Davlat xizmatlari yangiliklari
51.5K subscribers
10.1K photos
931 videos
8 files
8.59K links
Download Telegram
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

Юнусобод туманида аҳолининг муаммоларини ўрганиш, уларнинг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва заруратга кўра давлат хизматларини тақдим этиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги ходимлари халқ билан мулоқот қилди.

Давлат хизматлари агентлиги масъул ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ фаолиятидан.

https://youtu.be/F-SA4HutbEM

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунасига алмаштириш тартиби

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!


Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармасида ишга қабул жараёнини кузатинг:👇🏼👇🏼👇🏼

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/navoiy-viloyati-boshqarmasida-onlayn-suhbat

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Xorazm DXM yangiliklari
ВИЛОЯТ АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА!!!

Ўтган 1 ҳафта давомида 7 та туман (шаҳар) Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари (ФҲДЁ) туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари биноларига кўчирилди. Булар:

1. Гурлан туман ФҲДЁ бўлими (Манзил: Гурлан шаҳарчаси Мустақиллик кўчаси 15 уй.
Мурожаат учун телефон: 62 226 39 87.
Мўлжал: Гурлан туман Давлат хизматлари марказининг 2-қавати);

2. Қўшкўпир туман ФҲДЁ бўлими
(Манзил: Қўшкўпир шаҳарчаси Беруний кўчаси 30 уй.
Мурожаат учун телефон: 62 226 70 65.
Мўлжал: Қўшўпир туман Давлат хизматлари марказининг 2-қавати);

3. Хонқа тумани ФҲДЁ бўлими
(Манзил: Хонқа тумани Фаровонлик кўчаси 409 уй.
Мурожаат учун телефон: 62 226 40 00.
Мўлжал: Хонқа туман Давлат хизматлари марказининг 2-қавати);

4. Хива туман ФҲДЁ бўлими
(Манзил: Хива тумани Шомоҳулум қишлоғи Тинчлик кўчаси.
Мурожаат учун телефон: 62 226 20 13.
Мўлжал: Хива туман Давлат хизматлари марказининг 2-қавати);

5. Хива шаҳар ФҲДЁ бўлими
(Манзил: Хива шаҳри Буюк йўл кўчаси 34 уй.
Мурожаат учун телефон: 62 226 20 16.
Мўлжал: Хива шаҳар Давлат хизматлари марказининг 2-қавати);

6. Шовот туман ФҲДЁ бўлими
(Манзил: Шовот тумани Туркистон кўчаси 73 А уй
Мурожаат учун телефон: 62 34 51 885.
Мўлжал: Шовот туман Давлат хизматлари марказининг 2-қавати);

7. Янгибозор туман ФҲДЁ бўлими
(Манзил: Янгибозор тумани маҳалласи Ж.Мангуберди кўчаси
Мурожаат учун телефон: 62 226 45 15.
Мўлжал: Янгибозор туман Давлат хизматлари марказининг 2-қавати).

Маълумот учун: Боғот, Янгиариқ ва Ҳазорасп туман ФҲДЁ бўлимларини жорий йилнинг 1 мартига қадар тумандаги Давлат хизматлари марказлари биноларига кўчириб ўтказилиши режалаштирилган.
#Айни_дамда

Тожикистонлик меҳмонлар давлат хизматлари тизимини ўрганмоқда

Шу кунларда ДУК «Таджикинвест» ижрочи директори Дж. Музаффари ҳамда Тожикистон Республикаси Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи И. Яздонзодалар мамлакатимизга расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Хизмат сафари давомида, хорижий меҳмонлар Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Давлат хизматлари марказида замонавий технологиялар орқали тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатишда Ўзбекистон тажрибасини ўрганмоқда.

Учрашувда ДХА директори
У. Муҳаммадиев меҳмонларни Марказда аҳоли ва тадбиркорлар учун яратилган шароитлар, давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизими билан таништирди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқни бугун соат 13:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV", “MY 5” (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube'даги саҳифалари

Президент Шавкат Мирзиёев выступит на 46-й сессии Совета по правам человека ООН.

Смотрите выступление сегодня, в 13:00 часов на следующих телеканалах и страницах в соцсетях:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV", “MY 5” (на узбекском языке)
"Yoshlar", "Toshkent" (на русском языке)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (на английском языке)

Страницы Пресс-службы Президента в Facebook и Youtube

#Mirziyoyev #nutq #BMT #insonhuquqlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔴 #Live

Учрашув томонларнинг келишувига асосан савол-жавоб шаклида давом этмоқда.

Тожикистон Республикаси делегацияси вакиллари томонидан Ўзбекистонда аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар эътироф этилди.

Делегация вакиллари томонидан Тожикистонда ҳам бу борада ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ҳамда мамлакатимизнинг тажрибасини ўрганиш аҳамиятли экани қайд этилди.

Меҳмонлар юртимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини кенг тарғиб қилиш, олис ҳудудларда филиаллар фаолиятини йўлга қўйиш, ахборот технологияларини жорий этиш, соҳада қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, халқаро ҳамкорлик, давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш масалаларига қизиқиш билдирди.

Ўз навбатида, Давлат хизматлари агентлиги директори У. Муҳаммадиев делегация вакиллари томонидан берилган саволларга батафсил жавоб бериб, Ўзбекистон тажрибаси, тизимни такомиллаштиришда дуч келиниши мумкин бўлган масалалар, улар ечими ҳақида маълумот берди.
#Вакансия

ДХА Самарқанд вилояти бошқармасида бўш иш ўринлари

Батафсил: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-samarqand-viloyati-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari-22-02-2021

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тафсилот

Хабар берганимиздек, бугун Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари қўшни Тожикистон Республикаси делегацияси аъзолари билан аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимига оид тажрибасини ўртоқлашди.

Хўш, меҳмонлар юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида қандай фикрда?

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали берган аризангиз ҳолатини онлайн равишда текширишингиз мумкин.

Бунинг учун ҳаволадан ўтиб, 👇🏻https://my.gov.uz/uz/site/task-view

1 - Ариза рақами;
2 - Махсус паролни киритишингиз керак.


❗️Проверить состояние заявки отправленной через Центры государственных услуг либо портал my.gov.uz, Вы можете в онлайн формате.

Для этого необходимо пройти по ссылке 👇🏻
https://my.gov.uz/ru/site/task-view

и ввести

1 - Номер заявки;
2 - Специальный пароль.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

Пойтахтда илк филиал иш бошлади.

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари томонидан Қарши шаҳар Давлат хизматлари марказида аҳолига сифатли хизматларни тақдим этишда яратилган шароитлар билан танишиш чоғида Давлат хизматлари маркази орқали одамлар давлатнинг эътиборини сезиши кераклиги, бундай марказларда кўрсатилаётган хизматлардан одамларнинг хабардорлигини ошириб, кенг фойдаланишга ўргатиш муҳимлиги таъкидланган эди.

Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Боғистон” маҳалласида ташкил этилган Учтепа тумани Давлат хизматлари марказининг биринчи филиали фаолиятини йўлга қўйишдан кўзланган мақсад ҳам айнан давлат хизматларининг ҳар бир маҳаллага кириб боришини таъминлаш.

Эндиликда ушбу филиал хизматларидан “Боғистон”, “Боғобод”, “Гузар”, “Кўҳна”, “Чўпон Ота” каби унга яқин жойлашган маҳаллалар аҳолиси вақти ва нақдини тежаган ҳолда фойдаланишлари мумкин.


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda