Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
#Ҳамкорлик

Ёшлар + давлат хизматлари = самарали ҳамкорлик

Куни-кеча Ёшлар иттифоқи ва Давлат хизматлари агентлиги ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/news/Yoshlar-va-davlat-xizmatlari

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Ҳамкорлик

ДХАда ҳамкорлик: навбат — коррупцияга қарши курашиш соҳасига

Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум доирасида давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, уларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш чораларини кўриш ва бошқа ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/dxada-hamkorlik-navbat-korrupsiyaga-qarshi-kurashish-sohasiga

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Ҳамкорлик

Халқимизга бир ёқадан бош чиқариб хизмат қиламиз

Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев ва мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Кун тартибига асосий масала сифатида Давлат мактабгача таълим ташкилотларига болаларни жойлаштириш соҳасида юзага келаётган муаммолар қўйилди.

Давлат хизматлари агентлиги соҳада ягона давлат сиёсатини амалга ошириш учун масъул идора сифатида аҳолидан келиб тушаётган ҳар бир эътироз ва таклифга қулоқ тутган ҳолда мавжуд муаммоларни бартараф этишга интилади.

Шу ўринда, бўлиб ўтган учрашувда икки томондан мутахассислар амалиётда мавжуд камчиликлар таҳлили ва уларни бартараф этиш учун амалга ошириш лозим бўлган чоралар ҳақида фикр алмашишди.

Томонлар ҳамкорликда аҳолига сифатли хизматларни тақдим этишга келишиб олишди.
#Ҳамкорлик

Тўрт томонлама ўзаро ҳамкорлик

Давлат хизматлари агентлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Маълумот учун, 2020 йилда тақдим этилган 8,2 миллион давлат хизматларининг атиги 16 фоизидан онлайн форматда фойдаланилган.

Ушбу меморандумларда ҳамкорлик доирасида 590 мингдан зиёд талаба ва 41 мингдан ортиқ профессор-педагоглар, 504 мингга яқин ўқитувчи ҳамда 439 минг мактаб битирувчиси, шунингдек мактабгача таълим соҳасининг 100 мингга яқин ходимини электрон хизматлардан фойдаланишга ўқитиш назарда тутилмоқда.

Батафсил 👈🏼📰

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд
#Ҳамкорлик_меморандуми
#Қарши_тажрибаси
#Онлайн_хизматлар

Китоб тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан тумандаги 2-сонли мактабгача таълим муассасида Давлат хизматлари агентлиги Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирликлари ўртасида имзоланган Меморандум асосида, муассаса ходимларига давлат хизматларидан онлайн фойдаланишнинг афзалликлари ва қулайликлари тўғрисида ўқув семинари ўтказилди.

Мақсад - халқимиз нақди ва вақти тежалишига хизмат қилувчи электрон давлат хизматларидан фойдаланишни оммалаштириш.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda