Davlat xizmatlari yangiliklari
49.9K subscribers
9.86K photos
879 videos
8 files
8.28K links
Download Telegram
#Бу_муҳим

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) фаолиятида юзага келадиган хизматлар билан боғлиқ хатоликлар ва Портал фаолиятига оид бошқа Сизни қизиқтирган масалалар тўғрисидаги саволларингизни 👇🏻
https://t.iss.one/myGovUzSupportBot Телеграм-боти юборишингиз мумкин.

——————————————

Об ошибках, касающихся услуг на Портале интерактивных государственных услуг (my.gov.uz) и другим интересующим Вас вопросам по тем или иным услугам Вы можете обратиться через телеграм - бот 👇🏻
https://t.iss.one/myGovUzSupportBot.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Бу_муҳим

ДХА ОГОҲЛАНТИРАДИ: АҲОЛИГА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК МУҚАРРАР!

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 215.5-моддасига асосан:

- давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганликда;
- давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганликда;
- арз қилувчидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганликда;
- давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонуний талабини (топшириғини) бажармаганликда ифодаланган тарзда бузилиши

Давлат хизматлари агентлиги органлари томонидан қуйидаги турдаги маъмурий жазо чораларини қўллашга асос бўлади:

❗️мансабдор шахсларга ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима
солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — мансабдор шахсларга ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
#Бу_муҳим

“Аҳолини уй-жой билан таъминлаш: ипотека кредити билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар” мавзусидаги онлайн давра суҳбатига таклиф қиламиз!

🏢Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти “Аҳолини уй-жой билан таъминлаш: ипотека кредити билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар” мавзусидаги онлайн давра суҳбатига таклиф этади.

Онлайн вебинар уй-жой сотиб олиш учун тижорат банкларидан ипотека кредитлари олиш билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар таҳлилига бағишланган бўлиб, тадбирда банк, молия ва ҳуқуқ соҳаси мутахассислари иштирок этадилар.

🗓Сана:18 декабрь 2020 йил
Вақт: 15:00
📹Манзил: Zoom платформаси

Давра суҳбатида қатнашиш учун ҳавола 👇👇👇
https://us02web.zoom.us/j/87878185158?pwd=eGYxUmlvRW5jZERuei9pUDJMZmlqUT09

Тадбир онлайн транслациясини қуйидаги ҳаволада кўришингиз мумкин👇👇👇
https://www.facebook.com/groups/adliya

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda