Davlat xizmatlari yangiliklari
50.3K subscribers
9.91K photos
897 videos
8 files
8.36K links
Download Telegram
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

Кегейли тумани чекка худудларида сайёр қабул ўтказилди

Мақсад – фуқароларнинг соҳага оид мурожаатларини ўрганиш, уларга амалий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш.

Кегейли тумани марказидан 30 километр узоқликда жойлашган, аҳоли сони 9500 дан иборат бўлган “Жалпак жап” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган оммавий сайёр қабулда Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ҳамда масъул идоралар ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Кегейли тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан фуқароларга муҳандислик- коммуникация (электр, газ) тармоқларига уланиш, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни расмийлаштириш ҳамда болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш билан боғлиқ бўлган сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

Замонавий марказларимиз яна биттага кўпайди.

Сурхондарё вилояти Денов тумани аҳолиси ҳам энди қулай шароитларга эга бинода давлат хизматларидан фойдаланади.

Марказда 10 та оператор ойнаси, болалар майдончаси, электрон навбат тизими мавжуд бўлиб, 150дан ортиқ турдаги давлат хизматлари қулай ва шаффоф тамойили асосида тақдим этилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Табрикнома

Азиз юртдошлар! Муҳтарам фахрийлар!

Бугун Ватанимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда.

Бугун дунёдаги тинчлик ва омонлик, бахту саодат барқарор бўлиши Сизларнинг юксак жасорат ва матонатингиз, фидокорона меҳнатингиз сабабчидир.

Қонли жанг майдонларида мардлик кўрсатган, фронт ортида меҳнат қилиб, бугун ҳаётимизга файз бағишлаб юрган муҳтарам фахрийларимиз олдида барчамиз бош эгиб таъзим қиламиз.

Хотира ва қадрлаш куни билан яна бир бор самимий қутлаб, Сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.

Ҳурмат билан,
Давлат хизматлари агентлиги жамоаси

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
LIVE.

9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбирларни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/1418718425154669

https://www.youtube.com/watch?v=MKupdXOhN9w

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фахрийлар_эъзозда

ХОТИРА – АБАДИЙ, ҚАДР – МУҚАДДАС!

Бугун юртимизда Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда.

Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи - муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради.

Букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, ўз ҳаётини азиз Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топиши учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш одамийликнинг энг олий мезони ва халқимизга хос азалий қадриятдир.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Фахрийлар_эъзозда

ХОТИРА – АБАДИЙ, ҚАДР – МУҚАДДАС!

Давлат хизматлари агентлиги барча юртдошларимизни 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан муборакбод этади.

https://www.youtube.com/watch?v=ndLqB4yLgOg

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Ғалаба боғидаги амфитеатрда байрам тадбири бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги билан барча фахрийларни, бутун халқимизни табриклади.
Шавкат Мирзиёев тадбирга ва жойлардаги студияларга келган уруш ва меҳнат фахрийлари билан суҳбатлашиб, ҳол-аҳвол сўради. Уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилади.
Президент нуронийлар билан бирга байрамга бағишланган концерт дастурини томоша қилди.

В амфитеатре Парка Победы состоялось праздничное мероприятие.
Глава государства поздравил всех ветеранов, весь наш народ с Днем памяти и почестей и 76-й годовщиной Победы во Второй мировой войне.
Шавкат Мирзиёев поприветствовал присутствовавших на мероприятии и собравшихся в местных студиях ветеранов войны и труда, пожелал им здоровья и долгих лет жизни.
Президент вместе с ветеранами просмотрел праздничный концерт.

#Mirziyoyev #9may #Хotiravaqadrlash #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter