Davlat xizmatlari yangiliklari
50.6K subscribers
9.87K photos
885 videos
8 files
8.31K links
Download Telegram
#ДХА_ҳудуд

Қорақалпоғистонда 2021 йилнинг 9 ойи давомида 723 570 давлат хизмати кўрсатилди.

Бугун Қорақалпоғистон Республикасида 17та ДХМ ва унинг олис ҳудудлардаги 8та филиали фаолият юритмоқда.

Филиаллар орқали аҳолига 21 560 давлат хизматлари кўрсатилган.

Шунингдек, Давлат хизматлари марказига келиш имкони бўлмаган фуқароларга 47 мингдан ортиқ сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Вакансия

Диққат, вакансия!!!

Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармасида
мавжуд бўш иш ўринлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг👇

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-khorazm-viloyati-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сайлов_2021

Сайлов — муҳим сиёсий жараён

2021 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.

Фуқароларимизга қулайлик яратиш учун Давлат хизматлари марказларида ҳам сайлов участкалари ташкил этилди. Масъул ходимларимиз давлат хизматларини кўрсатишдан ташқари, фойдали маълумотларни улашишга, сайлов қонунчилигига оид саволларингиз бўйича маълумот беришга тайёр.

Давлат хизматлари марказларида ташкил этилган сайлов участкалари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин👇🏻👇🏻👇🏻
https://teletype.in/@kebio/MAzMH2wp1uF

Унутманг, сайловда овоз бериш — мамлакатимизнинг келажаги учун ривожланиш йўналишини танлаш демак!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Выборы_2021

Выборы - важный политический процесс

24 октября 2021 года состоятся выборы Президента Республики Узбекистан.

Для удобства наших граждан, избирательные участки расположились и в Центрах госуслуг. Здесь ответственные сотрудники помимо предоставления госуслуг, готовы предоставить информацию по интересующим вас вопросам, касающимся избирательного законодательства.

Ознакомиться с избирательными участками, организованными в Центрах госуслуг, можно по ссылке 👇🏻👇🏻👇🏻
https://teletype.in/@kebio/elections-2021

Помните, голосование на выборах — значит выбирать курс развития будущего нашей страны!

🔗 Оставайтесь на связи:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · АГУ на латинице
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Эслатиб ўтамиз, тадбиркорликни давлат рўйхатидан ўтказишни:

ДХМга борган ҳолда ҳамда
my.gov.uz, fo.birdarcha.uz сайтлари орқали амалга ошириш мумкин.

Қуйида Сизларга вақтингиз ва нақдингизни тежаган ҳолда электрон шаклда тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш бўйича видеоқўлланмани тақдим этамиз.

https://www.youtube.com/watch?v=XycDUpN6Am8&feature=youtu.be

Тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ ўзгаришлар.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Вакансия

Диққат, вакансия!!!

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармасида
мавжуд бўш иш ўринлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг👇

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/davlat-xizmatlari-agentligi-namangan-viloyati-boshqarmasi-tizimidagi-bosh-vakant-lavozimlar-boyicha-elon-

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #Live

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўйича ўтган 9 ойдаги фаолият таҳлили

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари “Zoom” дастури орқали йиғилиш бўлиб ўтаётган йиғилишда масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинмоқда.

Бунда, давлат хизматлари кўрсатилиши сифатига салбий таъсир этаётган омиллар, уларни бартараф этиш чоралари ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган вазифалар ҳақида фикрлар билдирилмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сўраган_эдингиз

Электрон рақамли имзо калитининг пароли йўқолиб қолган тақдирда, уни тиклаш учун қаерга мурожаат қилиш лозим?

❗️Электрон рақамли имзо калитининг пароли йўқолиб қолган тақдирда, уни тиклаш учун e-imzo.uz сайти орқали паролни тиклаш бўйича мурожаат қилиш имконияти мавжуд.

Бунда, мурожаат қилинганидан сўнг белгиланган телефон рақамига электрон рақамли имзо калитининг пароли қайта юборилади.

Шунингдек, ушбу масалада ДХА 1148 телефони орқали операторга мурожаат қилишингиз ҳам мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Марказларимиз

ПОЙТАХТДА УЧИНЧИ ЗАМОНАВИЙ ДХМ.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·

**********************************

ТРЕТИЙ СОВРЕМЕННЫЙ ЦГУ В СТОЛИЦЕ.

ПОДРОБНО

🔗 Оставайтесь на связи:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#ДХА_Ёшлар_билан

А.Қодирий номидаги ижод мактабида ДХА мутахассиси иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти таълим муассасалари агентлиги таклифига асосан Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабида ўқувчи қизлар ўртасида қизларнинг жамият ва давлат қурилишига оид ижтимоий-сиёсий вазифаларни бажаришдаги ўрнини ошириш, шунингдек оилада аёл кишининг ўрни ва вазифалари, эрта турмушнинг салбий оқибатлари юзасидан Давлат хизматлари агентлиги бош маслаҳатчиси М. Маҳмудова иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбат мобайнида қизларга оила ва никоҳ муносабатларининг ҳуқуқий асослари бўйича тушунтириш берилди.

Қизғин давом этган суҳбат давомида ўқувчилар фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассис М.Махмудовадан батафсил жавоб олишди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ID-картага эга ҳайдовчилардан ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатиш талаб этилмайди

“Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (645-сон, 15.10.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 мартдан:

🔘 Қуйидаги хизматлар ЯИДХП орқали электрон шаклда кўрсатилади:

Ўзбекистонга чет давлат фуқаросини таклиф қилиш;
чет давлатда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар олиш;
судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш;
автотранспорт воситаларида тақиқ мавжудлигини текшириш;
жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларида сақланаётганларни уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш.

🔘 Ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда улар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.

➡️ Бунда, идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли транспорт воситаси ҳайдовчисидан қуйидагиларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади:

янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.

📝 2022 йил 1 февралгача суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига тўлиқ киритилади.

📋 Қарор билан шунингдек, Ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·