#Тайинлов
Адлия органлари ва муассасаларида ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш марказига янги директор тайинланди
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Хўжаев Камолиддин Улуғбек ўғли – Адлия вазирлиги ҳузуридаги АКТРМ директори лавозимига тайинланди.
К. Хўжаев 1990 йилда Навоий вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2013 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат босқичини, 2016 йилда ушбу университет ҳамда академик алмашинув асосида Япониянинг Цукуба университетида магистратура босқичини тамомлаган, халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат бўйича мутахассис.
У ўз меҳнат фаолиятини 2014 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Давлат хизматлари агентлигида Давлат хизматларини рақамлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Адлия вазирлиги жамоаси Камолиддин Хўжаевни ушбу тайинлов билан чин дилдан табриклайди. Келгуси ишларида муваффақият тилайди!

Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
#Adliya_munosabat
Adliyacha ixchamlashuv: qonuniylik va adolat asosiy mezonimiz!
Shu kunlarda adliya tizimida olib borilayotgan ixchamlashuv jarayonlarida mehnat munosabatlariga oid turli savollar, ayrim noto‘g‘ri talqinlar uchramoqda. Vaziyatni oydinlashtirish maqsadida quyidagilar ma'lum qilinadi.
👉Batafsil
@adliyangiliklari

Aziz hamshaharlar va yurtimiz mehmonlari!
🗓⏰Sizlarni, 2022-yil 6-aprel kuni soat 15:00 da Yakkasaroy tumani Davlat xizmatlari markazi yangi zamonaviy binosining tantanali ochilish marosimida aziz mehmonimiz boʻlishga taklif etamiz.
🏢Zamonaviy qiyofaga ega boʻlgan ushbu bino davlat xizmatlari koʻrsatishda avvalo xalqimizga, shu jumladan xorijiy mehmonlarga ham xush yoqishi bilan bir qatorda poytaxtimiz jozibasiga yanada koʻrk bagʻishlaydi degan umiddamiz.
📍Manzil: Yakkasaroy tumani, Kichik xalqa yo‘li ko‘chasi, “Armug‘on” MFY.
Moʻljal: Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroporti.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлили юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланиши эълон қилинди. Мактабларда маънавий муҳитни тубдан яхшилаш бўйича янги концепция ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Ўқувчи сони кўп бўлган мактабларда шароитни кенгайтириш, директорларни сертификатлаш тизимини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное анализу результативности реформ в народном образовании.
Объявлено о старте общенационального проекта по переподготовке школьных учителей на основе новых методик. Поставлена задача разработать новую концепцию кардинального улучшения духовной обстановки в школах. Дано указание расширить условия в школах с большим количеством учащихся, ввести систему сертификации директоров.
#Mirziyoyev #videoselektor #xalqtalimi #islohotlar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

#Марказларимиз
Пойтахтимизда замонавий марказлар сони яна биттага кўпайди.
Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида бунёд этилган ва замонавий IT-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган Яккасарой тумани Давлат хизматлари марказининг 700 квадрат метр майдонга эга янги биноси ўз фаолиятини бошлади.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Кун тартибидаги навбатдаги масала давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш ва кўламини кенгайтиришнинг муҳокамасига бағишланди.
Давлат хизматлари тизимини рақамлаштириш орқали маҳалла ва туманда қандай ўзгаришлар бўлиши кўриб чиқилди.
Аҳолига давлат хизматларидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида 1 июлдан бошлаб:
- 38 турдаги давлат хизматлари учун электрон имзо билан тасдиқлаш талаби бекор қилиниб, мобил телефон орқали амалга оширилади (бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш, боғчага қабул қилиш ва ҳоказо);
- 6 турдаги лицензия олиш учун талаблар бекор қилинади;
- аҳоли ва тадбиркорлар учун 8 дан ортиқ давлат хизмати бўйича электрон хабардор қилиш тизими жорий этилади;
- аҳоли ва тадбиркорлардан коммунал ташкилотларнинг 32 турдаги ҳужжат ва маълумотномаларини талаб қилиш бекор қилинади;
- эҳтиёжманд оилалар фарзандлари олийгоҳларга киришда тест синовларида иштирок этиш тўловларидан озод этилади (135 минг сўм).

Президент келгуси йил якунига қадар марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини ҳозирги 172 тадан 300 тага, мобиль илова орқали кўрсатиладиганларини 60 тадан 250 тага етказиш вазифасини қўйди.
Шу билан бирга, давлат хизматлари марказларини қуриш ишларига шахсан вилоят ҳокимлари масъул этиб белгиланган бўлсада, ҳозирга қадар 43 та марказ биноси фойдаланишга топширилмагани, оқибатда аҳоли сарсон бўлаётгани танқид қилинди.
Масалан, Давлатобод, Янгиер, Гулистон, Бўка, Миробод, Сергели ва Мирзо Улуғбек туманлари, Гулистон ва Олмалиқ шаҳарларида қурилиш ишлари умуман бошланмаган, Нукус шаҳри, Боёвут, Қуйичирчиқ ва Пскент туманларида эса қурилиш ишлари тўхтаб қолган.
Вилоят ҳокимларига 1 сентябрга қадар давлат хизматлари марказлари билан боғлиқ барча қурилишларни якунлаш топширилди.
Айни пайтда йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда йўл инфратузилмасини ривожлантириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш соҳасида устувор вазифалар белгилаб берилди.
Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Батафсил — юқоридаги #инфографикада.