Davlat xizmatlari yangiliklari
49.5K subscribers
9.85K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Нафақа тайинлаш учун электрон сўровнома тўлдириш тартибини биласизми?

Мутахассис Сизга мустақил равишда хизматдан фойдаланишга ёрдам беради.

ВИДЕОҚЎЛЛАНМА

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Вакансия

Диққат, вакансия!!!

Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармасида мавжуд бўш иш ўринлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишин
г👇

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-buxoro-viloyati-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Пресс_тур

Андижон вилояти Хўжаобод тумани Давлат хизматлари марказида журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг қарори


📍 https://uza.uz/posts/331937

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Биласизми
#Муаммо_нимада

Қандай белгилар фирма номида кўрсатилиши мумкин эмас?

❗️Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, фирма номида:

- давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;

- тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;

- фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;

- жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.

❗️Шунингдек, фирма номида:

- илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, илгарироқ устуворликка эга бўлган фирма номлари;

- илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай муҳофаза қилинадиган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);

- белгиланган тартибда ҳаммага маълум деб эътироф этилган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);

- белгиланган тартибда қонунчилик билан муҳофаза қилинадиган товарлар келиб чиққан жойларнинг номлари билан, шундай номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига рўйхатдан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно, адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгилар ҳам кўрсатилмаслиги керак.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Филиалларимиз

ДХА: Навоий вилоятида ўнинчи филиал иш бошлади.

“Темирқовуқ” маҳалласи. Мазкур ҳудуд Нурота заминининг тоғли олис манзилларидан бири. Нурота тумани марказидан 90 км., вилоят марказидан эса 170 км. узоқликда жойлашган. Маҳалла фуқаролар йиғини биносида Давлат хизматлари маркази филиалининг очилгани аҳолининг давлат хизматларини олиши учун туманга бориш оворагарчилиги муаммосига чек қўйди.

Мазкур филиал "Темирқовуқ" билан биргаликда "Сентоб", "Қизилча", "Каттасой", "Тинчлик" маҳаллаларида истиқомат қилувчи 11 мингга яқин аҳолига ҳам хизмат кўрсатади.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Муносабат #Расмий

Ижтимоий тармоқларда тадбиркорлик субъектларининг фирма номи билан боғлиқ хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи ваколатли орган сифатида мазкур масалага ойдинлик киритади.

Биринчидан,
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан, юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга, бу номни унинг ўзи мустақил равишда белгилайди ва ўз таъсис ҳужжатларида кўрсатади.

Иккинчидан, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали (ўзи келган ҳолда ёки онлайн усулда) давлат рўйхатидан ўтказилади.

Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан Фирма номида:
давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.

Тўртинчидан, Давлат хизматлари агентлиги томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунга асосан фирма номларида ишлатилиши мумкин бўлмаган сўзлардан фойдаланиш бўйича чекловлар қўйилди. Ушбу рўйхат мутахассислар томонидан мунтазам равишда янгиланиб борилади.

Муҳокамаларга сабаб бўлаётган тадбиркор аслида бошқа ном остида рўйхатдан ўтказилган бўлиб, жорий йилнинг 22 декабрь куни Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази орқали қайта рўйхатдан ўтказилган ва номини ўзгартирган. Муҳокамага сабаб бўлган тадбиркорлик субъектининг фирма номи, тадбиркор билан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг, белгиланган тартибда ўзгартирилди.

❗️Ўз навбатида, тадбиркорлардан фирмаларига ном танлашда, уни ўзгартиришда юқоридаги қонун талабларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Ҳамдардлик

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси Давлат хизматлари агентлиги Моддий-техника таъминоти бўлими бошлиғи Файзиев Хайриддин Сирожиддиновичнинг онаси вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни нострификация қилиш учун электрон сўровнома тўлдириш тартибини биласизми?

Мутахассис Сизга мустақил равишда хизматдан фойдаланишга ёрдам беради.

ВИДЕОҚЎЛЛАНМА

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#ДХА_ҳудуд

ДХА Фарғона вилояти бошқармаси фаолияти юзасидан жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида ахборот берилди.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Вакансия

Диққат, вакансия!!!

Давлат хизматлари агентлигида мавжуд бўш иш ўринлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишин
г👇

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/davlat-xizmatlari-agentligi-markaziy-apparatidagi-bosh-vakant-lavozimlar-boyicha-elon

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Муаммо_нимада

ДХА: Смс-хабарнома адашиб келиши мумкинми?

Сўнги вақтларда фуқароларимиздан Агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали давлат хизматларига оид смс-хабарномаларга оид саволлар кўпайди. Ушбу масалага ойдинлик киритамиз.

СМС-хабарнома ўзи нимага керак?

Давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида шаффофликни таъминлаш мақсадида тўланиши керак бўлган ёҳуд тўланган пул маблағлари ҳақидаги маълумот мурожаат муаллифларининг телефон рақамларига смс-хабар тарзида юборилади. Хабарда, амалга оширилиши керак бўлган тўловнинг инвойс рақами ва белгиланган миқдори кўрсатилган бўлади.

Нимага айнан Сизга?

Фуқаро Давлат хизматларидан фойдаланаётган вақтида смс-хабар учун телефон (мобил) рақамини кўрсатади. Амалиётда мурожаатчи томонидан ўзининг эмас, балки турмуш ўртоғи, қариндоши ёки яқин дўстининг рақамини, шунингдек, нотўғри рақамни кўрсатган ҳолатлар учрайди. Бу эса, давлат хизматлари кўрсатиш жараёнининг босқичлари, тўловлар ҳақидаги смс-хабарноманинг мурожаат эгасига эмас, айнан Сизга юборилишига сабаб бўлади.

Масаланинг ечими қандай?

Аввало, давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномаларни тўлдиришда телефон рақамингиз тўғри кўрсатилганлигини текшириб кўринг.

Агар Сизга, юқорида келтирилган мазмундаги хабарлар келса ва бу сизни шубҳалантирса (Сиз давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат этмаган бўлсангиз), Давлат хизматлари агентлигига 1148 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Uzbekistan GTL” заводида бозор талабига кўра маҳсулот ишлаб чиқарилади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter