Davlat xizmatlari yangiliklari
50K subscribers
9.85K photos
879 videos
8 files
8.28K links
Download Telegram
🔗 Эслатиб ўтамиз, ФҲДЁ соҳасидаги давлат хизматларини олиш тартиби, тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар ҳамда муддатлар ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин: 👇🏻👇🏻👇🏻

https://davxizmat.uz/uz/infographics/category/FHDY-xizmatlari
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​❗️Касаллик аломати бўлмаган беморлар уйда қандай даволанишлари керак? Эксперт тавсиялари

Кун.уз сайти мухбири Аброр Зоҳидов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова билан суҳбатлашди:

Бемор барча кўрсаткичлар бўйича уйда даволанишга мос деб топилди. Энди унга қандай тавсиялар берилади?

Бунда бемор ва унинг қариндошлари қуйидагиларга аҳамият беришлари шарт:

☑️ Биринчи навбатда бемор алоҳидаланиши, хонага кириш ва чиқиш қатъий чегараланиши керак.

☑️ Иккинчидан, ажратилган хона деразалари бор, шамоллатиш имконияти бўлиши шарт. Бу хона кунига 3-4 маҳал шамоллатилиши ёки дераза ойнаси кўп вақт очиқ бўлиши керак. Кондиционерлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш зарур, чунки улар хонадаги ҳавони қуритиш билан бирга, нотўғри фойдаланилганда шамоллашга сабаб бўлиши мумкин.

☑️ Учинчидан, хонада ҳар 2-3 соатда намли тозалаш ишлари ўтказилиши зарур. Бу билан бемордан ҳаво томчи йўли билан ажралган вирусни турли сатҳларга ўтириб қолиши ва шу орқали оиланинг бошқа аъзоларига юқишининг олди олинади.

☑️ Тўртинчидан, беморнинг шахсий буюмлари (идиш-товоқ, сочиқ, кийим-кечак) 60 даражадан юқори ҳароратдаги сувда алоҳида ювилиши ва зарарсизлантирилиши керак.

☑️ Бешинчидан, ҳаво иссиқлигини аҳамиятга олган ҳолда, кунига 3-5 литргача илиқ ҳолдаги суюқлик ичилиши керак. Бунда совуқ ва газли, ширин ичимликлар қатъий ман қилинади. Суюқликлар асосан минерал сув, илиқ чой (лимонли, занжабилли, қоқили чой), компот, турли доривор ўсимликлар дамламаси бўлиши мумкин.

🥃 Суюқликнинг кўп миқдорда берилиши вируснинг таъсиридаги заҳарланиш — интоксикацияни камайтириш билан бирга, қоннинг қуйилиб қолишига йўл бермайди. Суюқ қон орқали шифобахш ўтлар, озиқ-овқат орқали олинган витамин ва минераллар ҳар бир органга тўлиқ етиб боради.

☑️ Олтинчидан, бемор кунига камига 5 маҳал овқатланиши зарур, бунда соат 11:00 ва 16:00да толма чой берилади. Асосан суюқ овқатлар, кунига 400 граммдан кам бўлмаган мева ва сабзавотлар, сут маҳсулотлари ва кўкатларни истеъмол қилиши зарур. Ёғли, қовурилган, аччиқ, шўр ва ярим ҳолда тайёр овқатлар (ҳот-дог, гамбургер, чипс ва бошқалар) хамир таомлардан вақтинча воз кечиш керак.

🍏🥕 Бахтимизга ҳозир айни пишиқчилик мавсуми. Мева ва сабзавотларга алоҳида аҳамият қаратиш зарур, чунки улар табиий витаминлар манбайи ҳисобланиб, айниқса вирус юққан даврда таркибида С витамини кўп бўлган наъматак, олма, петрушка, укроп, қизил булғор қалампири, карам каби дармон бўлувчи маҳсулотлар ҳамма учун муҳим.

🚶🏻‍♂️Шунингдек, бемор ўринда узлуксиз ётмасдан, эрталабки бадантарбия ва кун бўйи 10 дақиқадан бир неча марта осон жисмоний машқларни бажариши керак. Бу машқлар орқали организмда қон айланиши яхшиланади ва органлар тўлақонли ишлаши таъминланади.

🚫 Бемор бу даврда алкоголь ва тамаки маҳсулотларнинг зарарли таъсири яна ҳам кўп бўлишини унутмаслиги керак.

〰️〰️〰️〰️〰️
ДАВОМИ ҚУЙИДА👇

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​ДАВОМИ👆
〰️〰️〰️〰️〰️

Кун.уз сайти мухбири ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова билан уйда даволанувчи беморларга бериладиган тавсиялар бўйича суҳбатлашди:

Дейлик, касалликка хос айрим белгилар пайдо бўлди, бунда нима қилинади? Ҳозир ҳамма жойда турли-туман тавсиялар кўпайиб кетди, уларнинг қай бири тўғри?

Биринчи эътибор қилишимиз керак бўлган жиҳат — ҳар бир организм ва касаллик кечиши ўзига хос ва шунга қараб даво услуби танланади. Шунинг учун шифокор назорати бежиз олиб борилмайди.

Умумий тавсияларга келсак — белгилар пайдо бўлганидан кейин, уларнинг яққоллик даражасига кўра шифокор беморнинг назорат тактикасини ўзгартиради. Бунда тана ҳарорати кўтарилса (38,5 даража ва ундан юқори ҳолатда) иситма туширувчи аспирин ва унинг муқобилларини, томоқ ва бўғимларда оғриқлар, йўтал каби белгилар пайдо бўлганда антибиотик ёки вирусга қарши препаратларни тавсия қилади.

💊 Билиб-билмай дори-дармонларни қабул қилиш орқали беморларда касалликнинг асоратланишига олиб келиши эҳтимоли бор. Масалан, иситма ёки томоқдаги оғриқни тўлиқ даволамай оғриқнигина вақтинча қолдириш ҳисобига касаллик янада чуқурроқ илдиз отиши, ёки антибиотиклар қабул килсак у вирусга таъсир қилмай, жигар, ичаклар ёки буйракка ножўя таъсир кўрсатиши мумкин.

👩🏻‍⚕️ Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам шифокор маслаҳатига қулоқ тутиш, оддий гигиена қоидаларига риоя қилиш, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаол бўлиш муҳим.

Гигиеник талаблар қандай?

Вируснинг зарарли таъсирини камайтириш мақсадида бемор тез-тез қўлини совунлаб ювиши, кунига имкон қадар 2 марта чўмилиши зарур. Шунингдек, қўринадиган шиллиқ қаватлар — оғиз ва бурунни илиқ ҳолдаги тузли эритма билан кунига 4-5 марта чайиб туриш муҳим, томоқни чайишда йод томизилса ҳам бўлади.

Беморда коронавирус касаллигига таалуқли бўлган ҳеч қандай белгилар бўлмаса-да, ўзида аввалдан касалликлари мавжуд бўлса, бу касалликларни даволаш муҳим, бунда доимий ичиб юрган дориларни шифокор тавсиясига кўра қабул қилишда давом этиши керак.

Касаллик аломати бўлмаса ҳам, амбулатор шароитда қолдирилган бундай беморлар оила шифокорлари томондан тизимли назоратда бўлади. Яъни оила шифокори кунига 1-2 марта бемор ва унинг қариндошлари билан телефон орқали боғланиб, унинг ҳолидан хабар олади. Мазкур ҳолатда бемор ўзида пайдо бўлган оддий белгилардан, гарчи улар аҳамиятсиз туйилса ҳам тиббиёт ходимини воқиф қилиши зарур.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#ФҲДЁ_хизматлар

Никоҳ тузилганлигини қайд этиш тартиби

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Андижон шаҳридаги "Digital City" технопарки

Обновляющийся Узбекистан: технопарк "Digital City" в городе Андижане

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔴 #Live

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги директорининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Севара Зокирова соҳага оид долзарб масалалар юзасидан АОКА ҳузуридаги штабда ташкил этилган брифингда иштирок этмоқда.

