Davlat xizmatlari yangiliklari
50.3K subscribers
9.86K photos
880 videos
8 files
8.3K links
Download Telegram
#ДХА_назорати

Давлат хизматлари агентлиги масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятида давлат хизматлари кўрсатиш тартибига риоя этилиши аҳволи юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишда Санэпидхизмат томонидан муддатларни бузиш, асоссиз рад этиш, ортиқча ҳужжат талаб қилиш ҳолатларидан иборат бўлган 603 та қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

БАТАФСИЛ👈🏼📰

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Бош вазирга коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолиятини кучайтириш, туну кун ишлайдиган “колл-марказ”лар ва мобил бригадалар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди
__

Президент поручил Премьер-министру усилить деятельность территориальных штабов по борьбе с коронавирусом, создать call-центры и мобильные бригады, работающие круглосуточно

@maxsus_rakurs
#Бу_қизиқ

Биласизми, бугунги кунда почта шохобчалари орқали ҳам бир қатор хизматлардан фойдаланиш мумкин?

Инфографика ёрдамида бу қайси хизматлар эканлиги билан танишинг!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Бизнесни_бошлаш_қулай

Қорақалпоғистонда яна бир сайёҳлик корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизга дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюраётган сайёҳлар сони ортиб бормоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида сайёҳлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, дам олиш ва туризм учун шарт-шароитларни яхшилаш мақсадида, 40 га яқин туристик хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар фаолият юритмоқда.

Бугун Нукус шаҳри Давлат хизматлари марказида таниқли хонанда Жаҳонгир Позилжонов “BOJALAR-TOUR" номли туристик корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда миллий туризм салоҳиятини ички ва ташқи бозорларда самарали тарғиб қилишни мақсад қилганмиз - дейди хонанда Жаҳонгир Позилжонов.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
104 года назад вышла в печать старейшая в Узбекистане газета “Правда Востока”.

Искренне поздравляем коллектив редакции с этим знаменательным днём.

“Правда Востока” всегда отличалась своей сопричастностью к важнейшим событиям страны, профессионализмом и объективностью.

Агентство государственных услуг высоко ценит наше сотрудничество и надеется на его дальнейшее продуктивное продолжение.

«Правда востока» не изменяет в главном – остаётся носителем высокой культуры, нравственности.

Мы от всей души желаем Вам творческих успехов, увеличения читательской аудитории, сенсационных материалов и процветания.

Пусть всегда будет острым журналистское перо!
Тошкент шаҳрида «Ўзбекистоннинг қишлоқ туманларида давлат хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш» лойиҳаси доирасида ташкил этилган «Давлат хизматлари кўрсатиш тизими сифатини ва Давлат хизматлари агентлиги (ДХА) ва ташкилотларнинг 2 та бек-офиси ходимларининг салоҳиятини баҳолаш» мавзусида таҳлилий маъруза тақдимотига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

https://davxizmat.uz/uz/news/davlat-xizmatlarini-korsatish-tizimi-sifati-baholandi

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

Замонавий, қулай ва шинам

Бугун Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида 65 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг давлат хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжи кундан-кунга ортиб боряпти.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган 3 ойи мобайнида Давлат хизматлари маркази томонидан қарийиб 13 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилди. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида 50 та, юридик шахс сифатида эса 81 та янги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Энди аҳолига кенг ва ёруғ, шинам хоналарда хизмат кўрсатилади. 10 та қабул ойнасида шаффофлик мезони асосида хизматлар кўрсатилса, электрон навбат тизими 5 та мониторда акс этиб туради.

— Авваллари, арзимас юмушларни бажариш учун ҳам кўп вақтимиз давлат идораларида ўтарди, — дейди Сайдулла ота Тўхтаев. — Эндиликда, олдингидек сарсонгарчиликлар йўқ. Барча юмушимизни шу жойни ўзида битириб кетамиз. Бу, биздек ёши улуғлар учун жуда қулай.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Ички ишлар соҳасига оид давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Биласизми

Давлат хизматлари марказларида мавжуд инфокиосклар ёрдамида қуйидаги хизматлардан фойдаланиш мумкин

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Табрикнома

Давлат хавфсизлик хизмати ходимларига

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси 5 апрель Давлат хавфсизлик хизмати куни муносабати билан тизимнинг барча ходимларини самимий муборакбод этади.

Мамлакатимизнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашдаги шарафли хизматингизда муваффақиятлар тилаймиз.

Сиҳат-саломатлик, ўзаро ҳурмат, тотувлик, ҳамфикрлик ва фаровонлик ҳамроҳингиз бўлсин.

Ҳурмат билан, Давлат хизматлари агентлиги жамоаси

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилди.

🔰 “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида маълумот бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (179-сон, 03.04.2021 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилди.

Марказ қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий масалалар бўйича бепул маслаҳат ва тушунтиришлар бериш;

аҳолини фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг кундалик ҳаётини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари ва давлат хизматлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий масалалар бўйича мурожаатларини таҳлил қилиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни киритиш;

давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни ЯИДХПда доимий янгилаб бориш;

ЯИДХПда давлат хизматларига боғлиқ масалалар бўйича ваколатли давлат органлари ва идораларининг расмий тушунтиришларини жойлаштириш;

мурожаатларни қабул қилиш ва уларни тегишлилиги бўйича идоравий алоқа марказларига йўналтириш.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube