Davlat xizmatlari yangiliklari
49.5K subscribers
9.85K photos
879 videos
8 files
8.28K links
Download Telegram
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» шиори остида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/qadring-baland-bolsin-ona-tilim

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Биласизми

❗️Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 679 330 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#ДХА_ҳудуд #Марказларимиз

Ростини айтиш керак, авваллари улуғнорликлар яратилган шароитларнинг ноқулайлиги сабаб давлат хизматларига бўлган эҳтиёжларини қондиришда қийинчиликларга учраётганди.

Айниқса, махсус қурилмаган бинода замон талаблари ҳамда одамларни рози қилиш даражасида хизмат кўрсатишнинг ўзи мўъжиза эди.

Энди эса бир неча йиллардан буён фойдаланилмай, бўш ва нураб ётган бино ўрнида анъанавий архитектура ва халқаро меъморий дизайн билан уйғунлашган Улуғнор туман давлат хизматлари марказининг янги биноси қад ростлади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/cholni-obod-qilganlar-endi-davlat-xizmatlaridan-zamonaviy-binoda-foydalanishadi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХА_ҳудуд #Марказларимиз

Самарқанд шаҳар кунига Давлат хизматлари марказининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди

Марказга киришингиз ҳамоно сизни ресепшнда хушмуомала ходимлар яхши кайфият билан кутиб олишади ва тегишли тартибда йўналтиришади. Электрон навбат тизими 18 та мониторда акс этиб туради, 36 та қабул ойнасида кўрсатиладиган хизматларда шаффофлик асосий мезон саналади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/samarand-shaar-kuniga-bu-erda-davlat-hizmatlari-markazining-zamonavij-binosi-fojdalanishga-topshirildi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Сарҳисоб

ДХА томонидан 2020 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар ҳақида таҳлилий маълумот

Видеони томоша қилиш:👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.youtube.com/watch?v=HRKE3A-_kvA&feature=youtu.be

Tas-ix да:
https://mover.uz/watch/UA555T7m/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳисобига тушумларни кўпайтириш вазифаси қўйилди. Ижтимоий соҳага харажатларни камида 15 фоизга ошириш режалаштирилаётгани маълум қилинди.
Молия вазирлигига ташкилотларда ички аудит тизимини кучайтириш, ноқонуний харажатлар ва камомадларга йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.

Cостоялось видеоселекторное совещание, посвященное обсуждению параметров государственного бюджета на 2021 год.
Поставлена задача увеличения поступлений в бюджет за счет сокращения теневой экономики и наращивания объемов производства. Отмечено, что расходы на социальную сферу планируется увеличить минимум на 15 процентов.
Министерству финансов поручено усилить систему внутреннего аудита в организациях, предотвращать незаконные расходы и недостачи.

#Mirziyoyev #videoselektor #byudjet #parametrlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ДХА_ҳудуд

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Ёшлар оромгоҳи»да Ёшлар Иттифоқининг марказий аппарати масъул ходимлари ва барча ҳудудларининг Кенгашлари раислари, «Ёшлар — келажагимиз» жамғармасининг ҳудудий раислари учун 3 кунлик ўқув-семинар ташкил этилди.

Тадбирда Давлат хизматлари агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Шерзод Ражабов, агентлик томонидан соҳани яхшилаш, ортиқча оворагарчилик ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, хизматлар кўрсатиш сифати, тезкорлиги, шаффофлигини ошириш учун қилинаётган ишлар ҳақида айтиб берди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/yoshlarga-davlat-xizmatlari-orgatilmoqda

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Мурожаат #Расмий

ФҲДЁда пластикни рад этиб, касса орти, тушунарсиз тўлов талаб қилишдими? Бизга хабар қилинг!

1148 – ДХА Ишонч телефони

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ФҲДЁ идоралари ходимлари томонидан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни расмийлаштиришда ортиқча маблағ ундирилаётгани тўғрисида изоҳлар кўпайди.

Давлат хизматлари агентлиги ушбу масала юзасидан қуйидагиларни билдиради.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/fhdyoda-plastikni-rad-etib-kassa-orti-tushunarsiz-tolov-talab-qilishdimi-bizga-xabar-qiling-1148-dxa-ishonch-telefoni

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
ДХА директори Улуғбек Мухаммадиев Самарқандга хизмат сафари давомида вилоятда бунёд этилаётган Давлат хизматлари марказлари биноларининг қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

Манзиллардан бири - Пайариқ тумани Давлат хизматлари маркази янги биноси қурилиш майдони.

Бир қаватдан иборат мазкур бинода қурилиш ишлари жадал суратларда амалга оширилмоқда. Муҳими, қурилиш ишларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланаётган замонавий энергия тежамкор сендвич панеллардан фойдаланилмоқда. Марказ Халқ қабулхонаси биноси ҳамда Пайариқ автобекатига яқин жойда бунёд этилаётганлиги аҳолига ҳар томонлама қулайлик яратиши кутилмоқда.

Сафар давомида Агентлик директори шунингдек Ургут, Тойлоқ, Жомбой ҳамда Булунғур туманларидаги Давлат хизматлари марказларининг биноларини ҳам кўздан кечирди.