Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
#Тафсилот

Кеча Wyndham меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги Делегацияси вакиллари билан уч томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Кун тартибида:

- лойиҳанинг 2019-2020 йилларда эришган ютуқлари ва COVID-19 пандемияси пайтида давлат хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда яқин келажакда давлат хизматларини рақамлаштиришга йўналтирилган лойиҳанинг кейинги режаларини муҳокамаси;

- ISO 9001 ва ISO 27001 халқаро стандартлари бўйича ўтказилган курсларнинг иштирокчиларини сертификатлар билан тақдирлаш маросими;

- ФҲДЁ архивларини рақамлаштириш учун лойиҳа доирасида сотиб олинган ускуналар ҳамда ситуацион марказини жиҳозлаш учун мониторлар топшириш маросими эди.

Тадбир фотоҳисоботини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин:
https://davxizmat.uz/uz/news/yirik-loyihaning-ilk-natijalari
Президент пойтахтимизда фаолият олиб бораётган шифокорлар ва педагоглар билан мулоқот қилди.
– Тошкентда сифатли тиббий хизмат ва мактаб таълимига қандай эришамиз? Мени шу савол қийнайди. Сизлар билан учрашишдан мақсад – қуйи тизимдаги масалаларни билиш, тўғри йўл тутиш, – деди давлатимиз раҳбари.
Учрашувда таълим ва тиббиёт соҳаларидаги ислоҳотларнинг аҳамияти, уларни қуйи тизимда амалга ошириш чоралари ҳақида суҳбатлашилди.

Президент побеседовал с врачами и педагогами, трудящимися в Ташкенте.
- Как добиться качественного медицинского обслуживания и школьного образования в Ташкенте? Меня беспокоит этот вопрос. Цель этой встречи - узнать, как обстоят дела на низовом уровне, выработать правильные решения, - сказал глава государства.
Cостоялся обмен мнениями о значимости реформ в образовании и медицине, мерах по их реализации на базовом уровне.

#Mirziyoyev #uchrashuv #tibbiyot #talim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ДХМ_Филиаллар

Навоий вилоятининг олис ҳудудларида туман давлат хизматларининг филиали иш бошлади

Қизилтепада туман марказидан анча йироқда бўлган “Тошработ” ҳудудида “Тошработ”, қўшни Бухоро вилояти билан чегара бўлган манзилдаги “Арабон” маҳалла фуқаролари йиғинида “Консурун” филиаллари иш бошлади.

https://bit.ly/333j1Ja
Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова Агентлик фаолиятига оид аҳоли саволларига жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

II гуруҳ ногиронига кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда қанақа имтиёзлар мавжуд?

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига кўра I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганман. Боламнинг туғилганлиги ҳақидаги такрорий гувоҳномасини олишим учун ФҲДЁга боргандим, рад жавоби беришди. Бу асослими?

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 33-бандига кўра, отали-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган шахсларга болаларининг туғилганлиги ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Бугунги кунда кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қанақа?

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига асосан тижорат банклари, давлат нотариал идоралари орқали юборилган кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномалари Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази томонидан 1 иш куни мобайнида давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси қанча муддатга берилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги 89-сон қарорига асосан рухсат гувоҳномаси ҳар бир умумий овқатланиш объекти учун аризада кўрсатилган муддатга, лекин кўпи билан икки йил муддатга берилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини олишда учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этиладими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги
797-сон қарорига мувофиқ учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилмайди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Хизматлар

Фуқарони пенсия тизимида ҳисобга қўйиш тартибини биласизми?

Қуйидаги видео айнан бу ҳақида:👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.youtube.com/watch?v=k7LQHjxFIiI&feature=youtu.be
#Хизматлар

Манзил-маълумот ахборотини олиш тартибидан хабардормисиз?

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
"Остонам. Юксалиш формуласи".

Фильмда таълим тизимида бошланган ислоҳотлар, мактаблар ва ўқитувчиларга эътибор, ўқувчи ёшларнинг мақсадлари ҳақида ҳикоя қилинади.

https://youtu.be/Wk2ZthRwl6s
Forwarded from Hudud Inform
📌 Ҳурматли истеъмолчилар!

🔥 Сўнгги вақтларда, юртимизнинг турли вилоят ва шаҳарларида газ босимининг пастлиги ёки йўқлиги, электр энергиясининг тез-тез ўчиши билан боғлиқ мурожаатлар кўпайиб бормоқда.

🔻 Агар сиз ҳам ана шу каби муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат этишингизни сўраймиз, дейилади ахборот хизмати хабарида.

▶️ 712 074 800
1159

Ҳудудий бошқармалар:

Андижон вилояти - Тел: (+998) 74-223-57-00

Бухоро вилояти - Тел: (+998) 65-221-59-36

Жиззах вилояти - Тел: (+998) 72-222-27-16

Қашқадарё вилоятининг - Тел: (+998) 75-225-11-17

Навоий вилояти - Тел: (+998) 79-220-62-09

Наманган вилояти - Тел: (+998) 69-233-25-15

Самарқанд вилояти - Тел: (+998) 66-233-07-63

Сурхондарё вилояти - Тел: (+998) 76-223-39-36

Сирдарё вилояти - Тел: (+998) 67-226-37-00

Тошкент шаҳар - Тел: (+998) 71-233-76-86

Тошкент вилояти - Тел: (+998) 71 207-04-69

Фарғона вилояти - Тел: (+998) 73-244-66-26

Хоразм вилояти - Тел: (+998) 62-228-51-15

Қорақалпоғистон Республикаси - Тел: (+998) 61-222-30-11

antimon.gov.uz
consumer.uz

📲 Шунингдек, биз ҳақимиздаги барча маълумотлар, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимизда мавжудлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform