Davlat xizmatlari yangiliklari
51.5K subscribers
10.1K photos
931 videos
8 files
8.59K links
Download Telegram
#Биласизми
#ФҲДЁ_хизматлари

Туғруқхоналардан ташқари жойларда ва тиббий ёрдамсиз туғилган боланинг туғилганлигини қайд этиш участка шифокори (фельдшер ёки акушер) томонидан берилган маълумотнома асосида амалга оширилади.

Бундай ҳолатларда боланинг ушбу онадан туғилганлигига гувоҳ бўлганлар иштирокида тузилган ва участка шифокори (фельдшер ёки акушер) тасдиқлаган далолатнома тиббий маълумотнома бериш учун асос ҳисобланади.

🔗Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·

*************************************************

#Знаете_ли_Вы

Регистрация рождения ребенка, родившегося вне родильного дома и без медицинской помощи, производится на основании медицинской справки, выданной участковым врачом (фельдшером или акушером).

Основанием для выдачи медицинской справки в таких случаях является акт, составленный с участием свидетелей рождения ребенка от данной матери и утвержденный участковым врачом (фельдшером или акушером).

🔗 Оставайтесь на связи:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Халқаро_ҳамкорлик

Адлия вазирлиги ва ДХА вакилларидан иборат делегация Люксембургда.

Бугун Европа Иттифоқининг блокчейн технологиялари асосидаги ечимлардан фойдаланиш тажрибасини, давлат хизматларини кўрсатишда рақамлаштиришни жорий этиш масалаларини ўрганиш учун делегация аъзолари Люксембургдаги «Стартап уйи»га ташриф буюрди.

Бу ерда улар TOKEN лойиҳаси (давлат хизматларида блокчейн технологияларининг ўзгартирувчан таъсири) билан танишди.

Бу лойиҳа давлат органларига янада очиқ, шаффоф, ишончли ва самарали давлат хизматларини яратиш учун тақсимланган реестр технологияларини жорий этишни синаб кўриш имконини берувчи бир қатор марказлашмаган мустақил технологик компонентларни тақдим этишга қаратилган.

Тақсимланган реестр технологиялари ҳукуматга самарадорликни ошириш, ташкилотлар ўртасидаги номутаносибликни бартараф этиш, бюрократик тўсиқларни камайтириш, жамоатчилик иштирокини ошириш, рақамли демократия ва шаффофликни мустаҳкамлаш, билим алмашишни яхшилаш ва автоматлаштиришни осонлаштириш имконини беради.

Маълумот учун, хизмат сафари Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи, ДХА ва БМТТД "Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш “ қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
👍1
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

ДХА масъуллари Тошкент вилоятида. Мақсад нима?

Давлат хизматлари агентлиги масъул ходимлари 12-14 ноябрь кунлари Тошкент вилоятида "ДХМ_Маҳалла_Фуқаро" тамойили асосида аҳолини соҳага оид қийнаётган муаммоларини ўрганиб, уларни бартараф этиш мақсадида халқ билан мулоқот қилди.

Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, 458 та давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилди.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Қурилиш соҳасидаги 2 турдаги лицензия “license.gov.uz” тизими орқали берилади.

Энди лицензия талабгорлари лицензия олиш учун узоқ ҳудудлардан Қурилиш вазирлигига ташриф буюриб ҳужжатларни тақдим этишлари талаб этилмайди.

Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятига лицензия;

кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятига “license.gov.uz” тизими орқали лицензия олиш имкони яратилди.

Бунда аризани кўриб чиқилганлиги ҳамда лицензия бериш учун йиғимлар ва давлат божлари бўйича инвойслар реал вақт режимида автоматик тарзда шакллантирилади.

Лицензия QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #ДХАга_ишга_қабул_жараёни #онлайн_тарзда!

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд ва Тошкент вилоятлари бошқармаларида бўш иш ўринларига ходимларни ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.

Трансляцияни кузатиш:👇
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/samarand-viloyati-boshqarmasida-onlayn-suhbat

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/toshkent-vilojati-bosharmasida-onlajn-suubat
#Марказларимиз

Замонавий ДХМ Мингбулоқ тумани аҳолиси хизматида.

Мингбулоқ тумани Давлат хизматлари марказининг замонавий биноси бир вақтнинг ўзида 20 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Давлат хизматлари марказида ташкил этилган пресс-турда яратилган имкониятлар ҳақида тақдимот қилинди. Марказда, кутиш зали, инвесторлар хонаси, болалар майдончаси, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчаги, шунингдек, эшитиш ва гапиришда нуқсони бор фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида сурдо-таржимон хизмати ишга туширилган.

Яратилган қулайликларнинг яна бири бу ерда ФҲДЁ бўлими ҳам жойлаштирилиб, ташриф буюрувчиларнинг бир жойда зарур хизматлардан фойдаланишлари учун шароит яратилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·