Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.82K photos
876 videos
8 files
8.25K links
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз

Товар белгисини рўйхатдан ўтказмоқчиман. Бу учун нима қилишим лозим?

❗️Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги «Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4168-сон қарори билан тартибга солинади.

Ушбу қарорга биноан товар белгисини рўйхатдан ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказиш учун талабномалар топширилгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги бир иш куни мобайнида ушбу талабномалар ҳақидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради;

ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, сотувчилар ёки уларнинг вакиллари талабномалар эълон қилингандан сўнг Агентликка рўйхатдан ўтказиш учун ноҳалол топширилган аризалар ҳақидаги ёзма эътирозларини тақдим этишлари мумкин;

товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир мутлақ ҳуқуқ, товар келиб чиққан жой номи ва (ёки) товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи ўша куннинг ўзида товар белгиси ҳақидаги маълумотларни Агентликнинг расмий веб-сайтида мажбурий тарзда жойлаштирган ҳолда Товар белгилари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб вужудга келади;

товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиши товар белгиси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сўнгги уч йил мобайнида узлуксиз равишда фойдаланилмаганда, шунингдек, жамоавий белгидан фойдаланиш тўғрисидаги келишув бузилган тақдирда манфаатдор шахснинг аризасига биноан қабул қилинган суд қарори асосида муддатидан аввал тўлиқ ёки қисман тугатилиши мумкин.

Тонировка учун рухсатномни фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилишини эшитдим. Саволим шундан иборатки, ҳозир ўзим мустақил my.gov.uz сайтидан рухсатнома олишим мумкинми?

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига кўра, 2021 йил 1 октябрдан автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали, яъни my.gov.uz сайти орқали кўрсатилади.

Ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга кўра, автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари автотранспорт воситаси эгаси томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

Рухсатнома 1 йил муддатга берилади. Ариза берувчи томонидан рухсатнома учун тўлов 10 кун муддатда амалга оширилади.

Жавоблар ДХА ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий маркази томонидан тайёрланди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Мустақиллик_30_йиллиги

Айни дақиқаларда "Янги Ўзбекистон" мажмуасида Мустақиллик монументининг очилиш маросими бошланди.

Унда Шавкат Мирзиёев
иштирок этмоқда.

- Агар юқоридан назар ташласангиз, боғнинг шакли улкан дарахтнинг бешта шохига ўхшайди. Бу Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишини ифода этади.

Бу гўзал боғда пойтахтимиз аҳолиси, Тошкент вилояти ва барча ҳудудларимиздан, хориждан келадиган меҳмонлар яйраб дам олиши, оиласи, фарзандлари билан бирга мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча замонавий шароитлар яратилмоқда.

Бу ерда сунъий кўл, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, амфитеатр, фавворалар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, ҳунармандчилик дўконлари барпо этилди ва этилмоқда, деди президент.

Давлат раҳбари мажмуа ёнида Олимпия шаҳарчаси бунёд этилиши, унда 2025 йили Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларининг асосий мусобақалари ўтказилишини маълум қилди.

Мажмуа ҳудудида замонавий олий таълим даргоҳи, тиббиёт клиникалари, халқаро кўргазма марказлари ва бошқа объектлардан иборат шаҳарча қурилмоқда.

Мустақиллик монументида Ўзбекистоннинг қадимги тарихидан бошлаб то бугунги кунга қадар юз берган энг муҳим воқеаларни муҳрланган.

Буюк саркарда ва жаҳонгирлар, аллома ва мутафаккирлар, жадид боболаримизнинг ўлмас сиймоларини акс эттирилган.

Ўзбекистоннинг собиқ мустабид тузум давридаги оғир ва машаққатли ҳаёти, қатағон сиёсати, халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорат ва матонати лавҳаларда кўрсатилган.

- Ғоят қийин ва мураккаб шароитда республика равнақини, халқимизнинг тинчлиги ва омонлигини ўйлаб, ўзини аямасдан хизмат қилган атоқли давлат арбобларимиз фаолияти ҳам атрофлича ёритилди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳбарлигида халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлини акс эттириш эътибор марказига қўйилди, деди давлатимиз раҳбари.

Монумент пойига: “Халқимиз тарихида эзгу из қолдирган барча аждодларимиз доимо қалбимизда”, деган сўзлар битилган.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Мустақиллик_30_йиллиги
#ФҲДЁ_хизматлари

⚡️Бухоро вилояти Пешку тумани ФҲДЁ бўлими томонидан Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида 30 нафар чақалоқнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари сайёр тартибда топширилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live
#Халқаро_ҳамкорлик

ОЗАРБАЙЖОН РЕСПУБЛИКАСИ НОТАРИАЛ ПАЛАТАСИ РАИСИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШМОҚДА.

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев ҳамда Озарбайжон Республикаси Нотариал палатаси раиси Г. Мамедов бошчилигидаги делегация билан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Давлат хизматлари маркази биносида учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Делегация таркибида Озарбайжон Республикаси Нотариал палатаси раиси Гусейн Мамедов, Озарбайжон Республикаси Адлия вазирлигининг Рўйхатга олиш ва нотариат бош бошқармаси маслаҳатчиси Заур Гасанов, нотариал идора нотариуси Даянат Тагиев ва "АСАН” Сумгаит хизматлар марказидаги нотариал идора нотариуси Амирали Амиралиевлар иштирок этмоқда.

Делегация Ўзбекистоннинг нотариат сохасидаги амалиётини ўрганиш хамда "Нотариус’' фаолияти билан, шу жумладан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳаси билан яқиндан танишишни мақсад қилган.

🔗Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 1992-1994 йиллар давомида амалга оширилган айрим ишлар

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda