#Тайинлов
Махмудов Улуғбек Умаржонович Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У. Махмудов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Давлат хизматлари агентлиги тизими жамоаси У. Махмудовни тайинлов билан муборакбод этади ҳамда келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

#Сўров_натижалари
🧾Давлат хизматлари агентлиги томонидан ўтган ой мобайнида ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўртасида "Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим" рукни остида сўров ўтказилди.
Ижтимоий сўровда 423 нафар респондент иштирок этди.
Сўровни ўтказишдан асосий мақсад аҳолининг давлат хизматлари марказлари фаолияти тўғрисида фикрларини ўрганиш орқали соҳани яхшилашга қаратилган.
📊 Келинг сўров натижаси билан биргаликда танишамиз.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·

#Live
Айни дамда Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи, Давлат хизматлари агентлиги ҳамда БМТТД «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш» қўшма лойиҳасининг 2021 йил учун тасдиқланган иш режасига мувофиқ Латвиядан жалб этилган экспертлар билан «Давлат хизматлари кўрсатилишини баҳолаш методологияси» мавзусига бағишланган Латвия ва Европа Иттифоқи давлатларининг тажрибаларига оид тренингларга старт берилди.
Мақсад – ўқув машғулотлари қатнашчиларининг «Давлат хизматлари кўрсатилишини баҳолаш методологияси» мавзусига оид илғор давлатлар тажрибасини ўрганиш.
Мазкур ўқув машғулотлари жорий йилнинг 14-16 декабрь кунлари (3 кун) бўлиб ўтади.
Тренингларда Агентликнинг марказий аппарати, таркибий бўлинмаларининг масъул ходимлари билан бир қаторда давлат хизматлари кўрсатувчи ваколатли ташкилотлар, жумладан, Қурилиш вазирлиги, Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» марказининг масъул ходимлари иштирок этмоқда.

Рақамлаштириш ва унинг истиқболлари: амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, мавжуд муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинди.
Бугун Тошкентдаги «Hilton» меҳмонхонасида бир гуруҳ хорижий ҳамда маҳаллий экспертлар «Адлия соҳасида рақамлаштиришни ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари» мавзусидаги халқаро конференцияда ўз маърузалари, фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифлари билан қатнашдилар.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ҳамда «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур конференцияда айни кунда долзарб бўлган рақамлаштириш билан боғлиқ масалалар кўтарилди.
Жумладан, адлия органларида рақамлаштиришни ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари, давлат бошқарувини рақамлаштириш дастурларини ривожлантириш аҳволи ва истиқболлари, ушбу жараёнда суд-экспертиза фаолияти, электрон ҳукумат тизимида Давлат хизматлари агентлигининг роли ҳамда фаолиятни ҳуқуқий тартибга солиш, маълумотларни ҳимоялаш, нотариат, интеллектуал мулк соҳаларини рақамлаштириш ва унинг истиқболлари каби бир қанча йўналишларда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, шунингдек, мавжуд муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинди.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Соҳани кенг ривожлантириш, фойдаланилмаётган имкониятларни ишга солиш масалалари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари бу борада ҳар бир ҳудудга алоҳида ёндашув зарурлигини таъкидлади. Туман ва шаҳарларнинг аҳоли сони, географик жойлашуви, иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, 3 та йўналиш белгиланди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное результативности проводимой работы по развитию сферы услуг и дальнейшим приоритетным задачам.
Обсуждены вопросы широкомасштабного развития сектора услуг и использования незадействованных возможностей.
Глава государства подчеркнул необходимость особого подхода к каждому региону. Исходя из численности населения, географии и экономического потенциала районов и городов выделены 3 направления развития сферы.
#Mirziyoyev #videoselektor #xizmatlar #bandlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter