Davlat xizmatlari yangiliklari
50.5K subscribers
9.87K photos
884 videos
8 files
8.31K links
Download Telegram
#ДХА_3_ёшда

Агентлик фаолиятининг уч йиллиги муносабати билан тизим ходимларига фахрий ёрлиқлар, ҳамкор ташкилотларга, жамоатчилик вакилларига ташаккурномалар топширилди.

Ўз навбатида ҳамкор ташкилотлар томонидан ҳам Агентликка қутловлар билдирилмоқда.

Жумладан, "Surdo online" халқаро ижтимоий лойиҳасидаги иштироки учун Давлат хизматлари агентлиги сертификат билан тақдирланди.

Давлат хизматлари агентлиги бу каби ижтимоий лойиҳаларни ўз фаолиятида тадбиқ этишда давом этади.
#ДХА_сарҳисоб

Давлат хизматлари агентлиги фаолияти сарҳисоби билан қуйидаги инфографик ролик орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=cl32ocFdxh8

Tas-ix да:

https://mover.uz/watch/0gcMeiVm/
Урганч шаҳрида Хоразм вилояти фаоллари ва тармоқлар мутасаддилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев йиғилиш аввалида хоразмлик деҳқон ва фермерларни, бутун меҳнаткаш халқимизни Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан яна бир бор табриклади.
Давлатимиз раҳбари «маҳалла раиси - ислоҳотчи» тамойили асосида ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича янги тизим жорий этилишини таъкидлади.

В городе Ургенче проходит совещание с участием актива Хорезмской области и ответственных лиц отраслей.
В начале совещания Президент Шавкат Мирзиёев вновь поздравил хорезмских дехкан и фермеров, весь наш трудолюбивый народ с отмечаемым сегодня Днем работников сельского хозяйства.
Глава государства отметил, что будет внедрена новая система решения социальных проблем на основе принципа «председатель махалли - реформатор».

#Mirziyoyev #safar #Xorazm #faollar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг
БАЁНОТИ


Сўнгги вақтда жаҳонда, шу жумладан, қўшни давлатларда карантин чекловларининг амал қилиш муддати узайтириб борилаётганлиги, шунингдек янги 2021 йил кириб келаётганлигини инобатга олиб, эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди. Унга кўра:

▪️ вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди;

▪️вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига корпоратив байрам тадбирларидан тежаб қолинган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш тавсия этилди;

▪️юқоридаги чеклов ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳамда санитария-гигиена ва карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда байрам тадбирларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланди;

▪️мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларида тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабалар иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланди;

▪️фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилди;

▪️янги йил байрами муносабати билан болажонлар учун мўлжалланган “Президент арчаси” байрам тадбирлари фақатгина меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари учун ўтказилиши белгиланди, бунда тарбияланувчиларнинг биргаликда бир масканда истиқомат қилиши инобатга олинди;

▪️вилоятлар, туманлар марказлари ва шаҳарларда очиқ осмон остида арчалар ўрнатиш тавсия этилсин;

▪️вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш учун ходимларга зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўрадилар;

▪️ресторан, кафе, чойхона ва бошқа умумий овқатланиш шохобчаларида карантин чекловларига (мижозларни жойлаштиришда ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобдан фойдаланиш, 30 кишидан ошмаган ҳолда тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш, шунингдек, дезинфекция ишларини амалга ошириш) қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича масъул идораларга тегишли топшириқ берилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини ҳамда коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги хорижий мамлакатлар ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда жамоат жойларида ниқобдан фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш назарда тутилди.

@koronavirusinfouz
#Бу_муҳим

ДХА ОГОҲЛАНТИРАДИ: АҲОЛИГА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК МУҚАРРАР!

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 215.5-моддасига асосан:

- давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганликда;
- давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганликда;
- арз қилувчидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганликда;
- давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонуний талабини (топшириғини) бажармаганликда ифодаланган тарзда бузилиши

Давлат хизматлари агентлиги органлари томонидан қуйидаги турдаги маъмурий жазо чораларини қўллашга асос бўлади:

❗️мансабдор шахсларга ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима
солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — мансабдор шахсларга ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
#Это_важно

АГУ ПРЕДУПРЕЖДАЕТ: ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА НАРУШЕНИЕ ПРОЦЕССОВ ПРЕДОСТАВЛЕНИЯ ГОСУСЛУГ ГРАЖДАНАМ НЕОТВРАТИМА!

Согласно 215.5-статье Кодекса Республики Узбекистан об административной ответственности,
нарушение законодательства в сфере оказания государственных услуг, выразившееся в:

- отказе принятия обращения заявителя;
- нарушении порядка и сроков рассмотрения обращений при оказании государственных услуг;
- истребовании от заявителя документов, не предусмотренных законодательством;
- неисполнении законного требования (поручения) уполномоченного государственного органа в сфере оказания государственных услуг

служит основанием для применения органами Агентства государственных услуг следующих административных мер:

❗️наложение штрафа на должностных лиц и служащих от трех до пяти минимальных размеров заработной платы.

То же правонарушение, совершенное повторно в течение года после применения административного взыскания, — влечет наложение штрафа на должностных лиц и служащих от пяти до десяти минимальных размеров заработной платы.