ДХА сифат стандарти бўйича халқаро сертификат олди. Бу нима беради?
2021 йил 27 октябрь куни ISO 9001 “Сифат менежменти тизими” халқаро стандарти сертификатига эга бўлди.
Бугунги кунда 170 дан ортиқ мамлакатлардаги 1 млн.дан ортиқ фирма ва ташкилотлар ушбу сертификатга эга бўлган.
Ушбу сертификатни қўлга киритиш учун ДХАда қандай ишлар амалга оширилди?
БАТАФСИЛ
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·

#ДХА_ҳудуд
Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси «Эзгу амал» хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан «Бир байроқ остида» шиори билан Урганч шаҳрида хайрия ҳуқуқий тадбири ўтказилди.
Тадбирда «Мадад» НТТ, нотариус, адвокатура, Давлат хизматлари маркази, адлия ва ФҲДЁ бўлимлари масъул ходимлари томонидан сайёр хизматлар кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, тадбир доирасида Урганч шаҳар Давлат хизматлари марказида старт берилган ҳуқуқий марш Жалолиддин Мангуберди хиёбонигача давом этди.
Хайрия тадбири доирасида йиғилган маблағлар Хоразм вилоятидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг саратон касаллигига чалинган болалари даволанишига йўналтирилди.

#Диққат #Эълон
Тошкент шаҳрида субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди.
Маълумки, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори билан фуқароларга субсидия ажратилиб келинади.
Тошкент шаҳри учун тасдиқланган манзилли дастурга асосан белгиланган субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича шаҳар комиссиясининг ижобий хулосалари берилди.
❗️Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 45-бандига асосан, субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияларнинг тақдимномасига кўра, субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди.

“B-ADVICE.UZ” интерфаол ахборот порталидан фойдаланинг!
Портал орқали Сиз
✅Тадбиркорликка оид қонунчилик ҳужжатлари ва улардаги янгиликлар;
✅Бизнесни бошлаш ва юритиш тартиб-таомиллари;
Лицензиялаш. Сертификатлаш. Рухсатнома олиш тартиблари;
✅Солиқ, банк, божхона органларининг тадбиркорлик билан боғлиқ хизматлари;
✅Бизнесни тугатиш тартиби;
✅Текширишлар тартиби;
✅Қонунбузарликлар учун жавобгарлик;
✅Кўп бериладиган саволлар ва уларга экспертлар жавоблари;
✅Кредит ва ссуда олиш тартиблари каби масалалар юзасидан
❗️БЕПУЛ МАСЛАҲАТ ВА МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.
“B-ADVICE.UZ” ПОРТАЛИДАН ФОЙДАЛАНИНГ, ВАҚДИНГИЗНИ ВА НАҚДИНГИЗНИ ТЕЖАНГ!

#Статистика
2017 йил 12 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан Давлат хизматлари марказлари фаолиятига асос солинган эди.
Давлат хизматлари марказлари орқали хизматларни жорий этишда аввалги тартибни соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Хўш, давлат хизматларидан фойдаланиш қай даражада енгиллашди?
📊Инфографика орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

#Сўраган_эдингиз
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул
қилиш жадвали билан танишинг.

#ФҲДЁ_хизматлари
❓Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда фуқаролар давлат божини тўлашдан озод қилиниши мумкинми?
❗️Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра, қуйидагилар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда давлат божи тўлашдан озод қилинади:
✅халқ таълими органлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар — етим болаларни ва ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни болалар муассасаларига ва ўқув юртларига юбориш учун туғилганлик тўғрисида такрорий гувоҳномалар берганлик учун;
✅жисмоний шахслар — туғилиш, ўлим қайд этилганлиги учун, уларга фарзандликка олинган, оталик белгиланган, жинси ўзгартирилган ҳолларида, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш чоғида йўл қўйилган хатолар муносабати билан туғилганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ёзувлари ўзгартирилган, тўлдирилган ва тузатилган тақдирда гувоҳномалар берганлик учун;
✅жисмоний шахслар — уларга белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб ёки руҳий ҳолатининг бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ёхуд қилган жиноятлари учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар билан никоҳни бекор қилиш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори асосида гувоҳномалар берганлик учун;
✅жисмоний шахслар — уларга реабилитация қилинган қариндошларининг вафот этганлиги тўғрисидаги такрорий гувоҳномалар берганлик ёки илгари берилган гувоҳномаларни алмаштирганлик учун;
✅Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойлар ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар — уларга такрорий гувоҳномалар берганлик учун.
Савол-жавоб ДХА ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий маркази томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида тайёрланди.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини Россиядаги консуллик муассасалари орқали янгисига алмаштириш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (667-сон, 02.11.2021 й.) билан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартиби бўйича вақтинчалик низом тасдиқланди.
➡️ Низомга кўра, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси консуллик муассасаси орқали Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ИИВ ЙҲХББ) томонидан расмийлаштирилади.
📝 Талабгор эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун консуллик муассасасига ариза билан шахсан мурожаат қилади.
⏳ Консуллик муассасаси талабгор номидан сўровномани тўлдириб, 1 иш кунида ИИВ ЙҲХББга юборади.
☑️ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тақдим этилган маълумотномани кўриб чиқиб, 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиради ҳамда уни Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментига (ТИВ КҲД) юборади.
📂 Шунга кўра, ТИВ КҲД ҳайдовчилик гувоҳномасини консуллик муассасасига дипломатик почта орқали тақдим этади.
⚠️ Консуллик муассасаси 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини эгасига беради ёки асосланган сабабларга кўра уни рад этади.
🔰 Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси янгисига алмаштириш учун қуйидагилар ундирилади:
➖ БҲМнинг 70 фоизи миқдорида тўлов;
➖ 20 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғими;
➖ 20 АҚШ доллари миқдорида ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йиғим.

#Ҳамдардлик
Давлат хизматлари агентлиги жамоаси Хива тумани Давлат хизматлари маркази директори Камалов Махсуд Қадамовичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
----------------------------------------------—————————————
#Некролог
Коллектив Агентства государственных услуг глубоко скорбят в связи с безвременной кончиной директора Центра государственных услуг Хивинского района Камалова Махсуда Кадамовича и выражают глубочайшие соболезнования родным и близким покойного.

#ДХАдан_қулайлик
#БизКоррупциягаҚаршимиз
#Шаффоф_тўловлар
⚡️Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида ундириладиган тўловлар ҳақида SMS-хабар юбориш хизмати йўлга қўйилди.
Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида, пуллик хизматларни расмийлаштиришда мурожаатчининг аризада кўрсатилган телефон рақамига қанча миқдорда пул тўланиши ва тўланган миқдори бўйича SMS-хабар юбориш хизмати йўлга қўйилди.
❗️СМС-хабар давлат хизматини олганда кўрсатилган мобил телефон рақамига юборилади.
Ҳурматли фуқаролар!
Давлат хизматлари агентлиги тизимида, Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.
📲 Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида телеграмдаги @antikorbot боти орқали маълум қилиш мумкин.

#ДХА_хабари
ДХА 1148 қисқа рақамли телефони фаолиятида техник носозликлар кузатилаётгани ва уларни бартараф этиш ишлари амалга оширилаётгани муносабати билан вақтинча фаолият кўрсатмайди.
❗️Маълумот учун:соҳага оид масалалар бўйича Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
Андижон вилояти - (74) 225-20-03
Бухоро вилояти - (+99865) 223-99-33
Жиззах вилояти - (72) 221-50-50
Наманган вилояти - (69) 226-11-00 (ички рақам 5003, 5010)
Фарғона вилояти - (73) 73-249-05-25
Самарқанд вилояти- (55) 701-00-55 ( ички рақам 3004)
Сирдарё вилояти - (67) 236-11-48 (ички рақам 2006)
Қашқадарё вилояти- (+998-75) 220-06-10
Сурхондарё вилояти- (55) 451-11-48 (ички рақам 7509)
Навоий вилояти - (79) 221-11-48,(79) 222-11-48
Тошкент вилояти - (71) 230-32-48
Хоразм вилояти - (62 ) 227-77-22
Қорақалпоғистон Республикаси (+998 55) 101-11-48
Тошкент шаҳри - (71) 203-60-02, 71-203-60-10

🔴 #Live
Бугун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури, Европа Иттифоқи ҳамкорлигидаги “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳлари (ХМГ)нинг самарали фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича тренинглар ўз ишини бошлади.
Тадбирда ДХА директори ўринбосари Улуғбек Мамаражабов иштирок этмоқда.
Тренинглардан мақсад — ХМГнинг ДХА ва хотин-қизлар, ёшлар ва болалар, кексалар, имконияти чекланганлар ва ногиронлиги бор аҳолининг заиф қатламларига давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, маҳаллий ҳокимият, маҳалла ва оила, ижтимоий хизмат кўрсатиш бўлимлари билан яқиндан ҳамкорлигини таъминлаш.