Davlat xizmatlari yangiliklari
49.5K subscribers
9.85K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз лавозимига киришишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Марказий сайлов комиссияси раиси Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон Республикаси Президенти гувоҳномасини топширди.
Президент Конституциямизнинг 92-моддасига мувофиқ қасамёд қилди ҳамда келгуси беш йилга мўлжалланган устувор йўналишлар ҳақида нутқ сўзлади.

На совместном заседании палат Олий Мажлиса состоялась торжественная церемония вступления в должность Президента Республики Узбекистан.
Председатель Центральной избирательной комиссии вручил Шавкату Мирзиёеву удостоверение Президента Республики Узбекистан.
Президент принес присягу в соответствии со статьей 92 Конституции и выступил с речью о приоритетных направлениях на следующие пять лет.

#Mirziyoyev #marosim #inauguratsiya #OliyMajlis

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро #Сайёр_хизматлар

Мобил офис Ғозғонда.

Ташкил этилганига бир йил тўлган Ғозғон Навоий вилоятининг энг кенжа шаҳарларидан бири. Ҳудудда 9 мингга яқин аҳоли яшайди. 1 700 дан ортиқ хонадон мавжуд. Аҳоли асосан мармар ишлаб чиқариш, деҳқончилик ва чорва билан шуғулланади. Ғозғонда аёллар каштадўзлиги билан ном чиқарган бўлса, эркаклар учун ҳунармандчилик билан шуғулланади.

Ҳудуднинг "Мармаробод" маҳалласида аҳоли ва тадбиркорларга сайёр тартибда давлат хизмати кўрсатиш учун мобил офис хизматда бўлди. Автобусда туман ФҲДЁ бўлими мудираси фуқароларга никоҳ ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни топшириб, аҳолидан 3 та мурожаат қабул қилди. 8 та давлат хизмати кўрсатилиб, битта оилавий корхона давлат рўйхатидан ўтказилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сўраган_эдингиз

Қандай белгилар фирма номида кўрсатилиши мумкин эмас?

❗️Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, фирма номида:

- давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;

- тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;

- фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;

- жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.

❗️Шунингдек, фирма номида:

- илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, илгарироқ устуворликка эга бўлган фирма номлари;

- илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай муҳофаза қилинадиган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);

- белгиланган тартибда ҳаммага маълум деб эътироф этилган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);

- белгиланган тартибда қонунчилик билан муҳофаза қилинадиган товарлар келиб чиққан жойларнинг номлари билан, шундай номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига рўйхатдан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно, адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгилар ҳам кўрсатилмаслиги керак.

Савол-жавоб ДХА ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий маркази томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида тайёрланди.

🔗Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сўров

Азизлар! Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини янада такомиллаштириш мақсадида навбатдаги онлайн сўров ўтказилмоқда.

Барча хизмат олувчиларни бефарқ бўлмай, сўровдан ўтишни ва давлат хизматлари соҳасини янада яхшилашга ўз ҳиссасини қўшишга чорлаймиз.

СЎРОВДАН ЎТИШ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Айни дамда, Грузиядан жалб этилган халқаро эксперт Георгий Цхакаиа билан ДХА масъуллари учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Мақсад – соҳани тартибга солувчи қонунчиликни, ваколатли идораларнинг фаолиятини, давлат хизматларини қўрсатиш жараёнини ўрганиш ва тизимни янада такомиллаштиришга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш.

Маълумот учун, халқаро экспертнинг Ўзбекистонга ишчи ташрифи 2021 йилнинг 6-11 ноябрь кунларига белгиланган бўлиб, хизмат кўрсатиш жараёни билан вилоятларда танишиш режалаштирилган.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·