Davlat xizmatlari yangiliklari
49.7K subscribers
9.83K photos
877 videos
8 files
8.26K links
Download Telegram
#ДХА_ҳудуд #ФҲДЁ

ФҲДЁ ходимлари шифохонага нега боришди?

Карантин
даврида ота-оналарнинг ФҲДЁ бўлимларида тўпланиб, ортиқча вақт сарфлашларининг олдини олиш ва уларга ҳозирги мураккаб вазиятда қулай шароит яратиб бериш мақсадида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда туғруқ мажмуалари билан ҳамкорликда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни сайёр тартибда топшириш ишлари давом этмоқда.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/fhdyo-xodimlari-shifoxonaga-nega-borishdi

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Кадастр паспортини онлайн равишда расмийлаштириш тартибидан хабардормисиз?

https://www.youtube.com/watch?v=XImcBmTnnWc&feature=youtu.be

Tas-ix:
https://mover.uz/watch/WS3mXucm/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХА_ҳудуд #Марказларимиз

Андижон вилояти Бўстон тумани Давлат хизматлари маркази кунлик ўртача 100-150 нафар фуқарога давлат хизматлари кўрсатиб келади.

Марказнинг эски биноси туман Халқ қабулхонасининг иккинчи қаватида жойлашганлиги сабабли белгиланган стандартларга жавоб бера олмас, кўплаб ноқулайликлар туғдирарди. Бу эса табиийки, турли норизоликларнинг келиб чиқиши сабабчи бўларди.

Шунинг учун карантин даврида бўлса ҳам мижозларнинг сифатли хизмат олишларига кўмаклашиш мақсадида айни кунларда замонавий кўринишга эга бўлган янги марказлар қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/andijonda-navbatdagi-dxm-ish-boshladi
#Биласизми

Жорий йилнинг ўтган даврида Давлат хизматлари марказлари орқали соддалалштирилган тартибда жорий этилган давлат хизматларидан 720 781 марта онлайн фойдаланилган.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Сўраган_эдингиз

Дорихонамизнинг бир қанча филиаллари бор, улардан айримларининг дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун олган лицензиямиз муддати октябрь ойида тугайди, нима қилсак бўлади?

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига асосан, 2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди ва уларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан жавобгарликка тортиш ва бошқа чоралар қўлланилиши тақиқланди.

Шунингдек, Фармонга асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялашда ушбу фаолият учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан уларнинг худди шундай фаолият билан шуғулланувчи филиаллари ташкил этилганда ҳар бир филиал манзилини асосий лицензияда кўрсатиш амалиётини жорий қилиш орқали филиалларга алоҳида лицензия расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади.
#ДХА_ҳудуд #Шаҳобча

Тезкор, осон ва қулай. Бугун туман марказларидан анча олисда бўлган ҳудудларда ташкил этилаётган Давлат хизматлари марказларининг филиалларига ташриф буюрган юртдошларимиз борки бунга амин бўлишяпти.

Зеро, улар эндиликда маҳалласидан чиқмаган ҳолда 140дан ортиқ давлат хизматларидан турли бюрократик тўсиқлар, оворагарчиликларсиз, беминнат фойдаланишлари мумкин.

5,5 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Шеробод тумани «Ойинли» маҳалласида Давлат хизматлари марказининг филиали ташкил этилди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/surxondaryoda-dxm-filiallari-soni-6-taga-yetdi
#Эслатиб_ўтамиз

Туғилиш билан боғлиқ давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби соддалаштирилди.

Бунинг учун аввал камида 6 та давлат идорасига 15 тадан ортиқ ҳужжат ва маълумотлар топширилиб, камида 10 кундан ортиқ вақт талаб қилинар эди.

"Суюнчи" пулини олиш учун Халқ банкининг тегишли филиалларига бориш керак бўлади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/15-turdagi-uzhzhatlarni-tplash-va-10-kunlikkutishdantugmani-1-bosishbilan-hizmatdan-fojdalanish-sari
#Бу_муҳим

❗️ID картани олиш учун қуйидаги ҳолларда Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш мумкин бўлади:

ID карталар йўқолган, яроқсиз ҳолга келганда;

ID-карта эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси ўзгарганда;

ID-картага киритилган маълумотларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганда ID-карталар Давлат хизматлари марказлари орқали алмаштириб берилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
🎙Бугун, 28 сентябрь куни бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣Пандемия даврида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида

🕙 14:00 Давлат
хизматлари агентлиги

Спикер: Севара Зокирова — матбуот котиби

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида:

🕙 15:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер: Шуҳрат Боймуродов – штаб аъзоси

📲Брифинглар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 28 сентября, в АИМК:

📣 О мерах, принимаемых во время пандемии коронавируса

🕙 14:00 Агентство государственных услуг

Спикер: Севара Зокирова - пресс секретарь

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 15:00Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Шухрат Боймуродов – член штаба

📲 Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Сўраган_эдингиз

Агар бирон-бир сабаб билан никоҳ тузувчиларнинг иккаласи айни бир вақтда ФҲДЁ бўлимига никоҳни қайд этиш учун келиш имконияти бўлмаса, ариза никоҳланувчи шахслардан бири томонидан берилиши мумкинми?

❗️Бундай ҳолларда ФҲДЁ органига аризани никоҳ тузувчилардан бири бериши мумкин, бу ҳолда кела олмаган шахснинг имзоси белгиланган тартибда тасдиқланган бўлиши лозим.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХА_ҳудуд #Сайёр_хизматлари

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар давлат хизматлари маркази ходимлари тез-тез «Ангрен эркин иқтисодий зонаси» ҳудудидаги корхоналарда сайёр хизмат ўтказиб туришади.

Навбатдаги ташрифдан кўзланган мақсад, Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари ҳамкорлигида ташкил этилаётган янги қўшма корхонани «сайёр» тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/angren-shaar-davlat-hizmatlari-markazi-hodimlari-tez-tez-angren-erkin-itisodij-zonasi-ududidagi-korhonalarda-sajer-hizmat-tkazib-turishadi
#ДХА_ҳудуд #Шаҳобча

Филиал деганда кўпчиликнинг кўз ўнгида марказдаги қулайликлар ва шароитлари билан фарқ қиладиган мажмуа ёки бино гавдаланди. Аммо, давлат хизматлари марказларининг олис ҳудудларда жойлашган филиаллари вилоят ёки туман марказидаги билан айни.

Куни-кеча Бухоро вилояти Когон туман Хўжаякашаба қишлоғи ҳамда Жондор туманидаги Лоло маҳалла фуқаролар йиғинида туман Давлат хизматлари марказларининг филиаллари ўз фаолиятини бошлади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/filiallar-dxmlardan-kam-emas
Техник тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимидаги ислоҳотлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Келгуси йил якунига қадар Ўзбекистонда халқаро стандартлар сонини 14 мингтага, халқаро талаблар билан уйғунлик даражасини 50 фоизга етказиш вазифаси белгиланди.
5 мингдан зиёд эски стандартларни бекор қилиш, маҳсулотлар хавфсизлиги бўйича техник регламентларни Европа ва ЕОИИ меъёрларига мослаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось совещание, посвященное реформам в системе технического регулирования, стандартизации, сертификации и метрологии.
Поставлена задача довести к концу следующего года количество внедренных в стране международных стандартов до 14 тысяч и уровень соответствия национальных стандартов до 50%.
Даны указания по отмене более 5 тысяч устаревших стандартов, приведению техрегламентов безопасности продукции в соответствие с требованиями Европы и ЕАЭС.

#Mirziyoyev #yigilish #standartlashtirish #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДХА_ҳудуд

Фарғона вилоятида Давлат хизматлари марказлари фаолияти қандай ташкил этилмоқда?