Davlat xizmatlari yangiliklari
49.7K subscribers
9.82K photos
876 videos
8 files
8.25K links
Download Telegram
#Эслатиб_ўтамиз

Жаҳонда саккизинчи!

Жаҳон банкининг “Doing business” йиллик ҳисоботида Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги масъул бўлган “Бизнесни рўйхатдан ўтказиш” кўрсаткичи бўйича дунёнинг 190та давлатлари ичида 8-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон тарихида биринчи бор Топ-10 ликка кирди.

Мазкур рейтинг сўнги 16 йилдан буён дунёда энг қулай бизнес-муҳити яратилган мамлакатлар рейтинги эълон қилиб бормоқда.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/jahonda-sakkizinchi

Биз ижтимоий тармоқларда:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Эслатиб_ўтамиз

Ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш 1 сентябргача узайтирилди

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ карантин эълон қилинганидан сўнг фуқароларда электр таъминоти, газ, ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларини қиёслаш жараёни қандай ташкил этилади деган саволлар туғила бошлади.

Мазкур масалага ойдинлик киритиш ва аҳолига енгиллик яратиш учун Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси навбатдаги баёни қабул қилинган.

Ҳужжатга кўра, ушбу даврда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар ва коммунал ташкилотларнинг ишчи-ходимларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш — долзарб масалалардандир.

Шу боис, Давлат хизматлари марказлари томонидан табиий газ, электр энергияси, совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш приборларини давлат қиёсловидан ўтказиш бўйича келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш муддатлари 2020 йил 1 сентябрга қадар узайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу синовли кунларда ҳам Давлат хизматлари марказлари ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ. Бироқ, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш биринчи навбатдаги масала бўлганлиги боис, Марказларда фақатгина электрон рақамли имзо бериш хизмати кўрсатилмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали, шунингдек, Марказлар ходимлари томонидан электрон хизматларни олиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилмоқда.

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Уйда қолинг!

Ушбу мавзуга оид қўшимча маълумотни вақолатли органларнинг расмий манбаларидан олишингиз мумкин:

Ўзбекистон миллий метрология институти

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

“Ҳудудий электр тармоқлари” АО