Davlat xizmatlari yangiliklari
49.9K subscribers
9.83K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
#Мутахассисларга_сўз_берамиз

Тадбиркорлар қурилиш соҳасида муаммоларга дуч келмоқдами?

Мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини ва тартибга солиш жараёнларини такомиллаштиришга, қулай бизнес муҳитини ва халқаро майдонда мамлакатнинг ижобий нуфузини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Аммо, амалиётда тадбиркорлар ҳали ҳам турли рухсатномалар олишда қийинчиликларга дуч келаётгани аниқланган эди. Масалан, қурилишга рухсатномалар, мулкни рўйхатдан ўтказиш ва бошқа соҳаларда тадбиркорлар ортиқча бюрократик тўсиқлар сақланиб қолинаётганини таъкидлашган эди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/blog/post/tadbirkorlar-qurilish-sohasida-muammolarga-duch-kelmoqdami
#Мутахассисларга_сўз_берамиз

Ҳокимликларнинг ваколатлари қисқартирилади

Амалдаги қонунчилигимизга кўра, аҳоли ўзларига тегишли бўлган уй-жойларни тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида нотурар жой тоифасига ўтказиш учун ҳокимларнинг қарорлари билан 11 кунлик муддатда рухсат оладилар.

Бироқ, шу кунга қадар амалдаги қонунчиликда нотурар жойни қайта турар жой тоифасига ўтказиш тартиби белгиланмаган.

Оқибатда турли хил ҳуқуқни қўллаш амалиёти вужудга келиб, аҳолини айрим ҳолларда коррупция ва қоғозбозлик ҳолатларига олиб келишига замин яратиб келмоқда.

Батафсил:
https://davxizmat.its.uz/uz/news/hokimliklarning-vakolatlari-qisqartiriladi

Биз ижтимоий тармоқларда:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Мутахассисларга_сўз_берамиз

“Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида”ги Қонун жамият учун керакми?

Мамлакатимизнинг асосий қонун чиқарувчи органи — Олий Мажлисда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги янги қонун лойиҳасининг аҳамияти ва зарурлиги ҳақида мунозаралар давом этмоқда. Яқинда унинг биринчи ўқиши бўлиб ўтди. Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаси берилган таклифлар асосида кўриб чиқилиб, такомиллаштирилмоқда.

Янги қонун лойиҳаси оддий фуқароларга нима бериши ҳақида батафсил:
https://davxizmat.its.uz/uz/news/Fuqarolik-holati-dalolatnomalari-togrisidagi-Qonun-jamiyat-uchun-kerakmi

Биз ижтимоий тармоқларда:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Audio
#Мутахассисларга_сўз_берамиз

Жаҳон банкининг “Doing business” йиллик ҳисоботида "Бизнесни рўйхатдан ўтказиш" кўрсаткичи бўйича Давлат хизматлари агентлиги бўлим бошлиги Х. Абдураимовнинг муносабати.
#Мутахассисларга_сўз_берамиз

Давлат хизматлари агентлиги бош маслаҳатчиси Адиле Кешфетдинованинг ҳисоблагичларни текширишнинг янги тартиби ҳақида интервьюси.

— — —

#Слово_специалистам

Интервью главного консультанта Агентства государственных слуг Адиле Кешфетдиновой о новом порядке поверки счётчиков?

https://kun.uz/ru/33805048
#Мутахассисларга_сўз_берамиз

Носозликлар ҳақида хабар бермаслик жавобгарликка сабаб бўлади!

Давлат хизматлари агентлиги томонидан профилактика тадбирларини иш вақтидан ташқарида олиб бориш ва бу ҳақда Агентликни ўз вақтида хабардор қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатувчи ташкилотлар бир неча марта расман огоҳлантирилган бўлсада, АТ “Халқ банки”нинг ахборот тизимида юзага келган носозликлар ҳақида Агентлик хабардор қилинмади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/nosozliklar-haqida-xabar-bermaslik-javobgarlikka-sabab-boladi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Мутахассисларга_сўз_берамиз

Қурилиш соҳасидаги давлат хизматлари ислоҳ қилинди (ми?)

Биргина қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича аввалги тартибга кўра, камида 10 та идорага бориб, комиссия (туман (шаҳар) архитектори, санитария маркази, ёнғин хавфсизлиги, электр корхонаси, тумангаз, сувсоз, иссиққуват, маҳалла идораси, ХУЖМШ, ИИБ ва б.) далолатномасига ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри босилиши ҳамда ҳоким қарори қабул қилиниши учун ҳокимликка мурожаат қилиниши талаб этилар ҳамда ушбу жараён ўртача 1-3 ойгача вақт ва ортиқча ҳаражатлар сарфланар эди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/Qurilish-sohasidagi-davlat-xizmatlari-isloh-qilindi-mi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Мутахассисларга_сўз_берамиз

ДХМларда АКТ соҳасига оид хизматлар ҳам кўрсатиладими?

Давлат хизматлари марказлари ҳамда my.gov.uz портали орқали ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари орқали провайдер хизматлари кўрсатишга лицензия олиш учун 86 та, телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштиришга лицензия олиш учун 29 та ариза келиб тушган.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/DXMlarda-AKT-sohasiga-oid-xizmatlar-ham-korsatiladimi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube