Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
877 videos
8 files
8.26K links
Download Telegram
#Вакансия

Диққат, вакансия!!!

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида мавжуд бўш иш ўринлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишин
г👇

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dha-toshkent-vilojati-bosharmasida-bsh-ish-rinlari

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Биласизми

Давлат хизматлари марказлари ходимлари риоя этиши лозим бўлган тамойиллар тасдиқланган.

Давлат хизматлари агентлиги
давлат хизматлари кўрсатишда жамоатчилик назорати механизмларини қўллаб-қувватлайди.

Агар Сиз қуйида кўрсатилган тамойилларга риоя этилмаслик ҳолатларига дуч келсангиз, шу заҳотиёқ 1148 телефони орқали хабар беришингизни сўраймиз.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Вакансия

Диққат, вакансия!!!

Давлат хизматлари агентлиги ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий марказида мавжуд бўш иш ўринлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишин
г👇

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/davlat-xizmatlari-agenligi-huzuridagi-axborot-xizmatlarini-rivojlantirish-ilmiy-amaliy-markazidagi-bosh-vakant-lavozimlar-boyicha--elon

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
❗️2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, 2022 йил январь ойида қуйидаги дам олиш кунлари белгиланди.

барча ходимлар учун: 3 январь – душанба;

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь – сешанба.

🔘 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни қўйидагича кўчирилди:

● 8 январь – шанба 4 январь – сешанба кунига.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Филиалларимиз

Наманганда Давлат хизматлари марказларининг филиаллари 15тага етди.

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида маҳаллаларда Давлат хизматлари марказларининг филиаллари ташкил этилмоқда. Бунда, олисда жойлашган қишлоқ ва овуллар танлаб олиниб, унга ёндош бўлган маҳалла аҳолисининг туман марказига бориб вақт ва ортиқча маблағ сарфлашган ҳолда хизматлардан фойдаланишига чек қўйилмоқда.

Норин туманининг олис қишлоқларидан бири “Норинкапа” ва унга ёндош бўлган 9 та маҳаллада 42 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Аҳоли деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Аҳолининг туман марказига бориб келиши учун сарфлаган 20 километрлик йўли ва вақти тежаладиган бўлди. Бунинг учун эса, туман Давлат хизматлари марказининг “Норинкапа” филиали қишлоқ аҳлига хизмат кўрсатиш учун ўз эшикларини очди.

Норин марказига бориш учун биз нуронийларга анча қийин. Давлат хизматлари маркази ходимлари маҳалламизга сайёр хизмат кўрсатиш учун келганларида бизнинг маҳаллада ҳам филиал очиш таклифини берган эдик. Бизнинг мурожаат масъуллар томонидан ўрганилиб, қишлоқда марказ филиали иш бошлади. Мана энди ёши-қари хизматдан фойдаланиш учун узоққа югурмайди. Шундоққина маҳалла биносидан хизмат олиши мумкин дейди, норинкапалик нуроний Баҳодир Шодмонов.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Нафақа тайинлаш учун электрон сўровнома тўлдириш тартибини биласизми?

Мутахассис Сизга мустақил равишда хизматдан фойдаланишга ёрдам беради.

ВИДЕОҚЎЛЛАНМА

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Вакансия

Диққат, вакансия!!!

Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармасида мавжуд бўш иш ўринлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишин
г👇

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-buxoro-viloyati-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Пресс_тур

Андижон вилояти Хўжаобод тумани Давлат хизматлари марказида журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг қарори


📍 https://uza.uz/posts/331937

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Биласизми
#Муаммо_нимада

Қандай белгилар фирма номида кўрсатилиши мумкин эмас?

❗️Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, фирма номида:

- давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;

- тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;

- фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;

- жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.

❗️Шунингдек, фирма номида:

- илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, илгарироқ устуворликка эга бўлган фирма номлари;

- илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай муҳофаза қилинадиган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);

- белгиланган тартибда ҳаммага маълум деб эътироф этилган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);

- белгиланган тартибда қонунчилик билан муҳофаза қилинадиган товарлар келиб чиққан жойларнинг номлари билан, шундай номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига рўйхатдан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно, адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгилар ҳам кўрсатилмаслиги керак.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Филиалларимиз

ДХА: Навоий вилоятида ўнинчи филиал иш бошлади.

“Темирқовуқ” маҳалласи. Мазкур ҳудуд Нурота заминининг тоғли олис манзилларидан бири. Нурота тумани марказидан 90 км., вилоят марказидан эса 170 км. узоқликда жойлашган. Маҳалла фуқаролар йиғини биносида Давлат хизматлари маркази филиалининг очилгани аҳолининг давлат хизматларини олиши учун туманга бориш оворагарчилиги муаммосига чек қўйди.

Мазкур филиал "Темирқовуқ" билан биргаликда "Сентоб", "Қизилча", "Каттасой", "Тинчлик" маҳаллаларида истиқомат қилувчи 11 мингга яқин аҳолига ҳам хизмат кўрсатади.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Муносабат #Расмий

Ижтимоий тармоқларда тадбиркорлик субъектларининг фирма номи билан боғлиқ хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи ваколатли орган сифатида мазкур масалага ойдинлик киритади.

Биринчидан,
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан, юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга, бу номни унинг ўзи мустақил равишда белгилайди ва ўз таъсис ҳужжатларида кўрсатади.

Иккинчидан, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали (ўзи келган ҳолда ёки онлайн усулда) давлат рўйхатидан ўтказилади.

Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан Фирма номида:
давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.

Тўртинчидан, Давлат хизматлари агентлиги томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунга асосан фирма номларида ишлатилиши мумкин бўлмаган сўзлардан фойдаланиш бўйича чекловлар қўйилди. Ушбу рўйхат мутахассислар томонидан мунтазам равишда янгиланиб борилади.

Муҳокамаларга сабаб бўлаётган тадбиркор аслида бошқа ном остида рўйхатдан ўтказилган бўлиб, жорий йилнинг 22 декабрь куни Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази орқали қайта рўйхатдан ўтказилган ва номини ўзгартирган. Муҳокамага сабаб бўлган тадбиркорлик субъектининг фирма номи, тадбиркор билан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг, белгиланган тартибда ўзгартирилди.

❗️Ўз навбатида, тадбиркорлардан фирмаларига ном танлашда, уни ўзгартиришда юқоридаги қонун талабларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Ҳамдардлик

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси Давлат хизматлари агентлиги Моддий-техника таъминоти бўлими бошлиғи Файзиев Хайриддин Сирожиддиновичнинг онаси вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.