Davlat xizmatlari yangiliklari
50.6K subscribers
9.87K photos
885 videos
8 files
8.31K links
Download Telegram
#Эълон

Эртага соат 15:00 да Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатларни қоплаб бериш тартибига бағишланган виртуал мулоқот бўлиб ўтади!

Жонли эфирда:

- халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшлар имтиҳон харажатларини қоплаб бериш учун қаерга мурожаат қилишлари кераклиги;

- мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари;

- cертификатнинг ҳақиқийлигини верификацияси ва бошқалар муҳокама қилинади!

🔗 Онлайн-мулоқот Давлат хизматлари агентлигининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

💻📲Виртуал маконда кўришгунча!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДИҚҚАТ #ЭЪЛОН

❗️Бугун, 27 апрель куни АОКАда матбуот анжумани ўтказиш режалаштирилган:

Мавзу: "Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби"

🕓 Вақти: 16:00

📍 Жойи: АОКА мажлислар зали

📝Иштирок этади: Давлат хизматлари агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, "Халқ банки", Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъуллари

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Диққат #Эълон

Самарқанд шаҳри ва Термиз шаҳрида субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди

Маълумки, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори билан фуқароларга субсидия ажратилиб келинади.

Бугунги кунда Самарқанд шаҳри ва Термиз шаҳри учун тасдиқланган манзилли дастурга асосан белгиланган субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича шаҳар комиссиясининг ижобий хулосалари берилди.

❗️Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 45-бандига асосан, субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияларнинг тақдимномасига кўра, субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Диққат #Эълон

Тошкент шаҳрида субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди.

Маълумки, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори билан фуқароларга субсидия ажратилиб келинади.

Тошкент шаҳри учун тасдиқланган манзилли дастурга асосан белгиланган субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича шаҳар комиссиясининг ижобий хулосалари берилди.

❗️Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 45-бандига асосан, субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияларнинг тақдимномасига кўра, субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·