📲 Брифинг трансляциясини UzReport TV телеканалида томоша қилинг.
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида брифинг.

1-савол. Aбитуриентман. Ҳужжатларни онлайн топшириш имконим мавжуд эмас. Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ҳужжат топширсам бўладими?
© UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида брифинг.

2-савол. Никоҳдан ўтиш мақсадида турмуш ўртоғим билан бирга ФҲДЁ органига онлайн ариза бериб, тиббий кўрикдан ўтдик. Эндиликда Республика бўйлаб карантин ҳолати кучайтирилди. Карантин чоралари юмшатилгунча биз олган тиббий маълумотлар масаласи нима бўлади? Карантин чўзилиб кетса яна қайтадан тиббий кўрикдан ўтамизми?
© UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Бугунги видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус билан боғлиқ вазиятга яна бир бор тўхталиб ўтди.
– Бу курашда давлат ва хусусий тиббиёт тизими, барча идораларнинг доимо сафарбар ҳолатда бўлиши ва самарали ишлаши, шифокорларнинг фидойилиги, халқимизнинг онглилиги асосий қуролимиз бўлиши шарт, – деди Президент.
Тошкент шаҳри ҳокими, Бош прокурор ва бошқа мутасадди раҳбарлар ҳисобот берди.

На сегодняшнем видеоселекторном совещании Президент Шавкат Мирзиёев вновь затронул ситуацию вокруг коронавируса.
– Главным нашим орудием в этой борьбе должны стать постоянная готовность и эффективная работа государственной и частной медицинских систем, самоотверженность врачей, сознательность нашего народа, – сказал Президент.
Хоким города Ташкента, Генеральный прокурор и другие ответственные руководители представили отчеты о проделанной работе.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ФҲДЁ_Хизматлар

Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тартиби
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ФҲДЁ_хизматлар

Уйда туғилган болаларга туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш тартибидан хабардормисиз?
#ФҲДЁ_хизматлари

Никоҳ тузилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларини тикланиш тартиби
#ФҲДЁ_хизматлари

Далолатнома ёзувларини ўзгартириш, тузатиш ва тўлдириш тартиби

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Ҳафтанинг биринчи иш кунини Президент Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши кураш ишларининг танқидий таҳлилидан бошлади. Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги вазият видеоселектор йиғилишида кўриб чиқилди.
Шифохоналарни қўшимча ЎСВ аппаратлари ва бошқа ускуналар, дори-дармон билан таъминлаш, янги даволаш ўринларини кўпайтириш, ПЗР-таҳлил натижаларини тезлаштириш чоралари белгиланди.
Мутасаддиларга барча куч ва имкониятларни сафарбар қилиш топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев начал новую рабочую неделю с критического анализа работы по борьбе с пандемией. На видеоселекторном совещании рассмотрены ситуация в городе Ташкенте и столичной области.
Определены меры по обеспечению больниц дополнительным количеством аппаратов ИВЛ и другого оборудования, лекарствами, увеличению резервных коек, ускорению выдачи результатов ПЦР-анализа.
Ответственным лицам поручено мобилизовать все силы и возможности.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Шохобчалар

ДХМ маҳаллангизга боради

Бугунги кунда республикамизнинг олис ва бориш қийин бўлган жойларида ДХМларнинг 60 га яқин филиаллари халқ хизматида.

Жорий йилнинг 6 ойи давомида мазкур шохобчаларда 18 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилди.

Энг кўп давлат хизматлари Қашқадарё (5 099 та), Хоразм (4 790 та) ва Наманган (1 252 та) вилоятларида жойлашган ДХМ шохобчаларида кўрсатилган.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/dxm-mahallangizga-boradi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube