Davlat xizmatlari yangiliklari
50.4K subscribers
9.88K photos
890 videos
8 files
8.32K links
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

Рақамли трансформацияда янги технологияларни қўллаш қанчалик муҳим?

Шу кунларда Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари У.Мамаражабов бошчилигидаги делегация давлат хизматларини кўрсатиш тизимига блокчейн технологиясини жорий этишда рақамли трансформация лойиҳаларининг амалга оширилиши билан танишиш мақсадида Нидерландия, Бельгия ва Люксембург давлатларида хизмат сафарида.

Нидерландияга ташриф буюрган делегация аъзолари томонидан Шимолий денгиз ҳудудидаги ҳукуматларга электрон хизматлар ва электрон ҳукуматнинг кейинги босқичини янада ривожлантириш доирасида блокчейнни жорий этишни жадаллаштиришга ёрдам берувчи БЛИНГ лойиҳалари кўздан кечирилди.

Шимолий халқаро қабул маркази ва Гронинген шаҳрида (Нидерландия) Фуқаролар билан ишлаш бўлимида паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа рухсатномаларни расмийлаштириш жараёнини рақамлаштириш амалиёти билан танишилди.

Бу ерда янги технологияларнинг жорий этилиши ва тартиб-таомилларнинг соддалаштирилиши натижасида рухсатномаларни расмийлаштириш муддати 8 ҳафтадан 2 кунга қисқартирилишига эришилган.

Маълумот учун, хизмат сафари Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи, ДХА ва БМТТД "Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш “ қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
⚡️Davlat boshqaruvi, huquqiy soha va davlat xizmatlari borasidagi masalalar bo‘yicha audio podkast tashkil etiladi!

🤵🏼Suhbat spikeri:

Ruslanbek Davletov – O‘zbekiston Respublikasi Adliya vaziri.

Ovozli chat 12-noyabr soat 19:00da @huquqiy_gap kanalida start oladi.

🔗Аloqada qoling:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Мутахассисга_сўз_берамиз

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти, бу жараёнда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Хизмат кўрсатиш жараёнида йўл қўйилаётган қонунбузилиш ҳолатлари ва уларни бартараф этиш мақсадида кўрилаётган чоралар?

"Сирли мижоз" тадбирлари ҳақида нималарни биласиз?

Агентлик фаолияти йўлга қўйилганидан буён давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари динамикаси?

2021 йилнинг 9 ойи давомида аҳолига давлат хизматлари кўрсатишда энг кўп қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган ташкилотлар қайсилар?

Хизмат кўрсатиш жараёни мониторинги қандай ташкил этилади?
шу ва соҳага оид бошқа саволларга жавоб олишни истасангиз Давлат хизматлари агентлигининг "#Мутахассисга_сўз_берамиз" рукнини кузатиб боринг.

❗️Суҳбатнинг ушбу сонида Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш масалалари ҳақида ДХА бошқарма бошлиғи У.Маҳмудов ҳамда "Ўзсувтаъминот" АЖ бўлим бошлиғи Ф.Васиев маълумот беради.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Эътироф

11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни.

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб “Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни байрамини кўтаринки руҳда нишонлаш учун кенг қамровли ишлар амалга оширмоқда.

Жумладан, бугун ташкил этилган тадбирда Давлат хизматлари агентлиги тармоқ Касаба уюшмаси раиси Мадина Маҳмудова "Энг фаол Касаба уюшмаси раиси" номинацияси ғолиби деб топилиб, Фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Шу фурсатдан фойдаланиб, Касаба уюшмалари тизимида фаолият юритиб келаётган ходимларни табриклаймиз.

Сиҳат-саломатлик, ўзаро ҳурмат, тотувлик ва фаровонлик ҳамроҳингиз бўлсин.

Ҳурмат билан, Давлат хизматлари агентлиги жамоаси.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сўров

Азизлар! Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини янада такомиллаштириш мақсадида навбатдаги онлайн сўров ўтказилмоқда.

Барчани сўровдан ўтиб, давлат хизматлари соҳасини янада яхшилашга ўз ҳиссасини қўшишга чорлаймиз.

СЎРОВДАН ЎТИШ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Bir_murojaat_izidan

Shahrixon tumani fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish bo‘limi tomonidan "Do‘lan" mahallasida yashovchi, 1931 yil 1 iyulda Bo‘ston tumanida tug‘ilgan Shirmonxon Tursunovaning shu paytga qadar tug‘ilganlik to‘g‘risidagi guvohnomasi yo‘qligi aniqlanib, 2021 yilning 25 oktyabr kuni rasmiylashtirilib berildi.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Маслаҳатлашув миссияси аъзолари билан видеоконференцалоқа форматидаги экспертлик учрашуви бўлиб ўтди.

Мақсад - давлат хизматларини кўрсатиш соҳасига тааллуқли дастур лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш.

Учрашувда ОТБ Маслаҳатлашyв миссияси аъзолари таркибида Давлат бошқаруви бўйича катта иқтисодчи Чидем Aкин, ОТБ Ўзбекистондаги доимий миссиясининг хусусий секторни ривожлантириш бўйича катта мутахассис Бобур Ғофуров ва Техник кўмак мувофиқлаштирувчиси Олеся Тихенко иштирок этди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Халқаро_ҳамкорлик

ДХА масъуллари Нидерландиянинг рақамли трансформация йўналишидаги тажрибасини ўрганмоқда.

Нидерландияда хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси VNG-Нидерландия муниципалитетлар ассоциацияси вакиллари билан учрашди.

Учрашувда WEgovernment дастури ижрочи директори жаноб Отто Торс рақамли трансформациянинг Нидерландия давлат идоралари фаолиятига таъсири ҳақида тақдимот қилди.

Шундан сўнг VNG ташкилотининг Common Ground лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. Ушбу дастур доирасида Нидерландия ҳаётида қўлланиладиган ахборот тизимлари ва маълумот базаларини ягона стандартлар асосида қайта кўришга қаратилган.

Делегация аъзолари шу куни Нидерландия блокчейн коалицияси, Гаага шаҳар муниципалитетининг "Open Stad" - очиқ шаҳар дастури, "MijnDenHaag" фуқаролар онлайн портали ва бошқа лойиҳалар билан таништирилди.

Учрашув якунида давлат хизматлари ва рақамли трансформация йўналишида қўшимча ҳамкорлик ва келгусида масофавий тажриба алмашиш ҳақида келишиб олинди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·