Davlat xizmatlari yangiliklari
50.2K subscribers
9.9K photos
896 videos
8 files
8.36K links
Download Telegram
#Вакансия

Диққат, вакансия!!!

Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармасида мавжуд бўш иш ўринлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишин
г👇

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/davlat-xizmatlari-agentligi-navoiy-viloyati-boshqarmasi-tizimidagi-bosh-vakant-lavozimlar-boyicha-e-l-o-n

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

❄️Дераза ортидаги совуқ об-ҳаво хизматлардан фойдаланишда тўсиқ бўла олмайди.

Бугунги кунда аксарият хизматлардан фойдаланиш учун уй ёки офисингиздан чиқмаган ҳолда мурожаат қилиш имкони мавжуд.

Муҳими, электрон хизматлардан фойдаланиб, Сиз йўл учун вақтингиз ва нақдингизни тежайсиз!

Эслатиб ўтамиз, ❗️давлат хизматларидан масофадан туриб, электрон шаклда фойдаланилганда хизмат учун назарда тутилган тўловнинг 10% миқдорида чегирма мавжуд.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Байроғим_30_йиллиги

Азиз ватандошлар!

Барчангизни 18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун билан самимий қутлаймиз
.

Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини акс эттирувчи байроғимиз баланд ҳилпирайверсин!

МЕНИНГ ФАХРИМ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди

“Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди (690-сон, 17.11.2021 й.).

🔰 Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

● 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
● 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
● 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил сентябргача;
● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Илгари 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #Live

ДХА масъуллари ҳоким ёрдамчиларини давлат хизматлари кўрсатиш соҳаси бўйича ўқитади.

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида "Ҳоким ёрдамчиси ва "маҳаллабай" ишлаш маркази ходимлари" учун вазирлик, идора ва масъул ташкилотлар вакилларидан шакллантирилган республика тренерлари учун ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Ўқув машғулотларида Давлат хизматлари агентлигининг 9 нафар масъуллари ҳамда ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг ўринбосарлари ўз фаолият йўналиши бўйича иштирок этмоқда.


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#ДХА_дан_қулайлик

ФҲДЁ БЎЛИМЛАРИДА ҲАМ ЭКСТЕРРИТОРИАЛЛИК АМАЛДА.

Хабарингиз бор 1 июндан бошлаб, фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномалари

туғилиш

никоҳ

ўлим

никоҳдан ажратишни қайд этиш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

Хўш, хизматлардан экстерриториал тамойил асосида фойдаланиш ўзи нима?

❗️Экстерриториал тамойил - яшаш жойингиздан қатъий назар, юқорида қайд этилган давлат хизматларини исталган ФҲДЁ бўлимидан олиш имконияти.

Яъни, Сиз хизмат сафари ёки бирор юмуш билан Тошкентга ёинки республикамизнинг бошқа ҳудудига ташриф буюрдингиз ва у ерда Сизга ФҲДЁ хизматларига зарурат туғилди. Аввалгидек, рўйхатдан ўтган жойингиздаги ФҲДЁ бўлимига қайтиб бориб, вақт ва нақдингизни сарфламай, ҳозир бўлиб турган жойингиздаги исталган ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилган ҳолда хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #Live

Асосий эътибор - маҳаллалардан чиқмаган ҳолда давлат хизматларини ташкил этишни кенгайтириш.

ДХА директорининг биринчи ўринбосари Нуъмон Мухаммадиев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида "Ҳоким ёрдамчиси ва "маҳаллабай" ишлаш маркази ходимлари" учун вазирлик, идора ва масъул ташкилотлар вакилларидан шакллантирилган республика тренерлари учун ташкил этилган ўқув машғулотларида иштирок этмоқда.

Нуъмон Мухаммадиев томонидан ўқув машғулотлари давомида тренерларга аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига оид қонун ҳужжатлари, хизмат кўрсатиш тартиби, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳияти, маҳаллалардан чиқмаган ҳолда давлат хизматларини ташкил этишни кенгайтириш масалалари бўйича тушунтириш берилмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Марказларимиз

Янги туманда янги марказ.

Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида бунёд этилган ва замонавий IТ-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган Янгиҳаёт туман Давлат хизматлар марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Мурожаатчиларга бир вақтнинг ўзида 160дан ортиқ турдаги хизматларни кўрсатиш имкони яратилди. Бу ерда электрон навбат тизими, ахборот киоски, электрон хизматлардан мустақил фойдаланиш ва "саломатлик бурчаги", болалар ўйин майдончаси ҳамда кичик кутубхона ташкил қилинган.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 3 ойдан 1 йилгача узайтирилди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунадагисига алшмаштириш муддатини узайтириш назарда тутилган қарор лойиҳаси тайёрланган эди.

“Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди (690-сон, 17.11.2021 й.).

🔰 Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

● 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
● 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
● 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;
● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Илгари 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
#Хизматлар

Санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар ДХМ ёки my.gov.uz орқали берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори (693-сон, 19.11.2021 й.) билан Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Унга кўра, 2022 йил 1 июлдан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар фақат ДХМ ёки ЯИДХП (
my.gov.uz) орқали берилади.

Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:

▫️ уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

▫️ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);

▫️республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

▫️ Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;

▫️ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;

▫️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;

▫️ ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар;

▫️ ёшга доир пенсия олувчилар.

❗️ Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Давлат бошқаруви академиясида «Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларини ўқитиш” учун ташкил этилган уч кунлик ўқув-семинари ўз ниҳоясига етди.

Бу вақт давомида ҳудудий семинар-тренингларни ўтказувчи вазирлик, идора ва масъул ОТТлардан иборат 150 нафар Республика тренерлари махсус ўқув-услубий қўлланмаларга эга бўлишди.

Эндиликда Республика тренерлери 22 ноябрдан 4 декабрга қадар вазирликлар ва идораларнинг вилоят, туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарларидан иборат 2526 нафар Ҳудудий тренерларни тайёрлаш мақсадида семинар-тренинглар ўтказишади.

БАТАФСИЛ

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·