Davlat xizmatlari yangiliklari
50.2K subscribers
9.86K photos
880 videos
8 files
8.29K links
Download Telegram
#Биласизми
#Муаммо_нимада

Қандай белгилар фирма номида кўрсатилиши мумкин эмас?

❗️Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, фирма номида:

- давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;

- тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;

- фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;

- жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.

❗️Шунингдек, фирма номида:

- илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, илгарироқ устуворликка эга бўлган фирма номлари;

- илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай муҳофаза қилинадиган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);

- белгиланган тартибда ҳаммага маълум деб эътироф этилган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);

- белгиланган тартибда қонунчилик билан муҳофаза қилинадиган товарлар келиб чиққан жойларнинг номлари билан, шундай номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига рўйхатдан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно, адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгилар ҳам кўрсатилмаслиги керак.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Муаммо_нимада

ДХА: Смс-хабарнома адашиб келиши мумкинми?

Сўнги вақтларда фуқароларимиздан Агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали давлат хизматларига оид смс-хабарномаларга оид саволлар кўпайди. Ушбу масалага ойдинлик киритамиз.

СМС-хабарнома ўзи нимага керак?

Давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида шаффофликни таъминлаш мақсадида тўланиши керак бўлган ёҳуд тўланган пул маблағлари ҳақидаги маълумот мурожаат муаллифларининг телефон рақамларига смс-хабар тарзида юборилади. Хабарда, амалга оширилиши керак бўлган тўловнинг инвойс рақами ва белгиланган миқдори кўрсатилган бўлади.

Нимага айнан Сизга?

Фуқаро Давлат хизматларидан фойдаланаётган вақтида смс-хабар учун телефон (мобил) рақамини кўрсатади. Амалиётда мурожаатчи томонидан ўзининг эмас, балки турмуш ўртоғи, қариндоши ёки яқин дўстининг рақамини, шунингдек, нотўғри рақамни кўрсатган ҳолатлар учрайди. Бу эса, давлат хизматлари кўрсатиш жараёнининг босқичлари, тўловлар ҳақидаги смс-хабарноманинг мурожаат эгасига эмас, айнан Сизга юборилишига сабаб бўлади.

Масаланинг ечими қандай?

Аввало, давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномаларни тўлдиришда телефон рақамингиз тўғри кўрсатилганлигини текшириб кўринг.

Агар Сизга, юқорида келтирилган мазмундаги хабарлар келса ва бу сизни шубҳалантирса (Сиз давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат этмаган бўлсангиз), Давлат хизматлари агентлигига 1148 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муаммо_нимада

"ПРАВА" АЛМАШТИРИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?

Бир кунда ДХМлар орқали ўртача нечта фуқарога "права" алмаштирилиб берилаяпти?

🎤Шу каби саволлар билан фуқароларимизга юзландик.

⚡️Эски "права"ни янгисига алмаштириш учун нафақат ДХМларга, балки БЕВОСИТА ВАКОЛАТЛИ идора ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадагисига алмаштириш ДХМлар орқали муқобил равишда фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилган.

📹
https://www.youtube.com/watch?v=1x9OL1j5q1M

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·