Davlat xizmatlari yangiliklari
49.7K subscribers
9.85K photos
879 videos
8 files
8.28K links
Download Telegram
#Ҳар_бир_мурожаат_эътиборда

"ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ" БИР КУНИ

Хабарингиз бор, Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида Ахборот хизматларини ривожлантириш илмий-амалий маркази ташкил этилган.

Марказ ходимлари "ишонч" телефони орқали келиб тушаётган мурожаатларга ечим топиб, фуқароларимизга керакли маслаҳатларни бериб келмоқда.

ТАФСИЛОТ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
#Хизмат_сафари
#ДХА_ҳудуд

Мақсад — хизматлардан фойдаланишда қулай шароитлар яратиш.

ДХА директори Улуғбек Муҳаммадиев Бухоро вилоятининг Ғиждувон, Ромитан, Жондор, Олот, Когон туманлари ҳамда Когон шаҳар Давлат хизматлари марказлари замонавий бинолари қурилиши жараёни билан танишди.

Танишув чоғида У.Муҳаммадиев томонидан Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрувчилар, айниқса, ногиронлиги бўлган фуқароларга қулай шароитлар яратиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро
#ДХА_ҳудуд

“Олтиқаҳрамон”ликлар билан очиқ мулоқот.

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларга хизмат кўрсатиш билан бирга, жойларда аҳоли билан очиқ мулоқотларни ташкил этишни ҳам анъанага айлантирган. Очиқ мулоқот одамларни қийнаётган ва қизиқтираётган масалаларни чуқурроқ ўрганган ҳолда қисқа муддатда бартараф этиш имконини беради.

Пастдарғом тумани “Олтиқаҳрамон” қишлоғида ўтказилган навбатдаги сайёр қабул ҳам ҳар бир келган фуқаро учун манфаатли бўлди. Мурожаатларнинг деярли барчаси шу ернинг ўзида ДХА бошқармаси раҳбарияти, Давлат хизматлари маркази ҳамда туман 2-сон ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди. Шунингдек, тадбирда иштирок этган фуқаролар давлат хизматлари кўрсатишда ваколатли бўлган органлар вакиллари иштирокида мутахассислардан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар олишди. Талаб ва эҳтиёжларига қараб тадбир давомида давлат хизматларидан сайёр тартибда фойдаланишди.

— I-гуруҳ ногирониман, — дейди “Зорман” маҳалласида яшовчи Умаржон Шодиев. — Ушбу сайёр қабулда “Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга олиш” хизматидан фойдаландим. Имкониятим чеклангани боис, 25-30 километр йўл босиб туман марказига бора олмаётгандим. Масаламни ҳал қилиш учун кўп вақт кетгани йўқ.

Сайёр қабулда 100 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Шундан, 66 та мурожаат давлат хизматлари, 54 та мурожаат эса ФҲДЁ соҳасига оид.

— Биз яқинда унаштирилдик, — дейди Санжар Турдиев. — Бугунги сайёр қабулда қонуний никоҳдан ўтиш учун ариза топширдик. Уйимиз бу ердан бир неча одим нарида. Ҳа, демай тўйимиз бўлиши керак, мутахассисларнинг маҳалламизга келгани бизга анча қулайлик туғдирди. Улар бизга ҳуқуқий маслаҳатлар беришди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda