Davlat xizmatlari yangiliklari
49.7K subscribers
9.83K photos
878 videos
8 files
8.26K links
Download Telegram
#ДХМ_Филиаллар

Навоий вилоятининг олис ҳудудларида туман давлат хизматларининг филиали иш бошлади

Қизилтепада туман марказидан анча йироқда бўлган “Тошработ” ҳудудида “Тошработ”, қўшни Бухоро вилояти билан чегара бўлган манзилдаги “Арабон” маҳалла фуқаролари йиғинида “Консурун” филиаллари иш бошлади.

https://bit.ly/333j1Ja
Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова Агентлик фаолиятига оид аҳоли саволларига жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

II гуруҳ ногиронига кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда қанақа имтиёзлар мавжуд?

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига кўра I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганман. Боламнинг туғилганлиги ҳақидаги такрорий гувоҳномасини олишим учун ФҲДЁга боргандим, рад жавоби беришди. Бу асослими?

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 33-бандига кўра, отали-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган шахсларга болаларининг туғилганлиги ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Бугунги кунда кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қанақа?

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига асосан тижорат банклари, давлат нотариал идоралари орқали юборилган кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномалари Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази томонидан 1 иш куни мобайнида давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси қанча муддатга берилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги 89-сон қарорига асосан рухсат гувоҳномаси ҳар бир умумий овқатланиш объекти учун аризада кўрсатилган муддатга, лекин кўпи билан икки йил муддатга берилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини олишда учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этиладими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги
797-сон қарорига мувофиқ учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилмайди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Хизматлар

Фуқарони пенсия тизимида ҳисобга қўйиш тартибини биласизми?

Қуйидаги видео айнан бу ҳақида:👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.youtube.com/watch?v=k7LQHjxFIiI&feature=youtu.be
#Хизматлар

Манзил-маълумот ахборотини олиш тартибидан хабардормисиз?

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
"Остонам. Юксалиш формуласи".

Фильмда таълим тизимида бошланган ислоҳотлар, мактаблар ва ўқитувчиларга эътибор, ўқувчи ёшларнинг мақсадлари ҳақида ҳикоя қилинади.

https://youtu.be/Wk2ZthRwl6s
Forwarded from Hudud Inform
📌 Ҳурматли истеъмолчилар!

🔥 Сўнгги вақтларда, юртимизнинг турли вилоят ва шаҳарларида газ босимининг пастлиги ёки йўқлиги, электр энергиясининг тез-тез ўчиши билан боғлиқ мурожаатлар кўпайиб бормоқда.

🔻 Агар сиз ҳам ана шу каби муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат этишингизни сўраймиз, дейилади ахборот хизмати хабарида.

▶️ 712 074 800
1159

Ҳудудий бошқармалар:

Андижон вилояти - Тел: (+998) 74-223-57-00

Бухоро вилояти - Тел: (+998) 65-221-59-36

Жиззах вилояти - Тел: (+998) 72-222-27-16

Қашқадарё вилоятининг - Тел: (+998) 75-225-11-17

Навоий вилояти - Тел: (+998) 79-220-62-09

Наманган вилояти - Тел: (+998) 69-233-25-15

Самарқанд вилояти - Тел: (+998) 66-233-07-63

Сурхондарё вилояти - Тел: (+998) 76-223-39-36

Сирдарё вилояти - Тел: (+998) 67-226-37-00

Тошкент шаҳар - Тел: (+998) 71-233-76-86

Тошкент вилояти - Тел: (+998) 71 207-04-69

Фарғона вилояти - Тел: (+998) 73-244-66-26

Хоразм вилояти - Тел: (+998) 62-228-51-15

Қорақалпоғистон Республикаси - Тел: (+998) 61-222-30-11

antimon.gov.uz
consumer.uz

📲 Шунингдек, биз ҳақимиздаги барча маълумотлар, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимизда мавжудлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Давлат хизматлари марказлари халқ ва давлат идоралари ўртасида мустаҳкам кўприк вазифасини бажаришга киришди, эндиликда фуқароларимизга қулайлик яратиш мақсадида марказдан олис ҳудудларда филиаллар ташкил қилинмоқда
#22nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#ДХА_сертификат

Давлат хизматлари агентлигининг ходимларига ISO 9001 ва ISO 27001 халқаро стандартлари бўйича ўтказилган курсларини муваффақиятли тамомлаганликлари тўғрисида сертификатлар топширилди.

Мақсад — халқаро стандартларга мувофиқ интеграциялашган бошқарув тизимини жорий этиш, аҳолига кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш.

Эслатиб ўтамиз, ISO 9001 ва ISO 27001 халқаро стандартлари талабларини ўргатиш учун жорий йилнинг 5-20 октябрь кунлари ДХА ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун ўқув курслари ташкил этилди.

Тренинг якунида 29 нафар иштирокчи ушбу курс учун малака имтиҳонини муваффақиятли топширди.

 
#Хизматлар

Вақтингиз ва нақдингизни тежанг, давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланинг!

Бунинг учун электрон рақамли имзо кифоя.

Марҳамат, уни олиш тартиби билан танишинг!

https://www.youtube.com/watch?v=Fb9iQ7yf7xo&feature=youtu.be

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
🔴#Live

ФҲДЁ идоралари ходимлари аттестацияси бошланди.

Айни дамда Хоразм вилояти ФҲДЁ идоралари ходимлари онлайн форматда навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилмоқда.

Мақсад — тизимни муносиб, салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш.

Қуйидаги ҳавола орқали трансляцияни кузатиб боришингиз мумкин 👇

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/Xorazm-viloyati-fhdyo-organlari-xodimlari-attestatsiyasi-onlayn
#Хизматлар

Судланганлик ҳақида маълумотнома олиш тартибидан хабардормисиз?

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси

Туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари бўйича

- Урганч шаҳар Давлат хизматлари маркази Телефон хизмати кўрсатиш шўбаси алоқа оператори ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда
Трансляцияни кузатиш: 👇🏼👇🏼👇🏼
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/Xorazm-viloyat-boshqarmasida-onlayn-subat07-07-2020yil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДХА_ФҲДЁ_хизматлар

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси кўмаги билан Уйчи туманида яшовчи фуқаро фарзандларига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар расмийлаштирилади.