Davlat xizmatlari yangiliklari
50.2K subscribers
9.86K photos
880 videos
8 files
8.29K links
Download Telegram
Давлат бошқаруви академиясида «Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларини ўқитиш” учун ташкил этилган уч кунлик ўқув-семинари ўз ниҳоясига етди.

Бу вақт давомида ҳудудий семинар-тренингларни ўтказувчи вазирлик, идора ва масъул ОТТлардан иборат 150 нафар Республика тренерлари махсус ўқув-услубий қўлланмаларга эга бўлишди.

Эндиликда Республика тренерлери 22 ноябрдан 4 декабрга қадар вазирликлар ва идораларнинг вилоят, туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарларидан иборат 2526 нафар Ҳудудий тренерларни тайёрлаш мақсадида семинар-тренинглар ўтказишади.

БАТАФСИЛ

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Халқаро_ҳамкорлик

ДХА директорининг биринчи ўринбосари Нуъмон Мухаммадиев бошчилигидаги делегация аъзолари Германияда.

Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи, ДХА ва БМТТД "Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш “ қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилган хизмат сафарининг илк куни делегация аъзолари Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Набижон Қосимов билан учрашди.

Учрашув чоғида Германияда яшаётган юртдошларимизнинг ФҲДЁ ва давлат хизматларидан, масофадан туриб фойдаланиши, айниқса, электрон хизматлар, консуллик хизматларини кўрсатишда зарур маълумотларни электрон ахборот алмашинуви орқали кўрсатиш билан боғлиқ мавжуд муаммолар муҳокама қилинди. Мавжуд бўлган муаммоларни ҳал этиш учун зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Маълумот учун: Германияда етти минг беш юз нафар Ўзбекистонлик рўйхатга олинган.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#ДХА_назорати

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти доимий назоратда.

Бугун Давлат хизматлари агентлиги масъуллари томонидан Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Мақсад - Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш жараёнини ўрганиш.

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Халқаро_ҳамкорлик

Делегация аъзолари Германия Ратушасида.

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Давлат хизматлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Н.Мухаммадиев бошчилигидаги делегация Германия Федератив Республикасида бўлиб турибди.

Бугун делегация аъзолари Берлин шаҳри маҳаллий ҳокимият маъмуриятида Германия Сенати канцеляриясининг бошқарувчи мэри Петра Колморген хоним ҳамда Сенатнинг Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва демократик ислоҳотларни қўллаб- қувватлаш бўлими раҳбари жаноб Вальтер билан учрашди.

Хизмат сафари давом этмоқда.

Ташриф Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи, ДХА ва БМТТД "Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш “ қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилган.

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
🔴 #Live

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик ҳуқуқий департаменти масъуллари учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Унда аҳолига давлат хизматлари кўрсатилиши тизимини такомиллаштириш, шунингдек "ФҲДЁ ягона электрон архив базаси"га консуллар томонидан қайд этилган хорижий мамлакатларда яшовчи Ўзбекистон фуқароларига тегишли архив маълумотларни тизим орқали киритиб бориш, ундаги тегишли ноаниқликларни ўз вақтида бартараф этиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий ёки вақтинча яшовчи фуқароларининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш консул томонидан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Яшил_макон

Давлат хизматлари агентлиги «Яшил макон» учун ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2 ноябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан юртимизнинг шаҳар ва туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга бағишланган видеоселектор йиғилишида 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» эълон қилинишини маълум қилинганди.

"Долзарб 40 кунлик" лойиҳаси доирасида ДХА тизими масъуллари ҳам юртимиздаги экомуҳитни яхшилашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Маълумот учун, шу кунга қадар тизим ходимлари томонидан икки мингга яқин дарахт ва буталар экилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·