Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
#ДХА_сайёр_хизматлар

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида "Ватанпарварлик ойлиги" ўтказилаётганлиги муносабати билан ташкил этилган тадбирлар давомида Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан ҳарбийлар ва ҳудуд ахолисига "сайёр" хизматлар кўрсатилди.

Маълумот учун: 2020 йилда олис ҳудудлар аҳолисига жами 166 433 "сайёр" давлат хизматлари кўрсатилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДХА_хизматлар

Давлат хизматлари марказлари томонидан "сайёр" хизматлар республикамизнинг қайси ҳудудида энг кўп кўрсатилганидан хабардормисиз?

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/davxizmat
#ДХАдан_қулайлик

⚡️ЖШ ШИР бола туғилганидан бошлаб шакллантирилмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан ФҲДЁ органларида туғилганлик ҳолатини қайд қилиш жараёнида болаларга жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШ ШИР) шакллантириш ва у ҳақидаги маълумотни туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада чоп этиш йўлга қўйилди.

Бундан нима наф?

❗️Аввалги тартиб бўйича ЖШ ШИР фақатгина паспорт расмийлаштирш жараёнида (16 ёшдан бошлаб) шакллантирилиб, маълумотларнинг ахборот тизимларида рақамлаштирилишига тўсқинлик қилар эди.

Болаларга туғилган вақтдан бошлаб ЖШ ШИРнинг бириктирилиши:

шахсга доир маълуотларнинг тўлиқ рақамлаштирилишига;

давлат хизматлари кўрсатиш жараёни автоматлаштирилишига;

давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйишга;

давлат хизматларини кўрсатиш сифати ва тезкорлигини оширишга ёрдам беради.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/davxizmat
Навбатдаги манзил — Чиноз

Тошкент вилоятида Давлат хизматлари марказларининг янги биноси яна биттага кўпайди. Навбатдаги манзил Чиноз тумани бўлди. Ўзига хос ландшафт архитеткураси ва дизайнига эга бўлган марказининг янги биноси туман марказининг бугунги қиёфасига жуда ярашиб турибди.
Кенг ва ёруғ, шинам хоналарда аҳолига бир вақтнинг ўзида 150 га яқин тезкор, қулай, шаффоф давлат хизматлари кўрсатилади. 20 та қабул ойнаси орқали кунига 300-400 фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти яратилган. Электрон навбат тизими эса 6 та мониторда акс этиб туради. Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш хизмати ҳам йўлга қўйилади. Бу қулайликлар марказ ходимларини жисмоний ва юридик шахсларга янада тез ва сифатли хизмат кўрсатишига имкон яратади.

Батафсил
👉https://telegra.ph/Navbatdagi-manzil--CHinoz-01-17

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
КИТОБ ТАҚДИМОТИ

Давлат хизматлари агентлиги директори маслаҳатчиси Давлат хизматлари марказлари ходимларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташаббуси билан нашр этилган "Давлат тилида иш юритиш" китобини амалий қўлланма сифатида фойдаланиш учун тақдим этмоқда.

Китобда ташкилот ва муассасаларда иш юритиш фаолиятида энг кўп қўлланиладиган ҳужжатлар, уларни тузиш, тартиб-қоидалари масалалалари, тегишли намуналар билан кўрсатилган иш юритишга оид луғатлари келтирилган.

Тақдимот барча Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимларида ташкил этилиши режалаштирилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш механизми жорий этилади

“Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш механизмларни жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (16-сон, 14.01.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш механизми жорий этилади.

🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш ва соғлиқни сақлаш соҳасида экспертларни сертификатлаш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.

📋 Қарор билан Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

🔰 Регламентга кўра, тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш қуйидаги босқичлардан иборат:
ўзини ўзи баҳолаш ва баҳолаш натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритиш;
жойнинг ўзида ташқи комплекс баҳолаш;
инспекция назорати.

🔰 Аккредитациядан ўтиш учун тиббиёт ташкилотлари аккредитацияловчи органга қуйидагилар орқали ариза тақдим этади:
Давлат хизматлари марказлари;
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП).

💰 Аризага БҲМнинг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида тўлов тўланганлиги ҳақидаги квитанция илова қилинади.

🔰 Аккредитация гувоҳномасини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда тиббиёт ташкилотига аккредитация стандартларига мувофиқлиги даражасига қараб қуйидаги тоифалар берилиши мумкин:

иккинчи аккредитация тоифаси – стандартларига мувофиқлиги камида 75 фоиз бўлганда;
биринчи аккредитация тоифаси – стандартларига мувофиқлиги камида 85 фоиз бўлганда;
олий аккредитация тоифаси – стандартларига мувофиқлиги камида 95 фоиз бўлганда.

🖥 Шунингдек, қарорга кўра 2022 йил 1 январга қадар тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизими ишлаб чиқилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴#Мурожаатнома_2021

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ҳақида Давлат хизматлари агентлиги ходимлари учун давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.

Трансляцияни кузатиб боринг

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Мурожаатнома_2021

Президент Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ҳақида Давлат хизматлари агентлиги ходимлари учун давра суҳбати ўтказилди

Бугун, 18 январь куни Давлат хизматлари агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини, унда белгиланган вазифалар бўйича Агентлик марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимлари учун Тошкент архитектура-қурилиш институти доценти Турғунов Комил Қурбоналиевич иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида Президент Мурожаатномасида қайд этилган 5 та асосий йўналиш, яъни
давлат ва жамият қурилиш тизимини такомиллаштириш;
суд ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишлари;
иқтисодиётда бозор механизмларини кенг жорий қилиш;
ижтимоий-иқтисодий соҳани ривожлантиришнинг асосий йўналишлари;
диний бағрикенглик ва фаол ташқи сиёсат бўйича маъруза қилинди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Sevara Zakirova
#Бу_муҳим

2021 йил давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Фикр ва таклифларингизни билдиришингиз мумкин👇🏻👇🏻👇🏻

https://2021.strategy.uz/