиш тартибидан хабардормисиз?

Ушбу инфографикалар ёрдамида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадовнинг навбатдаги брифингида 3-9 май кунлари бўлиб ўтган расмий тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Жорий ҳафтада давлат хизматлари кўрсатиш ва соғлиқни сақлаш соҳалари бўйича тақдимотлар, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши айтилди.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Япония етакчиси ҳамда минтақамиз мамлакатлари раҳбарлари билан мулоқотлар режалаштирилгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Бу_муҳим

⚡️ 13 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май – пайшанба кунига тўғри келиши муносабати билан Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Президент Фармонига мувофиқ, 2021 йилнинг 14-15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари ҳисобланади.

Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигига оид тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбари соҳани янада ривожлантириш, аҳолига қулайликларни ошириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.
Шу йил якунигача давлат хизматлари сонини 200 тага етказиш вазифаси қўйилди. Идоралараро интеграция даражасини ошириш, электрон рақамли имзо тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о результативности реформ в сфере оказания государственных услуг.
Глава государства определил приоритетные задачи по дальнейшему развитию сферы, повышению удобства и доступности услуг для граждан.
Поставлена задача довести к концу года число оказываемых услуг до 200. Указано на необходимость усиления межведомственной интеграции, совершенствования системы электронной цифровой подписи.

#Mirziyoyev #taqdimot #davlatxizmatlari #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тафсилот

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигига оид тақдимот тафсилотлари

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Кам таъминланган, уй-жойга муҳтож, оғир вазиятга тушиб қолган шахсларга уй сотиб олиш учун бериладиган субсидияларга доир саволларингизга жонли эфирда жавоб олинг

Kun.uz'нинг YouTube, Facebook, Instagram ва TikTok каналларидаги жонли эфирни кузатинг.

Унда Давлат хизматлари агентлиги етакчи мутахассиси Аброр Махсудов субсидиялар билан боғлиқ саволларга жавоб беради.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_дан_қулайлик

Давлат хизматлари агентлиги Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича доимий иш олиб боради.

❗️Тасаввур қилинг! Навбатингизни мобил телефонингиз орқали https://mticket.davxizmat.uz ёки телеграм бот @davxizmat_queuebot ёрдамида олишингиз мумкин.

❗️Ёки Давлат хизматлари марказига ташрифингизни режалаштирган ҳолда ўзингизга қулай ихтиёрий кун ва вақтда (ташрифдан камида 3 соат олдин, дам олиш кунларидан ташқари) https://entry.davxizmat.uz ёки телеграм бот @davxizmat_queuebot ёрдамида навбатга олдиндан ёзилишингиз мумкин. Бунда Марказга белгиланган вақтда ташриф буюриб, инфокиоскка тизим орқали олинган махсус код киритилади (мобил телефонингизга смс ва электрон почтага юборилган), тизим автоматик тарзда биринчи бўшаган операторга сизни навбатингизни белгилайди.

Бу эса вақтингизни сезиларли даражада тежашга имкон беради!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda