Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.82K photos
876 videos
8 files
8.25K links
Download Telegram
#Тайинлов

Хайриддин Сирожиддинович Файзиев Давлат хизматлари агентлиги Моддий-таъминот бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Х. Файзиев шу кунга қадар Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси
Х. Файзиевни тайинлов билан муборакбод этади ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.
#Тайинлов

Илҳомжон Эркинжонович Абдусатторов Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

И. Абдусатторов шу кунга қадар Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси
И. Абдусатторовни тайинлов билан муборакбод этади ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.
⚡️ Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил 👉 https://bit.ly/3p8TCWB

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#Эслатиб_ўтамиз

Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш учун ФҲДЁ (оддий қилиб «ЗАГС») бўлимига мурожаат этсангиз, суюнчи пулини олиш учун ариза махсус электрон тизим орқали автоматик тарзда Пенсия жамғармасига юборилади.

Яъни, қўшимча вақт сарфлаб ДХМга боришнинг ҳожати бўлмайди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/sujunchi-puliuchun-ariza-kerak-emas

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Диққат!!! #Жонли_мулоқот

"ЗАГС"ларда туғилганлик "метрикасини" олишда нега пул ундирилмаслигини билмоқчимисиз?

Унда виртуал мулоқотимизга марҳамат!

🕒 Жонли эфир 10 февраль куни соат 11:00 да Давлат хизматлари агентлигининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

💻📲Виртуал маконда кўришгунча! 😊
#Вакансия

ДХА Тошкент шаҳар бошқармасида бўш иш ўринлари

Батафсил: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-toshkent-shahar-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari-10-02-2021

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

Айни дамда Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали ФҲДЁ фаолиятига оид жонли эфир бўлиб ўтмоқда.

Эфирга уланинг ва ушбу масалага оид Сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олинг!

📲 Эфирга уланиш:
https://www.facebook.com/davxizmat/videos/239525700985255/
#ДХА_Бухоро_филиал

Бугунги кунда Бухоро вилоятида Давлат хизматлари марказларининг туман марказларидан узоқда жойлашган 12 та филиали фаолият кўрсатмоқда.

Филиаллар манзили ва иш вақти билан танишинг.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Вакансия

ДХА Қашқадарё вилояти бошқармасида бўш иш ўринлари

Батафсил: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-qashqadaryo-viloyati-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari-10-02-2021

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍https://uza.uz/posts/240773

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан
📣 ДИҚҚАТ! ТАНЛОВ!

Давлат хизматлари агентлиги БМТТД билан биргаликда Европа Иттифоқи кўмагида журналистлар ва блогерлар учун «Давлат хизматлари ҳаётий зарурат» мавзусида танловни бошлайди!

🎯 Мақсад – Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш, кўрсатилаётган давлат хизматлари тўғрисида кенг жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш, шунингдек, Давлат хизматлари марказлари фаолияти ва my.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан фойдаланишни кенг тарғиб қилишда оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ёрдамидан фойдаланиш.

📌 Иш жойидан қатъий назар, мамлакатимизнинг барча вилоятларида фаолият юритувчи 18 ёшдан катта журналистлар ва блогерлар иштирок этишга таклиф қилинади.

❗️1 иштирокчи — 1 та материал!

Номинациялар:

📌 Фото мақола

📌 Видео лавҳа

📌 Анимацион лавҳа

📌 Мақола/Таҳлилий материал/Блог

📌 Радио эшиттириш

Мазкур танлов 2021 йил 1 январдан 5 майгача бўлиб ўтади. Ғолибларни саралаш Ҳакамлар ҳайъати томонидан материалларни баҳолаш орқали амалга оширилади.

Иштирокчининг анкетаси ва мақоласини [email protected] электрон манзилига 2021 йил 15 апрель соат 18:00 (Тошкент вақти билан)гача юборилиши керак.

🏆 Ғолибларни қимматбаҳо совғалар кутмоқда!!

🔗 Қўшимча маълумот.

*********************************************

📣 ВНИМАНИЕ! КОНКУРС!

Агентство государственных услуг совместно с ПРООН при поддержке Европейского Союза запускает конкурс для журналистов и блогеров на тему «Государственные услуги как жизненная необходимость»
!

🎯Цель – привлечение СМИ к вопросам, связанным с развитием системы оказания государственных услуг, повышения осведомленности населения о предоставляемых государственных услугах в Узбекистане, а также о деятельности Центров государственных услуг и возможностях доступа к государственным услугам по всей стране через портал my.gov.uz.

📌 К участию приглашаются журналисты и блогеры со всех регионов страны в возрасте старше 18 лет не зависимо от места работы.

❗️1 участник - 1 материал!

Номинации:
📌 Фотоматериал
📌 Видеоматериал
📌 Анимационный ролик
📌 Статья/аналитический материал/блог
📌 Радиоматериал

Конкурс проводится с 1 января по 5 мая 2021 г. Отбор победителей будет происходить посредством экспертной оценки материалов жюри.

Анкету участника и материал следует отправить по адресу [email protected] до 18:00 (по Ташкентскому времени), 15 апреля 2021 г.

🏆 Победителей ждут ценные призы и подарки!

🔗 Подробная информация.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ФҲДЁ_Хизматлар

ФҲДЁ бўлимларида кўрсатилган давлат хизматлари учун ундирилиши белгиланган тўловлар ҳақида маълумот.

ФҲДЁ органларида тўловлар базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан ундирилади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 февралдан базавий ҳисоблаш миқдори – 245 минг сўм.

Ҳурматли
фуқаролар!

ФҲДЁ органларида ортиқча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, Адлия вазирлигининг “1008”, Давлат хизматлари агентлигининг “1148” ишонч телефонларига, @anticorbot Telegram-каналига ёки Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлимига (71-207-04-64) хабар беришингизни сўраймиз.

🔗Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #DXA_live

Айни дамда Давлат хизматлари агентлигида “Буюк мутафаккирлар мероси” тадбири бўлиб ўтмоқда.

📱💻Трансляцияни кузатиш:
https://www.facebook.com/davxizmat/videos/990892871745262/
#онлайн_тарзда

Пенсия ҳақидаги маълумотларни my.gov.uz портали орқали олинг (видео)

👨‍👨‍👦 Ҳамма ҳам ёши улғайганда нафақа пулини олиб, кексалик гаштини суришни ният қилади.

🏘Айниқса, бир даврага йиғилган нуронийларимиз ўз суҳбатларида пенсия мавзусига тўхталиши шубҳасиз. Бири нафақаси ошган-ошмаганини билмаётганидан, бошқаси пенсияси ҳақида маълумотларни олиш учун кўп овора бўлаётганидан гапириб қолади...

🔖Шундай пайтда улар орасида “замонавийроғи” бўлса, ҳозир бу муаммо эмаслигини айтиб, my.gov.uz портали орқали уйдан чиқмаган ҳолда ҳам маълумот олиш мумкинлигини тушунтира кетади.

✔️Агар бу мавзу сизни ҳам қизиқтириб қолган бўлса, марҳамат, тезда Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидан рўйхатдан ўтинг.

🚹 Ушбу амалиётдан сўнг қидирув сатрига «Пенсия ҳақида маълумот» ёзувини киритиб, сўралган манзилга ўтинг. Хизмат паспорти билан танишиб чиқиб, жараённи давом эттиринг.

♻️Кейинги бўлимда маълумотлар бўйича керакли бандни белгилаб, пенсия турини танланг. Маълумотнома олишдан мақсадингизни кўрсатинг ва ҳужжат тақдим қилинаётган ташкилотни, керакли маълумот бўйича аниқ санани белгиланг.

Навбатдаги жараёнда Электрон ҳукуматнинг хизматлар базаси орқали нафақа маълумотлари кўрсатилган файлга ўтиш сўралади.

❗️Унутманг!

📌Пенсия жамғармаси томонидан сизга белгиланган давр учун тўловлар миқдори тўғрисидаги маълумотнома мутлақо бепул тақдим этилади.


Видеоқўлланма

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Бу_қизиқ

Дўстлар!

Сўнгги пайтларда бизга ЖШ ШИР нима, уни қандай билса бўлади ва қаерда олиш мумкин деган кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Жавоб берамиз: ЖШ ШИР, яъни жисмоний шахсларнинг шахсий идентификацион рақами — бу ҳар бир фуқарога паспорт олаётганида, эндиликда эса туғилганлик тўғрисида гувоҳнома билан биргаликда бериладиган уникал рақамлар тўплами.

Ушбу рақам одатда my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтаётганда сўралади.

Айнан ЖШ ШИР автоматлаштирилган тизим фуқаро кимлигини аниқлаши, у ҳақида зарур бўлган электрон маълумотларни олишга кўмаклашувчи махсус код вазифасини бажаради.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Халққа_яқин_хизматлар

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманининг 36 та маҳалла фуқаролари йиғинларида "мобил" автобус ҳамда махсус жихозланган автомашиналарда аҳолига сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Сайёр тадбирлар давомида туманнинг 212 нафар аҳолисига зарур бўлган СТИР, наркология диспансери ҳисобида турмаслик, судланмаганлик ҳақидаги маълумотномалар, кадастр хужжатларини тайёрлаш, МТТ ларга фарзандни навбатга қўйиш каби 30 дан ортиқ масалалар бўйича сайёр хизматлар кўрсатилди.

Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга 40 ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Уйма-уй юриш давомида ҳудуд аҳолисининг давлат хизматлари ва ФҲДЁ хизматлари юзасидан мавжуд муаммо ва таклифлари ўрганилмоқда.

Бу каби тадбирлар республика бўйлаб барча маҳаллаларда давом этади...

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube