Davlat xizmatlari yangiliklari
51.1K subscribers
9.96K photos
909 videos
8 files
8.43K links
Download Telegram
#Лойиҳаларимиз

ДХА: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини беришга доир давлат хизмати кўрсатиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Мазкур лойиҳа хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш хизматини Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиш тартибини белгилайди.

Лойиҳада, қуйидаги муҳим жиҳатлар ифодаланган:

биринчидан, қоғоз кўринишидаги ариза-анкетани тўлдириш амалиётидан тўлиқ воз кечилиб, фақатгина электрон сўровнома тўлдириш механизми жорий этилмоқда. Бу билан миграция бўлинмалари қошида фаолият юритадиган турли пуллик хизмат бюролари (стол услуг) ноқонуний фаолияти олди олинади;

иккинчидан, айрим мураккаб ҳолларда хизмат олувчилар томонидан тақдим этилиши лозим бўлган қатор маълумотнома ва справкалар қисқартирилмоқда. Хусусан, ҳарбий хизматга мажбурлар учун – ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этиш талаби бекор қилинмоқда. Ушбу маълумотлар хизмат кўрсатувчи томонидан мудофаа органлари орқали мустақил текширилади.

Шунингдек, вояга етмаган шахслар учун ота-оналар биргаликда мурожаат қилган ҳолларда, уларнинг нотариал тасдиқланган розилиги талаб этилмайди. Бундан ташқари, ҳамроҳлик қилувчилар ота-она ёки васий-хомийлар бўлган тақдирда, улардан ҳамроҳлик қилувчининг нотариал тасдиқланган мажбуриятномасини олиш тартиби бекор қилинмоқда;

учинчидан, хизматлар республика бўйлаб тўлиқ экстерриториал тамойил (доимий ёки вақтинча яшаш жойидан қатъий назар) асосида амалга оширилади;

тўртинчидан, фуқаро хорижга чиқиш биометрик паспортини яроқсиз ҳолга келтирган ёки йўқотиб қўйган тақдирда, маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги жорий этилмоқда. Бунда янги хорижга чиқиш биометрик паспорти белгиланган давлат божи суммасининг 1,5 бараварини ундирган ҳолда расмийлаштириб берилади;

бешинчидан, амалдаги таҳрирнинг “Хорижга чиқиш ҳуқуқига чекловлар” бобини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасиси талабларига мувофиқлаштириш мақсадида “Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини рад этиш асослари” этиб қайта таҳрир қилинмоқда;

олтинчидан, амалдаги таҳрирнинг 1 ва 2-бобларидаги хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришнинг айрим мураккаб ва мазмунан давлат хизматини кўрсатишнинг асосий тартибига боғлиқ бўлмаган қатор тартиб-таомиллари алоҳида бобга ўтказиш орқали Низом маромига етказилмоқда;

еттинчидан, паспортда хато бўлган тақдирда қайта мурожаат учун йиим ундирмаслик, шунингдек хизмат кўрсатиш қонунчиликда белгиланган асос бўйича рад этилган тақдирда тўланган сумма қайтариб берилиши назарда тутилмоқда.

Лойиҳанинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин👇🏻👇🏻👇🏻

https://regulation.gov.uz/oz/d/58033

Таклиф ва мулоҳазаларингиз кутиб қолинади!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Исталган автомобиль тарихига оид маълумотларни олиш мумкин

Ҳукумат қарори (106-сон, 09.03.2022 й.) билан “Автомобиль тарихи” маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

🗓 Қарорга кўра, 2022 йил 1 майдан:

“Автомобиль тарихи” маълумотларини шартномавий асосда ДХМ, ЯИДХП (my.gov.uz) ёки веб-сайтлар ва уларнинг иловалари орқали аниқлаш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилади;

автотранспортни техник кўрикдан ўтказиш жараёнида автотранспортнинг босиб ўтган масофаси ҳақидаги маълумотлар, жумладан, техник кўрикдан ўтказувчи тадбиркорлар томонидан ҳам мажбурий тартибда ахборот тизимига киритилади.

“Автомобиль тарихи” маълумотлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
▫️автотранспортнинг агрегат маълумотлари;
▫️босиб ўтган масофаси;
▫️шартнома тузилганлигига оид маълумотлар (ишончнома, ижара, ҳадя);
▫️йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги;
▫️қоидабузарликлар ҳолати;
▫️гаровга қўйилганлик ҳолати;
▫️тақиқ борлиги ёки йўқлиги;
▫️божхона расмийлаштирувига оид маълумот;
▫️лицензия олинганлик ҳолати (йўловчи ташиш учун).

☑️ Давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдирилади (ДХМ, ЯИДХП, веб-сайт ёки илова орқали).

➡️ Давлат хизмати учун БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

🧾Маълумотлар реал вақт режимида тайёрланади ва ариза берувчига тақдим этилади.

📋 Маълумотнома шахсга доир маълумотлар ошкор этилмаган ҳолда берилади (автотранспорт мулкдори томонидан ўз “Автомобиль тарихи”ни билиш учун йўлланган сўровномалар бундан мустасно).

📌 Маълумотнома ахборот хусусиятига эга бўлиб, келгусида расмий ҳаракатларни амалга ошириш учун асос бўлмайди.

❗️Ариза берувчилар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган исталган автомобиль ҳақида маълумот олиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Xizmatlardan_onlayn_foydalanamiz

⚡️DXA: license.gov.uz tizimi orqali litsenziya olish va xabardor qilish davlat xizmatlaridan foydalanishingiz mumkin.

🔗Аloqada qoling:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Xizmatlardan_onlayn_foydalanamiz

Manzil-ma’lumot axborotlarini olishga elektron soʻrovnoma toʻldirish tartibini bilasizmi?

VIDEOQOʻLLANMA

❗️Elektron xizmatlardan foydalanilganda, belgilangan to‘lovning 10% miqdorida chegirma mavjud.

🔗Aloqada qoling:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Xizmatlardan_onlayn_foydalanamiz

⚡️DXA: license.gov.uz tizimi orqali litsenziya olish va xabardor qilish davlat xizmatlaridan foydalanishingiz mumkin.

🔗Аloqada qoling:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Муносиб_туҳфа

Янги Наманган туманида янги ДХМ.

​Маҳаллий аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, аҳоли пунктлари инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Наврўз байрами арафасида Наманган вилояти Янги Наманган тумани Давлат хизматлари маркази замонавий, барча қулай шарт-шароитларга эга биноси халқимизга фойдаланиш учун топширилди.

Тадбирда Давлат хизматлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Н. Мухаммадиев, Наманган вилояти ҳокими Ш.Абдуразақов,
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси аъзолари, Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари масъуллари, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ОАВ ва жамоатчилик вакиллари, нуронийлар иштирок этди.

БАТАФСИЛ👇
https://davxizmat.uz/uz/news/yangi-namangan-tumanida-yangi-dxm

🔗Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·