Davlat xizmatlari yangiliklari
50.2K subscribers
9.9K photos
896 videos
8 files
8.36K links
Download Telegram
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

ДХА масъуллари Тошкент вилоятида. Мақсад нима?

Давлат хизматлари агентлиги масъул ходимлари 12-14 ноябрь кунлари Тошкент вилоятида "ДХМ_Маҳалла_Фуқаро" тамойили асосида аҳолини соҳага оид қийнаётган муаммоларини ўрганиб, уларни бартараф этиш мақсадида халқ билан мулоқот қилди.

Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, 458 та давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилди.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Қурилиш соҳасидаги 2 турдаги лицензия “license.gov.uz” тизими орқали берилади.

Энди лицензия талабгорлари лицензия олиш учун узоқ ҳудудлардан Қурилиш вазирлигига ташриф буюриб ҳужжатларни тақдим этишлари талаб этилмайди.

Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятига лицензия;

кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятига “license.gov.uz” тизими орқали лицензия олиш имкони яратилди.

Бунда аризани кўриб чиқилганлиги ҳамда лицензия бериш учун йиғимлар ва давлат божлари бўйича инвойслар реал вақт режимида автоматик тарзда шакллантирилади.

Лицензия QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #ДХАга_ишга_қабул_жараёни #онлайн_тарзда!

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд ва Тошкент вилоятлари бошқармаларида бўш иш ўринларига ходимларни ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.

Трансляцияни кузатиш:👇
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/samarand-viloyati-boshqarmasida-onlayn-suhbat

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/toshkent-vilojati-bosharmasida-onlajn-suubat
#Марказларимиз

Замонавий ДХМ Мингбулоқ тумани аҳолиси хизматида.

Мингбулоқ тумани Давлат хизматлари марказининг замонавий биноси бир вақтнинг ўзида 20 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Давлат хизматлари марказида ташкил этилган пресс-турда яратилган имкониятлар ҳақида тақдимот қилинди. Марказда, кутиш зали, инвесторлар хонаси, болалар майдончаси, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчаги, шунингдек, эшитиш ва гапиришда нуқсони бор фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида сурдо-таржимон хизмати ишга туширилган.

Яратилган қулайликларнинг яна бири бу ерда ФҲДЁ бўлими ҳам жойлаштирилиб, ташриф буюрувчиларнинг бир жойда зарур хизматлардан фойдаланишлари учун шароит яратилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Вакансия

Диққат, вакансия!!!

Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармасида мавжуд бўш иш ўринлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишин
г👇

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/davlat-xizmatlari-agentligi-navoiy-viloyati-boshqarmasi-tizimidagi-bosh-vakant-lavozimlar-boyicha-e-l-o-n

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

❄️Дераза ортидаги совуқ об-ҳаво хизматлардан фойдаланишда тўсиқ бўла олмайди.

Бугунги кунда аксарият хизматлардан фойдаланиш учун уй ёки офисингиздан чиқмаган ҳолда мурожаат қилиш имкони мавжуд.

Муҳими, электрон хизматлардан фойдаланиб, Сиз йўл учун вақтингиз ва нақдингизни тежайсиз!

Эслатиб ўтамиз, ❗️давлат хизматларидан масофадан туриб, электрон шаклда фойдаланилганда хизмат учун назарда тутилган тўловнинг 10% миқдорида чегирма мавжуд.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Байроғим_30_йиллиги

Азиз ватандошлар!

Барчангизни 18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун билан самимий қутлаймиз
.

Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини акс эттирувчи байроғимиз баланд ҳилпирайверсин!

МЕНИНГ ФАХРИМ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди

“Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди (690-сон, 17.11.2021 й.).

🔰 Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

● 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
● 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
● 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил сентябргача;
● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Илгари 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #Live

ДХА масъуллари ҳоким ёрдамчиларини давлат хизматлари кўрсатиш соҳаси бўйича ўқитади.

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида "Ҳоким ёрдамчиси ва "маҳаллабай" ишлаш маркази ходимлари" учун вазирлик, идора ва масъул ташкилотлар вакилларидан шакллантирилган республика тренерлари учун ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Ўқув машғулотларида Давлат хизматлари агентлигининг 9 нафар масъуллари ҳамда ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг ўринбосарлари ўз фаолият йўналиши бўйича иштирок этмоқда.


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·